СОЛИҚЛАР
А йримларингизга м асаланинг бош иданоқ солиқлар
тўғрисида гап бошлаш ғайритабиийдек тую лса керак.
Бутун ҳаётимиз давомида ёшимиздан қатъий назар, со-
лиқлар тўлаш мажбуриятимизни доим эсда тутишимиз
лозим. Фарзандларимиз ҳам
пул топиб, уни сарфлашга
ўтишлари билан истеъмолчига айланадилар ва ҳар бир
истеъмолчи каби ёшидан қатъий назар, солиқ тўлашла-
ри лозим бўлади.
Олти ёшга кирган болага бир доллар бериб дўконга
юборилса, сотувчи ундан яна олти бент тўлаб қўйишни
сўрайди. Бола нима учунлигини сўрайди. Ана шунда унга
тушунтириш лозим бўлади. Бола тўғри тушуниши, 6 бент
қайси чўнтакка кетишини билиши керак-ку. Жамиятда
одамлар биргалашиб яшаётган экан, шундай масалалар
борки, уни одамлар якка-якка бўлиб бажара олмайди-
лар. Масалан, ҳар биримиз бир бўлак кўча қуролмаймиз
ёки осмонўпар бино яратолмаймиз. Ҳукумат
эса бу иш-
ларни ҳаммамизнинг номимиздан бажаради. Бунинг учун
маблағларни биргалашиб йиғамиз. Сотиб олаётган ёки
сотаётган нарсамиз баҳосига қўшимча маълум суммани
тўлаймиз ва ҳукуматга берамиз. Буни болаларимиз би-
лишлари шарт.
Кейин эса федерал солиқларга ўтамиз. Ф едерал со-
лиқларни туш унтириш учун қуйидагидан фойдалани-
ш имиз мумкин: "олтин тухум қиладиган товуқни бо-
қиш ва унга ғамхўрлик қилиш". Сиз бу товуқ кўп ейди,
дейсизми? Биз ўзимиз кам еймизми?
Шоафф мени ихтиёрий кўнгилли
сифатида виждонан
солиқ тўловчи бўлишга чақирди. Маълум вақтдан кейин
шундай ҳам бўлдим. Бу эса, қачонки, солиқлар қандай
функбияни бажаришини англагандан кейин ҳар бир ки-
шининг ўзига тегишли адолатли қисмидан солиққа тўлаш
ҳуқуқини тушундим.
75
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Охир-оқибат, мудофаа учун солиқ тўлашга қаршилик
қилишим керак эмаслигини тушундим. Кимдир жамият
имтиёзларидан фойдаланишни истаса, солиқ тўлашни рад
қилмаслиги керак.
Исо алайҳиссалом ҳам аввал Кесарга тўлаб қўйинг,
деган-ку. Бунинг нималигини тушунтириш учун бизга
яна пайғамбар керакми?
Сиз тўлашингиз лозим бўлганидан ортиқ тўламанг!
Солиқларни кўнгилдан чиқариб^ юракдан олтин ту-
хум қиладиган товуқ учун тўлаб қўйинг. Олтин тухум -
озодлик,
хавфсизлик, одил суд ва эркин тадбиркорлик
тухумлари учун тўлаб қўйинг!
Менимча, ҳар бир киши, ҳатто энг камбағал одам ҳам
солиқ тўлаши лозим.
Бир йилга бир доллар бўлса ҳам, мени ҳаяжонлан-
тирмайди. Энг асосийси, ҳар бир киши ўзига тегишли
солиқларни тўлаш дек ш ахсий бурчидан ғурурланиш и
керак.
Исо алайҳиссалом пайтида ибодатхонага айримлар
кўп, айримлар оз пул олиб келарди.
Кунлардан бири-
да бир ночор аёл келди-да, иккита майда танга қўйди.
П айғамбар ўқувчиларига қараб: "Ана шу ажойиб аёл-
га қаранглар, ўзининг икки тангасини эҳсон қилди",
деди. Уқувчилар эса: "Шу икки чақани-я?!" деб эъти-
роз билдирдилар. Ва улар пайғам бардан "Бугун кел-
ганлардан нега бу кампирни мисол келтирдинг?" деб
сўрадилар. П айғамбар: "Кампир бош қалардан кўпроқ
эҳсон қилди", деди. Ўқувчилар: "Наҳотки шу икки чақа
бош қаларнинг катта пулларидан ҳам кўпроқ бўлса?!"
дедилар ҳайратланиб. "Ҳа, - деди пайғам бар, - шун-
дай, чунки шу икки чақа унинг бор-йўғи эди".
Қандай ажойиб мисол!
Агар пайғамбар раҳм қилиб, икки чақасини кампирга
қайтариб берганда нима бўларди? У ҳолда аёл "Менинг
икки чақам камлик қилдими? Мен ўз бурчимни виждо-
76
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
нан адо этиш туйғусидатт маҳрум бўламанми?" деб ўзи-
ни ҳақоратланган ҳис этар эди.
Қандайин чуқур маъно бор бунда!