Қийинлиги режадаги масалаларнинг кетма-кетлигини
белгилашда. Режа тайёр бўлгач эса, катта қониқиш ҳосил
қиласиз. Режани доим кўрадитан жойга қўйинг. Уни офис
деворига осинг ёки лойиҳалар тўпламига солинг. У сиз-
га амалга ош ирадиган иш ларингизни эслатиб туради.
Уйин режаси ҳам рағбатлантириши, шунингдек, нохуш
ҳолатлар келтириши мумкин. Ортда қолаётганингизда
унинг эслатиб туриши ёқимсиздир. Унинг ёқимлилиги
эса орзу ва режаларингизнинг ҳақиқадга айланиш ини
кўришингиздадир. Сиз тортган шодлик ҳисси буюк рас-
сом ўзининг энг яхши асарини тугатгандаги шодлигидан
қолишмайди. Бу эса ўз кучини ажойиб ҳис этишдир.
Бошидан охиригача режалаштирилган кун унинг мақ-
сади ва мазмуни билан, ёрқин ранглари ва хусусиятлари
билан, ҳиссиёти ва таркиби билан, бошқа кунлар ичида
ажралиб туриши-ю қимматли хотиралари билан ҳақиқий
хазинага айланади. Ҳар бир яхши режалаштирилган кун
бир-бирига уланиб кетар экан, ҳаёт саховати, синовлар ва
руҳиятнинг одил бирлигига айланади. Бу ҳақда бир киши
шундай деган эди: "Ярим кечада қанотли хабарчилар учиб
келади, алоҳида парчаларини қаердадир безак (мозика)
териш учун олиб кетади. Ва бир хабарчи иккинчисига
"Шошма, буни бир куни кўрарсан", деб айтади".