Биринчидан, барча яхши нарсалар хужум остида бўла-
ди. Бунияг сабабларини мендан сўраманг, мен ҳам ни-
малигини билмайман. Лекин айнан ш ундай бўлишини
биламан. Ҳар бир боққа хужум қиладилар, буни тушун-
маслик ўта соддаликдир.
Иккинчидан, ҳамма қадриятлар ҳимоя остида бўлиши
зарур. Ҳа, барча ижтимоий, сиёсий, оилавий, тужжорий
қадриятлар ҳимоя қилиниши шарт. Ҳар бир боғ бутун ёз
давомида қарамоқца бўлиши шарт. Айс ҳолда кузда бар-
моғингизни тишлаб қоласиз.
КУЗ: ЖАВОБ БЕРАДИГАН ВАҚТ
Куз - биз баҳор ва ёзда қилган меҳнатимиз мевалари-
ни териб оладиган вақт. Киши етуклигини баҳор ва ёзда
ғамхўрлик қилган ва кузда олган ҳосил
даражаси учун
тўла жавобгарликни зиммага олиш қобилиятидан аниқ-
лаш мумкин.
Тўла жавобгарликни зиммага олиш киши шахс етукли-
гининг буюк ва шу билан бирга қийин шаклларидан бири-
дир. Бу кун болаликдан катта ёшга ўтган кунингиздир.
Кузни яҳши ҳосил олган бўлсангиз, мақтовларсиз ва
ишни эплай ололмаган бўлсангиз, норозиликсиз қабул
қилишни ўрганинг. Бу осон эмас, лекин ш ундай қила
олсангиз, сизнинг етуклигингизни билдиради.
Фаолиятимнинг биринчи кунлари бу борада кўплаб
муаммоларим бор эди. Кимдир аҳволимни сўраса, ишим
* юришмаганига кўплаб сабабларни келтирардим. "Муваф-
фақиятларга эришишга йўл қўймайдиган сабаблар" рўйха-
ти кўплаб сабабларни ўз ичига олган эди.
Мен ҳукуматни айблардим. Рўйхатимда ҳукумат би-
ринчи ўринда турарди.
Мен солиқларни айблардим. "Солиқларни олишган-
дан кейин бизга нима қолади?"
62
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Мен нархларни айблардим. "Супермаркетга кириб, 20
доллар сарфлаб, ярим халта
бакалея товарлари билан
чиқасиз!"
Мен об-ҳавони айблардим.
Мен транспортни айблардим.
Мен ўз автомобилимни ва ким чиқарган бўлса, ўшани
айблардим.
Мен менга салбий муносабатда бўладиган қариндош-уруғ-
ларимни айблардим. "Улар доим ишимга тўсиқ бўладилар".
Киноя қиладиган қўшниларимни айблардим.
Мен жамиятни айблардим.
Мен шундай деб ўйлардим.
Жаноб Шоафф кўнгли очиқ ва шу билан бирга тўғри
сўз одам эди. Бир куни у: "Жим, нега омадинг юришма-
япти?" деб сўраб қолди. Жуда яхши савол. М ен ёмон
таассурот қолдирмаслик учун юқоридаги сабабларни тах-
лаб ташладим. Бунга жасорат топдим.
У мени чидам билан эшитди. Рўйхатимни кўздан кечи-
риб чиқди-да, 'Рўйхатда ўзинг етишмайсан, холос", деди.
Шундан кейин бу "рўйхатим"ни йиртиб ташладим ва
янги вараққа биргина сабабчини ёзиб қўйдим: "ЎЗИМ".
Негрларда бир гап бор: "Бу онам эмас, .бу отам эмас,
бу акам эмас, бу синглим эмас, бу ўзим ва ёлғиз Сенга
ибодат қиламан, Худойим".
Шундай қилиб, муваффақиятсизлигим сабабчиси ўзим
эканимни тан олгунча ҳар
хил сабабларни тахлаб таш-
лайверардим . Н има бўлиш и натиж ани белгиламайди.
Нима бўлса, ўша бўлаверади. Ва бу ҳар бир киши билан
содир бўлиши мумкин.
Икки ака-уканинг отаси ичувчи. Инилардан бири жи-
ноятчи, иккинчиси судня бўлиб етишди. Воқеълик битта,
натижа эса икки хил. Нега шундай бўлиши мумкин? Нима
бўлганининг аҳамияти йўқ, нима бўлганига бизшшг муно-
сабатимиз аҳамият касб этади. Ҳамма нарса бўлиши мум-
кин, тўғрими? Мэрфи қонунини эшитганмисиз? "Агар би-
63
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
рор ёмонлик рўй берадиган бўлса, албатта рўй беради".
Ва шундай бўлади ҳам. Мен бир неча юксакликдан қула-
ганман, ҳатто бир бор икки миллион доллар йўқотганман.
Бугун шуни таъкидлашим мумкинки,
айрим кишилар
учун икки миллион доллар кўп эмас. Менинг учун эса у
бор-будим эди. Тақцир ўйини шундай, ҳар қандай вақтда
сиз барча тўплаганингизни бой беришингиз, борингиздан
ажралиб, сариқ чақасиз қолиш ингиз мумкин. Ш ундай
бўлса, сиз тугаган одамга айланиб Қолардингиз. Бугун
шундай бўлган тақдирингизда кредитга дафн этадилар.
Булар тасодифий ҳодисалар эди. Ҳар кимнинг ўз та-
рихи бор. Кимдир "Мен қандай руҳан тушкунликларни
бошдан ўтказганимни билмайсиз", дейиши мумкин. Ва
асосийси туш кунлик ҳолатлари билан сиз нима қили-
шингизга боғлиқ.