БИР ХИЛ ПУЛЛАР ВА ҲАР ХИЛ ҲАЁТ ТАРЗИ




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

БИР ХИЛ ПУЛЛАР ВА ҲАР ХИЛ ҲАЁТ ТАРЗИ
Мана сизга муҳим фикр: истаганингизга етишиш йўли- 
да давом этган ҳолда бори билан бахтли бўлиш.
М ен бу қоида билан бутун умр ҳамма кунларимни 
ўтказаман.
Яшаш санъатига ўрганиш аслида қийин эмас. Ҳатто 
унчалик бой бўлмаган кишилар ҳам бахтли ва намунали 
ҳаёт кечиришлари мумкин. Улар мисол учун кўнгилдаги 
нозик винони ичиш учун содали сувдан иқтисод қилади- 
лар. Ёки театрга бориш учун бир неча киносеансга бор- 
майдилар. Ёхуд йил бўйи ҳар нарсадан ўзларини чеклаб, 
Европага бориш ё санъат асарини сотиб олиш га пул 
тўплайдилар.
111
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Пулларингизни бирдан харажат қилишга ўрганманг. 
У ларни тўплаб, бутун ҳаётингизни бой таассуротлар 
билан тўлдирувчи, қимматли, нозик, арзирли нарса со- 
тиб олинг. Ҳ ар хил ширинликларга сарф қилинадиган 
пулларни тўплаб маълум бойликка эга бўлиш мумкин. 
Нозик дидли кишига миқдордан кўра сифат қадрлидир. 
Яхшиси ҳар хил латта-путтага тўлган уйдан бир неча 
қийматли нарсага эга бўлиш муҳимдир.
М енинг таъбиримча, ҳаёт тарзи - бу онг масаласи, 
ҳаётий қадриятлар, илм олиш, нозик дидлардир. Ҳаёт 
тарзи амалда қўлласангиз, шодлик келтирувчи санъат- 
дир. Бу ҳаётнинг барча имкониятлари ва синовларидан 
завқланиш-у шодланишга ўйлаб қилинган қарордир.
Ҳаётингиз тарзи китоблар, кишилар, филимлар ва сар- 
гузаш тлар таъсирида билимингиз, тажрибангизни кен- 
гайтиришни мақсад қилади.
Сизнинг ўз ҳаётингизни сезишингиз, қабул қилишин- 
гиз яхшироқ ва бойроқ бўлиши учун бугун нима қили- 
шингиз керак, телефон орқали конбертга чипта буюриш, 
яхши мусиқа ёзувларини сотиб олиш, кимгадир гул жўна- 
тиш, миннатдорчилик хати юбориш, классик асар ўқиш, 
қаергадир саёҳатга боришми?
Ҳозиргача бу ҳақда ўйлаб кўриш мумкин эмасмиди? 
Ишончим комилки, сиз турган жойдан 50 мил нарида 
ҳали сиз кўрмаган ажойиб жойлар бор, сиз татиб кўрма- 
ган маҳсулотлар бор, сиз тасаввур этмаган воқеалар рўй 
беради.
Бу менга ҳам тегишлидир. Мен Айдахо штатида ўсга- 
нимни айтган эдим. Ўша ердаги машҳур миллий боғни 
ҳалигача кўрмаганман. Ер юзидан миллионлаб кишилар 
кўргани келадиган жойни, уйимнинг ёнида бўлиш ига 
қарамай, кўрмаганман!
Эҳтимол, сиз ҳам Озодлик ҳайкалини кўрмаган нйю- 
йоркликдирсиз? Ёки Оттавани кўрмаган канадалик, Ала- 
бамани кўрмаган техасликдирсиз? У ҳолда сиз ҳам ҳаётий
112
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


тасаввурларингизни кенгайтириш имкониятларидан маҳ- 
рум қилибсиз ўзингизни.
Келинг, энди имкониятимиз етадиган нарсаларни қўл- 
дан чиқармасликка аҳд қилайлик. Бунинг учун биз то- 
мондан бироз ташаббускорлик керак, холос. Лекин му- 
кофоти арзирли бўлади.
Ҳозирги пайтда мен инсон ҳаётида моддий бойлик- 
лар қадрияти аҳамиятига катта ҳурмат билан қарамоқда- 
ман. Лекин пулга ҳаддан ортиқ баҳо берилиши ва унга 
сиғинишгача борилиши мумкин. Пулга пулнинг ўзи эга 
бўлмаган сифатларни беришади.
Мен жаноб Ш оаффга "Кўпроқ пулим бўлганда бахт- 
ли бўлардим", деганимни эслайман. Бунга жавобан у: 
"Бахтнинг калити "КУПРОҚ" тушунчаси эмас. Бахт шун- 
дай ўрганиш ва амалга оширилиши керак бўлган санъат- 
дир. "КУПРОҚ ПУЛ" дегани фақат бугунгидан кўпроқ 
пулга эга бўлишни билдиради. Бу сени истаганингга яқин- 
лаштиради, холос. Сен ўзингни бахтсизликка йўналтир- 
санг, кўп пул билан ҳам бахтсиз бўлаверасан. Сен агар 
заҳар тил бўлишга мойил бўлсанг, бойлик сени бошқа- 
лар учун қўрқинчли, янада оғирроқ кишига айлантира- 
ди. Сен агар ичкиликка мойил бўлсанг, ичкилик сени 
тезроқ элдан чиқаришга олиб келади. Бошқа томондан
сен ҳаёт тарзи устаси бўлсанг, кўпроқ пул бахтинг ва 
ички бойлигингни кучайтиради", деди.
Ҳаёт тарзи у миқдордан юқорилигини билдиради. Ҳаёт 
услуби - бу санъат, яшаш санъати. Буни пулга сотиб ола 
олмайсиз. Сиз пулга нисбатан яхши дидни сотиб ола олмай- 
сиз. Сиз фақат КЎПРОҚни пулга сотиб олишингиз мумкин.
Ҳаёт услуби - бу маданият, бу яхши мусиқани, ранг- 
тасвирни, ҳайкал, адабиёт ва спектаклларни тўғри тушу- 
нишдир. Бу гўзал, нодир нарсаларга нисбатан нозик дид 
деганидир. Файласуф Мортимер Адлер: "Биз агар юқори 
қадриятларга интилмасак, пасткилар бизни эзиб қўяди- 
лар", деган эди.
113
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Яхши нарсаларга истаган вақтда эга бўлиш керак. Гап 
миқдорда эмас, қадриятлар тўғрисида кетмоқда.
Ҳ аёт услуби, ш унингдек, тақдирланган афзалликни 
билдиради. Келинг, бир мисол келтирай. Мен бир тани- 
шим билан Кармелга ҳолатни ўрганиш ва бирор нарса 
сотиб олиш мақсадида кетаётиб, ёқилғи қуйиш шохоб- 
часига тўхтадик. Кўз очиб-юмгунча 18-19 ёшлардаги бир 
йигит яқинлашди ва:
- Сизга ёрдам керакми? - деб сўрадй:
- Ҳа, - дедим мен, - марҳамат қилиб бакни газга тўлди- 
риб беринг.
Кейин кўрганларимни кутмаган эдим Яъни, ўз-ўзига хиз- 
мат қилиш замонида бу йигит ҳар бир шинани текшириб 
чиқди, ҳар бир ойнани, автомобил томини ҳам ювди, бир 
вақтни ўзида қувноқ ҳолда ҳуштак чалиб хиргойи қилар 
эди. Биз бундай юқори сифатли хизматни ростдан ҳам кут- 
маган эдик. Ишни тугатиб у ҳисоб (счет)ни тақдим этганда:
- Сиз жуда яхши хизмат кўрсатдингиз, мен сиздан 
миннатдорман, - дедим. Бунга жавобан у:
- Мен ўз ишимдан шодланаман, у ҳақиқатан қувноқ 
ишки, яна кўплаб сизга ўхшаган яхши одамларни учра- 
таман, - деди. Бу йигит мўъжиза йигит эди. Мен ундан:
- Биз Карменга кетаётгандик. Бир нечта сутли кок- 
тейл сотиб олмоқчи эдик. "Баскинс-Роббинс" фирмаси- 
нинг яқин дўкони қаерда? - деб сўрадим. Иигитча:
- Дўкон бир неча квартал нарида, - деб аниқ манзилни 
тушунтириб берди. Шу билан бирга борганда машинани 
дўконнинг ён томонига тўхтатишни айтди, акс ҳолда уни 
уриб кетиш эҳтимоли борлиги билан огоҳлантирди. Қан- 
дай ажойиб йигит!
Биз дўкондан иккита ўрнига учта коктейл олдик ва 
орқага қайтдик. Бизни кўриб у югуриб келди ва:
- Кўряпманки, истаганингизни олибсизлар, - деди.
- Ҳа, - дедим мен ва унга битта коктейлни узатдим, - 
буниси сизга.
114
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


У анграйиб:
- Менга?! - деди.
- Албатта сизга, ўзингизнинг фантастик хизматингиз 
учун сизни коктейлсиз қолдира олмайман, - дедим. У:
- О, қандай яхши! - деди ҳайратланиб.
Биз узоқлаша туриб орқа ойнадан унинг қулоғигача 
хурсанд кулиб турганини кўрдик.
Хўш, менинг бағри кенглигим қанчага тушди? Бор- 
йўғи икки долларга. Ган бу ерда икки долларда эмас
балки усулда.
Шу кун менинг учун алоҳида ижодий кўтарилиш куни 
бўлди.
Кармелдан қайтаётиб, гул дўконига кирдим ва узун 
бандли гул сўрадим. Сотувчи эса 10 донадан сотишини 
айтди. Мен эса узун бандли бир дона гул беришини таъ- 
кидладим. Сотувчи у ҳолда гул икки доллар турипшни 
айтди, мен рози бўлдим. Бир дона атиргулни олиб йўлдо- 
шимга тутқаздим. О, у шундай хурсанд бўлдики, бу ҳам- 
маси бор-йўғи икки доллар эвазига! У: "Жим, бугун Кар- 
мелда ягона атиргулли аёл бўлсам керак", деди.
Жаноб Шоафф иккита чорак долларли тангадан ташқа- 
ри чой ҳақини қандай беришни ҳам ўргатди. У:
- Чой пули хизматни тезлаштириш мақсадида бўлса, 
уни қандай бериш керак? - деб сўради. Мен ҳозиргача 
одатдагидай, деб ўйлардим. М енинг жавобим шундай 
бўлди:
- Агар яхши хизмат кўрсатишса бериш керак, ёмон 
бўлса, бермаслик лозим.
- Жим, сен туш унмайсан. Таж рибали киш илар яхши 
хизм ат кўрсатилиш ини қўлдан чиқармайдилар ва уни 
олдиндан берадилар. Буни синаб кўр. Я ъни, ресто- 
ран га киргач, оф иби антга "М ана сизга беш доллар, 
д ў стл ар и м га яхш и х и зм ат к ўр сатсан ги з", дегин. Бу 
ёғини кўраверасан.
Кўрдингизми, бир хил пуллар - ҳар хил услуб.

Download 10,1 Mb.
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



БИР ХИЛ ПУЛЛАР ВА ҲАР ХИЛ ҲАЁТ ТАРЗИ

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish