ФИКРЛАРНИ ҚОҒОЗДА БАЁН ЭТИШНИНГ
ТЎРТ УСУЛИ
Вақтни бошқаришнинг буюк усулларидан бири қоғоз-
да фикрлашдир. Муваффақиятли корхона ташкил қилиш
уй қуришдек гапдир.
Сиз фикрларингизни қоғозга туширасиз, шунга қараб
амалга оширасиз.
Бизнинг компанияда "ҒОЯ АСОСИДА ЭМАС, ҲУЖ-
ЖАТ АСОСИДА ИШЛАЙМИЗ", деган гап бор.
Кунлик ишни режалаштириш ҳам фикрларни қоғозга
тушириш биландир. Киши эрталаб туриб, "Бугун нима
қилишим керак?" дейиши ҳеч нарсага ярамайди. Энг ях-
шиси, бугунги ишни қилиб бўлгандан кейин эрталик ишни
режалаштириш керак. Худди шундай, ҳафта, ойни режа-
лапггириш маъқул.
Ф икрларн и қоғозда баён қилиш иж одий ж араён-
дир. А малда ҳаётингизни реж алаш тириш нинг тўрт хил
муҳим усуллари мавжуд.
КУНДАЛИК
Барча маърузаларимда кундалик юритишни ташвиқот
қиламан. Ҳаётда муваффақиятга эришмоқчи бўлган ки-
шилар учун бу жиддий масала. Кундалик шундай нарса-
ки, унда сизнинг ҳаётингизда учрайдиган доно фикрлар,
яхши маълумотлар тўпланади. Яхши ғоялар ҳар қандай
кишидан чиқиши мумкин. Ҳар доим уларни тўплаб юриш
фақат фойдангизга хизмат қилади. Ҳатто рулда кетаёт-
ганда яхши ғоялар келиши мумкин.
Энг асосийси, Я Х Ш И ҒО Я Л А Р С И ЗН И Ч ЕТЛ А Б
ЎТИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎИМАНГ. Буюк ғоялар - сиз улар-
ни тута билсангиз, ҳаётингизни ўзгартириш и мумкин.
Кундаликни, қаерда бўлманг, доим ёнингизда олиб юринг.
98
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
ЛОЙИҲАЛАР ТЎПЛАМИ
Сиздек мулоқотда бўладиган кишиларда доим кўплаб
лойиҳалар бўлади. Сиздек банд кишилар кўплаб тарелка
ўйнатаётган жонглёрга ўхшайсизлар. Бу осон иш эмас.
Барча нарса устидан назоратни сақлашнинг энг яхши
усулларидан бири лойиҳаларни тўплаш - папка юргизиш-
дир. Кишилар билан ишлайдиган бўлсангиз, уларнинг ҳар
бирига алоҳида секбия очинг. Унда жадваллар орқали улар-
га тегишли маълумотларни туширинг (оиласи, мақсадла-
ри, кучли ва кучсиз томонлари, эҳтиёжлари ва б.).
Менежер сифатида тижорати, ижро графигини юрги-
зиш ҳам зарур.
Шундай қилиб, ишнинг кетишини баҳоламоқчи бўлсан-
гиз, қўл остингизда ҳаммаси муҳайё бўлади.
И ш ингизга қараб ҳар бир офис ва бош қарма учун
ҳам жадваллар керакдир. Бу усулда қандай информа-
бия керак бўладиган бўлса, файлларни титкилаб вақт
сарфлаб юрмайсиз. Бу усул ўз шахсий ишларингнз учун
ҳам яроқлидир.
Яъни, ҳар бир фарзандингизга "шахсий дело" очи-
ш ингиз, унда улар билан қачон нима ҳақида суҳбат-
лаш ганингизни, қайси тадбирга улар билан боришин-
гизни, бирга бир гаплашганларингиз-у, фарзандингизни
кўпроқ нима хавотирга солади ва бош қаларни жамла-
шингиз керак бўлади.
Агар билсангиз, болалар барча бўлган воқеаларни аниқ
эслаб қоладилар. Бахтга қарш и, биз доим бандмиз ва
эътиборсизмиз. Ҳар бир фарзанд учун алоҳида бўлим
борлиги бош масалалар тўғрисида эслатиб туради.
Сизнинг молиявий тизимингиз ҳам бундан ютади, ўз
сармояларингиз ҳақида керакли маълумотни била оласиз.
Хўш, сизга кундалик ёки лойиҳалар тўплами ёшшгизда
бўлиши керак эканми? Кимки бойлик ва бахтга интилиб олға
босар экан, бу усуллар сизнинг ўсишингазни тезла
1.нтиради.