@Elektron_kitoblar_Uz kanali. МУЛОҚОТЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

105
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


МУЛОҚОТЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ
Келинг, энди ёқимли масалага ўтайлик - мулоқотлар- 
ни кенгайтириш. Бунинг қонуни шундай: КЎП ВАҚТИН- 
ГИЗНИ ЮКСАК КИШ ИЛАР БИЛАН ЎТКАЗИНГ. Бу- 
лар қандай кишилар? Бу сизнинг мақсад ва вазифаларин- 
гизга боғлиқ. Булар интизоми ва тиришқоқлиги билан 
ҳаёт мағзини чаққан, катта ишларга қодир бўлган, мада- 
ниятли ва бой кишилардир.
Жаноб Шоафф учрашувларимизнинг бошида "Агар сен 
муваффақиятларга эришишни истасанг, атрофингга юксак 
кишиларни т}Т
1ла", деган эди. Ва кейин қўшиб қўйганди: 
"Албатта бугунги ҳолатингда буни амалга ошириш режа- 
сини тузишинг керак бўлади". Мен устоз айтганидек, ат- 
рофимга шундай кишиларни тўплашга ҳаракат қилдим.
Ўша биринчи кунларда эски ва шалдироқ машинамни 
товарларимиз тақдимоти ўтадиган жойдан узоқроққа, 
одам кўрмас жойга қўядиган бўлдим. Баъзида сўрашар 
эди: "Жим, сиз нимада келдингиз?" Бу саволга одатда 
"Олиб келиб қўйишди", дердим. "Олиб келиб қўйганлар" 
албатта ўзим ва машина - "бомбам" эди. Аслида яхши 
кишилар билан яқинлашиш қийин иш эмас. Уларни ат- 
рофингизга қўшсангиз бўлди.
Менинг бир танишим бўларди. У аёл бизнесни сотув- 
чиликдан бошлади. Кейин шаҳрининг савдо палатасига 
кирди. Бир неча қўмиталарнинг фаол аъзосига айланди. 
Кейин эса йирик корчалонлар билан теннис ўйинига уни 
таклиф қилишадиган бўлди. Бу ёғини ўзингиз тушунасиз.
Аввалги бобларнинг бирида айтганимиздек, бой ки- 
шиларнинг иштаҳаларидан фойдаланинг. Шундай киши- 
ларни бирга овқатланишга таклиф қилинг. Бир-икки со- 
атлик суҳбат чоғида бойликка эришиш йўлида нималар 
қилиш кераклигини ўрганасиз.
Даврангизни кенгайтиришда ўз ҳаёт қадриятларингиз- 
ни ҳисобга олинг. Бу мақсадли мулоқот дейилади.
106
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Сиз режаларни тузиш да ёрдам берадиган бир неча 
яхш и ва соғлом киш иларни топингки, улар жисмоний 
машқлар ва тўғри овқатланиш бўйича таъсир этсинлар, 
ш ундай одамларни топингки, арзирли ҳаёт кечириш
йўлларини кўрсатсинлар. "Улар билан дўстлашиш қан- 
дай бўларкин?" деб хавотир олманг. Кўпчилик омадли 
киш илар ўз таж рибалари билан ўртоқлаш иш дан қоч- 
майдилар. (Эҳтимол, шунинг учун ҳам Яратган уларни 
қўлласа керак.)
Бу киш илар ўзларидан ҳайратланадиган кишиларни 
қидирадилар. Улар т)лри мулоқот орқали билим ва руҳ- 
ланиш олиш мумкинлигини яхши биладилар. Менинг ҳам 
мулоқот қиладиган, иложи бўлса, вақтимни кўпроқ ўтка- 
задиган кишим бор. У йирик ҳайвонлар овчиси, милли- 
онер, саёҳатчи, тадбиркор. Бир вақтнинг ўзида жаҳон- 
нинг йирик файласуфларидан бири. Кўриб турганингиз- 
дек, кўп соҳада талантли, лекин унинг икки қобилияти 
ҳайратланарлидир. Биринчидан, у ҳар бир воқеани куни, 
соати, дақиқасигача барча тафсилотлари билан аниқ эс- 
лаб қола олади. Ўзи ўқиган ҳамма китобни билади. У 
билган барча далилларни эсдан чиқармайди. Четга бо- 
риш, саёҳатларини ўзимники билан бирга қўшиш ёки 
бошқа ишларда мен доим уни танлайман.
Иккинчидан, у экспрессиностлиги билан ажралиб ту- 
ради. Яъни, уйга қайтгандан кейин сафарнинг барча таф- 
силотларини ипидан игнасигача - кўрган ва ҳис этган 
нарсаларини ёзиб чиқади. У ўз саёҳати тўғрисида гапи- 
раркан, ёнидагилар жилдираган ирмоқларни, сершовқин 
шовваларни, шимолнинг совуқ шамолини, шаҳар ва қиш- 
лоқларнинг ранглари-ю ҳидларини сезгандек, кўргандек 
бўладилар. Унинг борлиги атрофидагилар учун қандай- 
ин Худо берган мукофотлигини ҳис этасиз.
Бу киши билан мулоқотларим натижасида билимим 
кенгайди, ўз маҳоратимни, дунёни ҳис этишимни, ҳаёт 
тарзимни бир неча бор ўзгартиролдим.
107
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Қаерда ақл байрамини бошдан кечириш мумкин?
Севимли ресторани бор-у, севимли ақлли дўсти йўқ 
киши ачинишга арзирли. Бундай кишилар жасадларини 
тўйинтирадилар, онглари ва қалбларини зса "овқати"дан 
мақрум қиладилар.
Бугун Гутенберг, М аркони ва бошқа информаоион 
технологиялар пионерлари хизматлари натижасида ис- 
таган пайтда океанлар орти ёки асрлар қаъри билан му- 
лоқот қила оламиз. Сиз учрата олмасннгиз ҳам, яхши 
кишиларни ўқишингиз, овозларини эшитишингиз мум- 
кин. Черчил, Арасту ёки Линколйнлар тириклар орасида 
эмаслар, бироқ уларнинг сўзлари қамон сизни ҳаяжонга 
солади, руҳлантиради, ўқитади.
Шундай қилиб, мулоқот бойлик ва бахтга эришишнинг 
етти стратегиясидан биридир. Ҳаётингизга салбий таъсир 
этувчи ёввойи "ўт"ларни ўзингиздан узоқроқда ушланг. Бу- 
шшг ўрнига конструкгив таъсир зтувчи "уруғ"ларни қаданг. 
Ва сиз шунда қандай катга ҳосил олишингизни кўрасиз!

Download 10,1 Mb.
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



@Elektron_kitoblar_Uz kanali. МУЛОҚОТЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish