Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

ТАКОМИЛЛАШГАН ВАҚТГА 
ЭГАЛИК ҚИЛИШ
Вақтни бошқаришни билишни тушуниш га мана ка- 
лит: ё сиз ўз кунингизни бошқарасиз, ё кун сизни бошқа- 
ради. Ким ғолиб чиқади, буни аниқлаб олинг. Назорат- 
ни, бошқаришни йўқотиш, вақтни бошқаришни қўлдан 
чиқариш осон иш. Вақтингиз устидан назорат ва уни 
бошқариш учун бир сўзни ўрганиб олингки, бу сўз "ЙЎҚ".
Ҳа, "ЙЎҚ" дейишни ўрганинг.
Мен ҳозиргача ҳам бу борада қийналаман. Ҳаммага 
яхши кўриниш учун "ҲА" дейиш осонроқ. Биз "Ҳа", деб 
қўйиб, аввалдан рози бўлмасяигимиз керак. Бўлган ишга 
икки бор вақт сарф қиламизми? Бу вақтни бекор сарф 
этишнинг асосий сабабларидан.
Кейинчалик "йўқ"ни ҳурмат билан айтадиган бўлдим. 
Қандай қилиб, дейсизми? Мен: "Йўқ, менимча, бу қў- 
лимдан келишига ишонмайман. Фикрим ўзгарса, қ>гағи- 
роқ қиларман", дейман. Менинг дўстим Рон Рейнолйдс: 
"Тилим мениш - душманим менинг", дейди.
92
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Вақтни устидан назоратни тиклаш ва бошқаришни 
ўрганиш нинг усулларидан яна бири шуки, иш лаётган 
бўлсангиз, ишлайверинг, дам олаётган бўлсангиз, дам 
олаверинг. Ҳам уни, ҳам буни бирдан қилиб ўзингизни 
алдаманг. Чунки бир вақтнинг ўзида ҳам дам олиб, ҳам 
ишлаб ишдан қониқиш шодлигини ҳис эта олмайсиз ёки 
барча ишлардан озод бўлиб, тўла ҳордиқ шодлигидан 
ҳам маҳрум бўласиз. Бу менга ҳам таниш.
Мен: "Оиламга соҳилга бориб дам оламиз, дегандим. 
Ваъдамни бажара олмасам, улар нима дейишаркин?" дер- 
дим. Ва оилам билан денгизга кетаётиб эса: "Мен ҳозир 
офисда бўлишим керак эди. Қандай қилиб денгиз ёнида- 
ман? Ҳали ишим кўи эди-ку. Қандай қилиб бу ҳордиқни 
узиб, ишга қайтишим мумкин?" деб ўйлардим. Натижа- 
да иш ҳақидаги ўйларим билан ҳордиқда юриб, ҳордиқ- 
дан маҳрум қилардим ўзимни.
Баъзида аксини ҳам қилардим. Ишда "Уч соатгагина 
ишдан чиқиб кетиб, мотобиклимни ҳайдаб келсам", деб 
хаёл қилардим.
Энди маърузаларим билан дунёнинг қайси чеккасида 
бўлм айин, ҳар куни тўла м аърузалар, интервйю лар
конференбиялар билан банд бўламан. Ф ақатгина улар 
бутунлай тугагач, дам олишга вақт топаман. Бу қиммат- 
ли дарсдир.
Бир дўстим ўзига шундай жадвал тузиб олдики, бир 
ҳаф та иш лайди, бир ҳафта дам олади. Ва "Иш - бир 
ҳафта, ҳордиқ - бир ҳафта", деб атайди. Дам олиш кун- 
ларини ҳисобга олса, у тўққиз кун дам олади, беш кун 
ишлайди. Лекин ана шу беш кунда ҳақиқатан ҳам ИШ- 
ЛАИДИ. У шунчалик бўрондай ишлайдики, тасаввур ҳам 
қила олмайсиз. У котибалари, бухгалтерлари, бошқарув- 
чилари, архитекторларининг тинкасини қуритиб юбора- 
ди, бор кучини сарф қилади. Ва стоп! Янги ҳафтага оила- 
сини олиб ҳордиққа кетади.
Ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли!

Download 10,1 Mb.
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish