XI БОБ СИЗНИНГ БУТУН ҲАЁТИНГИЗНИ




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Baht boylik

XI БОБ
СИЗНИНГ БУТУН ҲАЁТИНГИЗНИ
ОСТИН-УСТИН ҚИЛИБ ЮБОРАДИГАН КУН
Биз сиз билан узоқ йўл босдик. Бу китобда мен сиз 
билан ғоялар байрамини, сизнинг бойлик ва бахтга эри- 
шишингизнинг 7 та стратегиясини кўриб чиқцик. Лекин 
яна бир нарса борки, бу ҳақда тўхтамасак бўлмайди.
Агар сиз китобдаги барча маълумотларни эгаллаб олган 
бўлсангиз, ўзингиз ҳам экспертга айландингиз ва бойли- 
гу бахтга эришиш фалсафаси бўйича бемалол маъруза- 
лар қилишингиз мумкин. Лекин сиз реал ҳаётда ҳаракат 
қилишингиз лозим. Фақатгина амалда қўлланилган би- 
лимгина аҳамиятга эгадир.
Бундан келиб чиққан ҳолда билим ва ҳаракат ўртаси- 
даги оралиққа кўприк қўйишимиз керак. Хўш, бу қандай 
нарса? Бахтимизга бу бизнинг эҳтиросларимиздир.
117
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


ЭҲТИРОСЛАР
Эҳтирослар - ичимиздаги энг қудратли кучдир. Куч- 
ли эҳтирослар таъсирида инсонлар қаҳрамонона (ёки 
ваҳш ийларча) иш ларни амалга оширадилар. Ва жами- 
ят хазорасининг ўзини ҳам инсон эҳтиросларига чақи- 
риқ сифатида қабул қилиш мумкин. Эҳтирослар - гўё 
ёнилғи бўлиб, хазора тараққиёти кемасини биргаликда 
олға ҳаракатлантирувчилардир. 
у
Киш иларни қандай эҳтирослар ҳаракатга ундайди? 
Эҳтиросларнинг 4 хили мавжуд бўлиб, алоҳида ёки бир- 
галашиб фаол ҳаракатга ундайдилар. Сизнинг истакла- 
рингизни бу эҳтирослар озиқлантиришни бошлаган кун 
бутун ҳаётингизни остин-устин қилиб юборадиган кун 
бўлади. 

*
ЖИРКАНИШ
Киш и бу сўзни б ирор-бир иж обий ҳаракат билан 
боғлам айди. М аълум м аънодаги йўн алтирилган ҳол- 
да жирканиш (нафрат) киши ҳаётини бутунлай ўзгар- 
тириб ю боради.
Киши жирканишни сезган кунда шундай нуқтага ет- 
ган бўладики, орқага қайтишга йўл йўқ ва у энди "Бўлди, 
энди менга етарли!" деб ҳайқиради.
Эсингиздами, уйимга икки долларга печенйе соттани кел- 
ган қизча ва менинг ўшандаги аҳдим, "Энди бундай яшаш- 
ни ис-та-май-ман! Пулсизлик қуриб кетсин..." деганим?
Демак, пешонангиз деворга текканда "Бўлди, етар!" 
дейсиз ва маълум бир даврга нуқта қўясиз.
Бизнинг "яхши йигит" ҳам охир-оқибат мағлуб ролида 
юришга нуқта қўйишга қарор қилади. Бас, энди қўрқинч, 
хавотирланиш, оғир кечинмалар ва ерга уришларга нуқта 
қўйиш вақти келди. У энди шуни биладики, хотини су- 
пермаркетдан яхши кўргани - банкаси 69 бентли эмас,
118
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


балки банкаси 67 бентли гўжа ёрмасини сотиб олади. 
Мақсад 2 бентни иқтисод қилиш. "Мен энди арзимаган 
чақани топиш учун чангга тиззаларимни эгиб яшашни 
истамайман!" ҳайқиради "яхши йигит"имиз.
Қаранг, ана шу кун киши ҳаётини тўнтарадиган кун 
бўлади. Бу кунни истаганча номланг: "Бас энди!"; "Энди 
ҳеч қачон!" ва бошқа. Уларнинг қай бирини танламанг
сиз ҳақсиз. Айнан жирканиш (нафрат) кишини иложсиз 
ҳолатдан олиб чиқа оларкан.
Ва кучсиз жирканишдан ачинарли нарса ҳам йўқ.
Киши бўшгина "Мен бундан буёғига бундай бўлиши 
мумкин эмас, деб ўйлайман", деса, ҳатто ваннадаги ўйин- 
чоқ кемани юргизиш учун ҳам ёқилғи тополмайди.
ҚАРОР
Кўпларимиз бош деворга келиб урилмагунча қарор 
қила олмаймиз. Айнан шу ҳолатда йўл айрилишига ке- 
либ қолган бўламиз. Бу айрилишлар икки, уч, ҳатто тўрт 
йўналишли бўлиши мумкин. Қарор қилиш нияти биз- 
нинг қорнимизни оғритиши, тун яримида уйқудан уйғо- 
тиши, совуқ тер чиқариши турган гап.
Ҳаётни ўзгартириш учун қарорлар қабул қилиш ичин- 
гиздаги фуқаролар урушидир. Бизнинг онгимизга ҳукмрон- 
лик қилиш учун эҳтирослар урушидир бу. Бизнинг қандай 
қарор қабул қилишимиз ҳаракатга ёки аксига олиб келади.
Мен сизга қарор қабул қилишингизда бирор маслаҳат 
бермоқчи эмасман. Лекин нима қилсангиз ҳам, чорраҳа- 
да тўхтаб қолманг! Нотўғри қарор қабул қилиш умуман 
қарор қабул қилмасликдан ёмондир! Ҳар биримиз эҳти- 
росларимизни таҳлил қилишимиз лозим.
Қарор қабул қилгандан кейин бир ёш тадбиркор мен- 
га "Қўрқинчдан қорнимда пайдо бўладиган асабий қал- 
тирашни енга олмайман, деган фикримдан қайтдим. Асо- 
сийси энди мен бундай қўрқинчдан холиман", деди. Ме-
119
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


нимча, сизда қарор қабул қилишга самарали воситангиз 
бордир? Агар сиз мақсадларингизни қўйиш машқини ба- 
жарган бўлсангиз (қилмаган бўлсангиз ҳам, кеч эмас), 
сизда ҳаётингизнинг қисқа ва узоқ муддатли режалари 
бор. Энди биз қиладиган иш маълум хоҳишимизни кўрса- 
тиб, ҳаракат қилишга қарор қилишимиз керакдир.
хоҳиш
Кишига истак қандай келади? М ен бунинг йўллари 
кўплигидан аниқ жавоб бера олмайман. Лекин бу борада 
икки ҳолат бор:
1. Истак ташқаридан эмас, ичимиздан келади.
2. Истакни ташқи кучлар таъсирида чақириш мумкин.
Истак ҳамма нарсани қилишга қодир. Бу вақт ва тай-
ёргарликка боғлиқ. Бу юракдан қайнаб чиққан қўшиқ 
бўлиши мумкин. Бу эсдан чиқмас зўр насиҳатдир. Бу 
филйм, бу дўст билан суҳбат, душман билан тўқнашув 
бўлиб, кишига "Мен энди бундай қилишни хоҳлайман", 
дейиш имконини беради.
Ш унинг учун сиз бошланғич истагингизнинг "нозик 
торлари"ни излаб, ҳаётингиздаги ҳар қандай ижобий ўзга- 
ришни хурсандлик билан кутиб олинг. Ҳаёт ҳодисалари- 
дан тўсувчи деворни кўтаринг. Бу девор сизни ғафлатда 
қолдириш билан бирга ҳаётингизни бойитувчи қуёшнинг 
ёрқин нурларини тўсиб қўяди. Навбатдаги ҳаёт билан тўқ- 
нашувингиз ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин.

Download 10,1 Mb.
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



XI БОБ СИЗНИНГ БУТУН ҲАЁТИНГИЗНИ

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish