Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

к ў з и н г н и
чўқигани учун йиғлаяпсанми?" 
деб сўради. "Йўқ, - деди қалдирғоч, - у чўқигани учун 
эмас, мен унга 
ч ў қ и ш и г а
йўл қўйганим учун йиғлаяпман".
Сизни орзуларингиз учун сўкадиганлар борми? Сиз- 
нинг орзуларингизни қоралайдиганлар борми? Ўзгалар- 
нинг ҳаётимизни шакллантиришларига йўл қўйиш осон, 
айниқса, салбий томондан. Ш унингдек, улар бизнинг 
ҳаётимиз йўналишини белгилашларига, денгиз тўлқин- 
лари бизни эгаллашларига ҳам йўл қўйиш осон. Масала 
эса ойдин, наҳот сиз шуни истаган бўлсангиз?
Ким бўлишни хоҳласангиз, шу бўласиз, нимани иста- 
сангиз, эришасиз, эгаллайсиз ёки сизнинг орзуларингиз- 
ни ўзгалар ўғирлашларига йўл қўясизми?
104
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


АЙРИЛИШ
Ҳолатингизни таҳлил қилиб чиққандан кейин атрофин- 
гизда бегона ўтлар борлигини билсангиз, у ҳолда улар- 
дан қутулишингиз керак. Бу жуда қийин иш, айниқса, 
оила аъзоларингиздан бўлса. Лекин сизнинг орзуларин- 
гиз учун сўкишдан завқланадиганлар бўлса, у ва унинг 
таъсиридан қутулинг. Бу сизнинг ҳаётингиз сифатини 
сақлаб қоладиган танловдир.
Л екин ул ар н и н г б ар ч аси д ан қутулиш нин г илож и 
бўлмаса, улар билан мулоқотни чегараланг.
Ш ундай ҳолатлар ҳам бўладики, ю заки қараганда 
ёқимли м улоқот ҳаётимизга узоқ вақт салбий таъсир 
ўтказиш и мумкин. А гар сиз ҳафтада икки кеча биро- 
дарларингиз билан маишат, ичкиликбозлик қилсангиз, 
охир-оқибат мувозанатдан чиқасиз. Н атижада бу беш, 
ўн, йигирма йилдал кейин оғир оқибатларга олиб кели- 
ши мумкин.
Ў ртам иёна киш и бўлиб қолиш осон. Бунинг учун 
арзимаган иш ларга арзимаган куч сарфланса бўлди... 
А қлли киш илар нима арзимас, нималар асосийлигини 
яхш и биладилар ва уларни тойдириш қийин. А лбатта 
бу киш илар ҳам тасодифий дўстларга эга бўладилар. 
Лекин улар бу киш иларга асосий вақтларини эмас, бал- 
ки арзимас ва ҳордиқ вақтларини ажратадилар. Қисқа 
қилиб айтганда, улар вақтларини бекорга ва "ҳар хил 
дам олиш "ларга сарф ламайдилар.
Бу сизнинг ҳаётингиз. Сиз ўз вақтингизни кимга ва 
қандай хоҳлаганингизча сарф этишингиз мумкин. Ушбу 
китобни ўқиганингиздан кейин сиз ўз қарашларингиз ва 
қадриятларингизни, атрофингиздагиларни таҳлил қилиб, 
баҳо беришингиз лозим. Фоний дунёда сизга ажратил- 
ган вақт жуда қисқа ва бундан доноларча фойдаланган 
маъқул.

Download 10,1 Mb.
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish