бориш, телефон номерларини ёзиб юриш учун олган-
лар. Бу худди автомобилга
ў т и р и б
ён қўшнингизникига
чиқишдир. Демак, компнютердан қандай фойдаланишни
ҳам таҳлил қилишимиз керак экан. Бизнесингиз мурак-
каб бўлса, майли, эксперт ёрдам берсин. Агар сизнинг
камчиликларингизни тўлдириб, бажарадиган бошқа ки-
ш илар бўлса, сиз ҳамма нарсани ўзингиз қилишингиз
шарт эмаслигини эсда тутинг!
ТЎҒРИ САВОЛЛАР БЕРИНГ
Вақтни тежаш бўйича катта м утахассислар бўлган
раҳбар ходимга савол бермоқчи бўлсангиз, тўғри савол-
ларни беринг. Одам руҳиятидан келиб чиқиб, ҳамма нарса
бошқа нарсанинг натижаси эканини биламиз. Ва қачон
қандайдир муаммо чиқиб қолса, демак, қаердадир те-
гиш ли сабаб бор. Н арсаларнинг моҳиятига етиш нинг
яхши усули шошиб қарорлар қабул қилиш эмас, савол-
лар беришдир...
А гар М эрининг савдоси юришмаётган бўлса, "Хўп,
майли, М эрига қандай сотиш тўғрисида маъруза қили-
шимиз керак", дейишимиз мумкин. Супервайзер эса: "У
етарли қўнғироқлар қилмаяпти", дейди. Бунга биз: "Нега
у етарли қўнғироқлар қилмаяпти?" деймиз. Ва бизга "Чун-
ки эртароқ иш бошламаяпти", деб жавоб беришади. Энди
Мэрини ишни эртароқ бошлашга чақиришимиз мумкин.
Бунинг ўрнига яна бир савол берамиз: "Нега Мэри иши-
ни эртароқ бошлай олмайди?" Энди масаланинг моҳия-
тини очувчи савол бердик. Эҳтимол, М эрида шахсий
сабаб бордир? Эҳтимол, масала унинг қобилиятсизлиги-
да эмасдир?
Ж иддий м уам м оларнинг ҳақиқий сабаблари чуқур
бўлади. Тўғри саволларни беришни ўрганибгина сиз ма-
саланинг моҳиятига етиш да кўп вақтингизни иқтисод
қилишингиз мумкин.