@Elektron_kitoblar_Uz kanali. СЕВГИ ВА ДЎСТЛИК




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Baht boylik

115
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


СЕВГИ ВА ДЎСТЛИК
Маълум бир ҳаётий услуб билан яшаш - бу уйғунлик- 
да яшаш деганидир. Бунинг бири сиз севадиган ва сизни 
севадиганлар борлиги. Сиз ҳақингизда қайғурадиган ки- 
шининг борлиги ҳаётда энг қимматли нарсадир. Бундай 
ҳаёт энг тўлиқ ҳаётдир.
Севгини ҳар қандай куч билан ҳимоя қилинг. Ҳеч кимни 
орангизга қўйманг. Севги йўлида тўсиқларга йўл қўйманг.
Қадимдан "Энг катта ва улуғ хазина муҳаббатдир", 
дейилган. Улкан саройда ёлғиз яшагандан кўра денгиз 
соҳилида муҳаббатинг билан палаткада яшаган афзал. 
Уз оилангиз, ўз муҳаббатингизни боғ каби ўстириш ке- 
рак. Унинг ўсиши ва гуллаши учун доим вақт, куч талаб 
қилинади.
Муҳаббатдан кейин дўстлик туради. Дўстлик бебаҳо- 
дир. Дўстларингиз сиз ҳақингизда ҳаммасини биладилар 
ва сизни севадилар. Дўстларингиз шундай кишиларки, 
бошқалар сизни ташлаганларида сизнинг ёнингизда бўла- 
дилар. Ҳаёт кафолатлай олмайди, шунинг учун сизнинг 
омадли онларингизда ёнингизда бўлганлар омадингиз 
кетганда ҳам ёнингизда бўлишига ишонч ҳосил қилинг. 
Ҳ аёт гоҳ ю қорига, гоҳ пастга одим лайди. Ҳ ақиқий 
дўстлар сизнинг кўтарилишингиздан янада шодланади- 
лар, тушишларингиздан ташвишланадилар.
М енинг ш ундай бир дўстим бор. Агар мени бирор 
мамлакатда адашиб қамоққа олсалар, унга қўнғироқ қила- 
ман. Чунки унинг келишига ишонаман. Ҳа, яхши дўст 
ўзга мамлакатдаги қамоқдан ҳам олиб чиқади. Агар бу- 
нинг учун бутун бойлигидан воз кечиш тўғри келса ҳам, 
у бу ишни қилишига ишонаман. Ёки бунинг учун кўп 
вақт кетса ҳам, кераклича бу билан шуғуллана олади. 
М ана шунақа бўлади ҳақиқий дўст. Сизда ҳам шундай 
дўстингиз борлигига ишонаман. Шунингдек, тасодифий 
танишган "дўстларим" ҳам бор. Улар одатда "Штатлар-
116
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


га қайтганда менга қўнғироқ қил", дейишади. Менимча, 
бундайлар ҳар биримизда бор.
Хулоса қилганда, эсда тутинг, яхши ҳаёт миқдорий 
кўрсаткичлар эмас, яхши ҳаёт - бу позибия, бу ҳаракат, 
бу ғоя, бу кашфиёт, бу изланиш. Яхши ҳаётни сизнинг 
банкдаги пулингиз бермайди, аксинча, сизга ҳаёт шод- 
ликларини берадиган, сизни чуқур қадриятларга ва юк- 
сак ютуқларга эришишда ШАХС бўлиб етилишга рағ- 
батлантирадиган ҳаётий услуб беради. Охир-оқибат, бой- 
лик шахссиз, саноат ишлаб чиқариши усталиксиз, миқ- 
дор сифатсиз, тадбиркорлик қониқиш ҳиссисиз, бирор 
нарсага эга бўлиш шодликсиз бўлмайди.
Сиз умуммаданиятга улуш қўшадшан маданиятли киши 
бўлишингиз мумкин. Сиз ажойиб ва чуқур ички мазмунли, 
болаларингиз ва уларнинг болалари фойдаланадиган мева 
берувчи ҳаётий услубга эга киши бўлишингиз мумкин.

Download 10,1 Mb.
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



@Elektron_kitoblar_Uz kanali. СЕВГИ ВА ДЎСТЛИК

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish