Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

ЎЗ-ЎЗИНИ ЧЕГАРАЛАШ
М уваффақиятга эришиш йўлида шахс сифатида ри- 
вожланишимиз учун биз ўзимизни турли чеклашдан қуту- 
лишимиз керак. Ким бўлиш ингиздан қатъий назар, уч 
хил ўзни чеклашлар билан курашишингиз лозим:
Б иринчиси - сусткаш лик (эриниш ). Бу ш унчалик 
х авф л и ки , (ў зб ек ч аси га ай тган д а) қо л ган иш га қор 
ёғар. Бугунги иш ни эртага қолдириш , бундай кунлар- 
нинг йиғилиб қолиш и келгусида ночорлик йилини таш - 
кил этиш и турган гап.
А йблаш - бу ш ахсий ривожимиз йўлидаги яна бир 
тў си қ. О дам А то ж ан н атд ан м осуво б ў л гач , М ом о 
Ҳавони айблаган, М омо Ҳаво эса илонни айблаган эди, 
эсингиздами?
Нега айбни ўзимиздан қидирмай, бировга ағдариши- 
миз лозим ? Бизнинг ш ахсий "мен"имиз ўзини ҳимоя 
қилишга ҳаракат қилади. Биз ташқи кучларни айблага- 
нимизда ўзимизнинг камчилик ва кучсиз томонларимиз-
64
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


ни кўра олмаймиз. Натижада бу "сабабларнинг сабабла- 
ри" рўйхатини тузишга туртки бўлади.
Юқоридаги сабаблар рўйхатидаги менга "ёққан" банд 
қамма нарсанинг нархи баландлиги эди. Кунлардан бири- 
да бир товарнинг нархи баландлиги ҳақида гапираётсам, 
жаноб Шоафф: "Нархлар муаммо эмас, балки бунга се- 
нинг кучинг етмаслиги муаммо", деган эди. Ва у қақ эди.
Ҳеч қачон "у" ёки "бу" айбдор бўлмайди. Сиз доим 
"у" ёки "бу"ни айбдор қилаверсангиз, доим молиявий 
қийинчиликдан бошингиз чиқмайди. Сиз ҳеч қачон кўп 
пул топа олмайсиз. Агар сиз "у-бу"ни "мен"га алмаш- 
тирсангиз ва фикрласангиз, албатта шахсий ўсишга, да- 
ромадларингизни кўпайтиришга эришасиз.
Айбсизлик (ўзини оқлаш) - бу ўзингизни чеклашнинг 
учинчи тоифаси бўлиб, айбловнинг аксидир. Ахир ўзин- 
гизни беайб қилиб кўрсатишнинг миллионлаб турлари 
бор. Кишилар яна миллионлаб ўйлаб топадилар. Кшпи- 
лар аслида ҳамма нарсага ўзлари жавобгар экаНларини 
тан олиб, ҳақиқатга тик боқишдан қочадилар. Ҳа, улар 
миллион доллар ишлаб топгандан миллион баҳона то- 
пишга қодир бўлган журъатсиз, қўрқоқлардир.
Шундай қилиб, қуйидаги асосий саволга жавоб бери- 
шингиз лозим: "Бугун иш бопшасангиз, ўз ривожингиз 
учун нима қиласиз?" Менинг жавобим сизга шундай бўла- 
ди: агар сиз ўзингизнинг чекловларингиздан воз кечма- 
сангиз, кейинги беш йиллик умрингиз ҳам аввалги беш 
йилдан фарқ қилмайди, фақат беш ёшга қарийсиз, холос. 
Ф ақат ўзингизни ўзгартирибгина беш йил яхши бўли- 
шингиз мумкин.
Кўп киш илар ўзларининг ш ахсий им кониятларига 
ишонмайдилар. "Мен ҳаётимга ўзгартириш киритиш учун 
нимага қодирман?" деб сўрайдилар. М енинг жавобим: 
ҳаёт сизга қандай "қиш"ни учратмасин, сиз ажойиб иш- 
ларни амалга оширишингиз мумкин. Керак бўлганда ки- 
пшлар ишониб бўлмас ишларни қилишга қодирдирлар.
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Аёл кипш боласини сақлаб қолиш учун икки тонналик 
автомобилни кўтариб ташлайди, эркак киши конблагер- 
нинг азоб ва очликларига чидаб, оиласини яна қайта 
кўриш умидида омон қолади, эмигрант (мусофир) эса 
идиш ювишдан бошлаб, беш йилдан кейин гуллаётган 
бизнеси ва ходимларига эга бўлади.
Ҳагго болалар ҳам катта ишларга қодирдирлар. Фақат 
уларни телевизордан узоқлаштиринг ва ақлига яраша ама- 
лиёт беринг, улар ажойиб кишилар бўлиб етишадилар.
Инсон деган жонзот буюк ишларга қодир, унинг ўзи 
буюкдир. Чунки биз балиқ, ит ёки бошқа эмасмиз. Биз 
йўқдан борни топгувчилармиз. Инсондан бошқа жонзот 
ижодий ишга қодир эмас.
Шунинг учун сиз ўзингиз ҳам ажойиб ижод маҳсули- 
дирсиз. Сиз шундан фойдаланинг. Инсоний қадриятла- 
рингизни ишга солинг. Улар шу ерда, улар уларни очиб 
фойдаланишингизни кутмоқда. Қачонки, ўз қадриятла- 
рингизни топа олсангиз, сиз нимани ўзгартиришни иста- 
сангиз, ўшани ўзгартира оласиз.
Бугунги ҳаётингиз сизга ёқмаётган экан, уни ўзгартиринг.
Сизга нимадир етишмаётган бўлса, уни ўзгартиринг.
Сизга нимадир тўғри келмаётган бўлса, уни ўзгартиринг.
Сизга нимадир ёқмаётган бўлса, уни ўзгартиринг.
Эсда тутинг: СИЗ ЎЗИНГИЗНИ ЯХШ И ТОМ ОНГА 
ЎЗГАРТИРА ОЛСАНГИЗ, ҲАММА НАРСАНИ ЯХШИ 
ТОМОНГА ЎЗГАРТИРА ОЛАСИЗ.
Охир-оқибат, сиз инстинктга боғлиқ бўлган ўсимлик 
ёки ҳайвон эмассиз-ку! Сиз Аллоҳ улуғ қилиб яратган 
ИНСОНСИЗ!
Сиз ва мен бу китобчани ўқибоқ ўзгара оламиз, дея 
олмайман. Бунинг учун кўпроқ нарса талаб этилади. Хўш, 
нима қилиш керак? Тўғрироғи, мен сизга нима қилмас- 
ликни айтиб бера қолай.
Кўпчилик ташаббускорлик керак, дейди ва буни ҳар 
қадамда эшитишингиз мумкин. Кечирасиз, ташаббускор-
66
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


лик ўз-ўзидан ҳеч нимани ҳал қилмайди! Бунинг учун 
рағбатлантирувчи куч зарур ва бу куч ИНТИЗОМДИР. 
Айнан ИНТИЗОМ ҳар нарсани қилишга, тараққиётни 
олиб келишга қодир кучдир. Акс ҳолда ҳар қандай истак 
оддий эрмакка айланиб қолиши мумкин.

Download 10,1 Mb.
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish