ЎЗБОЙ АНГЛАШ
Вақтни ижодий бошқаришни билиш қоидаларидан бири
- ЎЗИНГНИ АНГЛАШНИ БИЛ. Ҳар биримизнинг нодир
биологик соатимиз борки, у бизларнинг иш унумимиз-
нинг кўтарилиши ва пасайишини назорат қилиб туради.
Қани, ўзингизнинг энг энергетик фаол пайтингизни аниқ-
ланг-чи! Агар бу пайт эрталабга тўғри келса, энг катта
ишларингизни шунга режалаштиринг. Айтайлик, сизнинг
карйерангиз кишилар билан учрашув, ишлаш, суҳбатла-
шишга боғлиқ бўлса, буларни эрталаб нонуштага режа-
лапггиринг. Демак, агар биологик фаол пайтингиз туш-
дан кейин бўлса, аксини қилинг.
Ўзингизнинг одатларингизни таҳлил қилиб чиқинг.
Масалан, ҳозиргача идора ишларингизни тартибга кел-
тирмаган ёки бошқа иш ларингиз йиллар давомида ўз
ҳолига ташлаб қўйилган бўлса, бирор кишини ёрдамга
чақиринг. Кимнидир жалб қилиб режадагиларни бажа-
риш ҳам вақтни ижодий бошқаришдир.
Бир неча йил аввал ходимлар мени ёмон курйер деб
танқид қилишган эди. Мен кўп сафарга чиқар, бошқа-
ларнинг илтимосларига кўра хат ва бошқа нарсаларини
бориладиган шаҳарлардаги манзилларга етказиб берар-
дим. "Албатта муаммо бўлиши мумкин эмас", деб хат-
ларни хаёл билан бепарво чўнтакларимга жойлар эдим.
Ва эсдан чиқарардим! Бу ҳақда кийимларимни химчист-
кага берганда эслатиш ар эди. Ш ундан кейин ҳам бир
киши: "Бу хат Нйю-Йоркка албатта етказилиши керак,
бажара оласизми?" деб қолди. "Ҳа, албатта", дедим-у,
қайтганимда у ҳамон портфелимда эди!
Яъни, ваъдамни бажара олмадим. Ҳар бир янги ходи-
мимга бошқа ходимларим: "Мободо раисга бирор нар-
сани олиб бориб беришни илтимос қила кўрманг", деб
огоҳлантирадиган бўлдилар. "У яхши киши, бироқ ёмон
курйер", дердилар.
94
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
оилангиз даврасида қўнғироқларга жавоб беришдан сақ-
ланинг. Иложини топа олмасангиз, тармоқдан чиқариб
қўйинг. Оилангиз ва дўстларингиз бу қўнғироқлардан
қимматлироқдирлар.
Кимга қўнғироқ қилишларингиз учун китоб тутинг.
Ҳаммамиз ҳам бекорчи қўнғироқларга вақтимиз ва пу-
лимизни бекорга совурамиз.
Ечим қанақа? Бирор кинш билан гаплашадиган бўлсан-
гиз, суҳбатингизниш асосий қисмини дафтарда белгилаб
олинг. Бу эса ҳар бир суҳбатни самаралироқ қилади. Ва
жавобларини ҳам ёзиб қўйиш мумкин. Кейинроқ бу ҳақда
гап кетадиган бўлса, эсга солиш ҳам қулай бўлади. Мисол
учун сиз "Кечаги сиз билан гаплашган тўртта масала бўйи-
ча ишлар қалай?" десангиз-у, агар у: "Қайси тўртта маса-
ла?!" дегудек бўлса, унга ёзувларингизни кўрсата оласиз.