ў р г а т д и ? -
деб сўрадики, мен
буни фантастик савол, десам, хато қилмайман! Ҳақиқатан
мен кимнинг режаси билан игаладим, айнан КИМНИНГ!?
СИЗ КИМНИНГ РЕЖАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАНСИЗ?
Ҳа, ачинарлиси, менга ўхшаб ҳаётда йўл қўйган кам-
чиликларингиз. Энди фақат охирги натижа тўғрисида
ўйланг!
Сиз хатоларингизни тузатсангиз, қанчалик юксаклик-
ка кўтарилишингиз ҳақида ўйланг! Ўз режангизни тузиб,
мукаммалликка интилинг.
ЎЗГАЛАРДАН ЎРНАК ОЛИШНИ ЎРГАНИШ
Сиз яна илм олишингиз мумкин бўлган йўл - бу ўзга-
лар ҳаёт тажрибаларидан ўрнак олиш. Сиз ўзгаларнинг
ютуғидан ҳам, омадсизликларидан ҳам хулоса чиқари-
шингиз мумкин. Қадимий китобларда инсоннинг ҳар икки
тавсифдаги тарихлари келтирилади. Улардан бирини "ми-
соллар" деб атайлик. Бир хабарда "Ҳамма қилгандек
қилинглар", дейилган. Бошқа тарихни "огоҳлантириш"
деб атайлик. Бунда келган хабарда "Аҳмоқлар қилганла-
рини қилманглар", дейилган. Қанчалик қимматли сўзлар!
Эҳтимол, яна бошқа хабарлар ҳам келгандир. Агар сиз-
нинг тарихингиз вақти келиб шундай китобларга туши-
ши мумкин бўлса, майли, "мисоллар"га тушсин. Ўзгалар
тажрибаларидан ўрганишнинг уч усули мавжуд:
47
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
1. Босма манбалар, аудио, видеокассеталар;
2. Бошқа кишиларнинг доно маслаҳатлари ва аҳмоқ-
ларнинг таъкидлари;
3. Ғолиб ва мағлубиятга учраганларни кузатиш.
КИТОБЛАР ВА КАССЕТАЛАР
Мен билган муваффақиятларга эришган кишилар ўқи-
мишли кишилар эдилар. Улар кўп ўқирдилар. Бунга улар-
нинг қизиқувчанликлари сабабдир. Улар доим яхшироқ
бўлиш учун янги йўлларни қидирадилар, изланадилар.
Эсдан чиқарманг: БАРЧА ЛИДЕРЛАР ЎҚУВЧИЛАРДИР.
Бир пайтлар нашриёт ишлари фақат китоблар чоп этиш
билан бўлган бўлса, эндиликда аудио ва видеокассета-
лар пайдо бўлиб, бу электрон воситалар имкониятлари-
дан фойдаланиш мумкин. (Муаллиф ушбу китобни ёзган
пайтда ш ахсий компйю терлар ҳали яратилм аган эди.
Эндиликда китоб, аудио, видеокассеталар ўрнини тўла
босувчи интернет тармоғи мавжуд. Қаерда бўлманг, қўл
телефон орқали ҳам бу тармоққа кирган ҳолда ўқиб ўрга-
ниш мумкин... - тарж.) Автомобилда кетаётиб ҳам кас-
сета тинглаб билимни оширса бўлади.
Ўқиш, ўрганиш
с и з н и
нотиқ қилади, самарали лидер-
га айлантиради, қатъиятли қилади, киш иларга таъсир
ўтказиш йўлларини кўрсатади, қандай қилиб жуфтни то-
пиш, нозик дидли бўлиш, бизнесни қандай бошлаш ва
яна қанча минглаб фойдали ишларга ўргатади. Афсуски,
ҳали кўп одамлар илм хазиналаридан фойдаланмайди-
лар. Сиз буни тушунтира оласизми?
Биласизми, муваффақиятга эришган кўплаб кишилар
ўзларининг руҳлантирувчи тарихларини қоғозга туши-
риб қўйганлар. Барибир кишилар ўқиб ўрганишни иста-
майдилар. Сиз буни қандай тушунасиз?
Бизнинг "яхши йигит", билишимча, иш билан банд. У
айтади: "Ҳа, яхши, сиз мен ишлаган корхонада ишласан-
48
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
гиз, уйга кеч келасиз. Тезда овқатланиб олиб, бироз те-
левизор кўриб, уйқуга ётасиз. Сиз ярим кечагача ухла-
май ўқиёлмайсиз, ўқиёлмайсиз, ўқиёлмайсиз..."
Бу гапни қарзларини тўлай олмаётган киши ҳам гапир-
моқда. Ҳа, у тиришқоқ одам, яхши ходим. Лекин сиз ҳам
шундай бўлиб, бутун умр тинмай меҳнат қилиб, охирида
таназзул чангалида қарзларга ботиб қолишингиз мумкин.
Сиз фақатгина яхши ходим бўлгандан ҳам, бошқача-
роқ яхши бўлишингиз керак. Сиз яхши ўҳувчи бўлишин-
гиз, агар ўқишни истамасангиз, ҳеч бўлмаганда аудио
кассета тинглашингиз мумкин.
Бу энди
д о р ш
ярим кечагача китоб ўқиб, кассета тинг-
ланг, деганим эмас. (Сиз ночор ҳолга тушиб қолсашиз,
бу фойдали бўлармиди?) Ҳеч бўлмаганда кунига ярим
соат илм олишга вақг ажратишингиз лозим. Ва буни мун-
тазам қилинг, овқатланишни ўтказиб юборишингиз мум-
кин, лекин кунлик ўттиз дақиқани ҳеч ўтказиб юборманг.
Ҳаммамиз ҳам бир неча овқатланишни ўтказиб юбо-
ришимиз мумкин, бироқ ғоялар, мисоллар билан руҳла-
нишдан қолмаслигимиз керак.
Киши фақат нон билан тирик эмас, дейилади қади-
мий китобларда. Нон билан бирга онгимиз ва қалбимиз
руҳий озуқага муҳтож. Бахтга қарши кўпчилик киши-
лар айнан руҳий озуқадан м аҳрум ликлари дан ночор
ҳолга тушиб азоб чекадилар.
Яқинда ходимларимга "Айрим кишилар шунчалик кам
ўқийдиларки, улар ақлий рахит касалига учраганлар",
дедим. Сиз ақлингизга озуқа берибгина қолмай, ана шу
руҳий озуқанинг мувозанатлашган парҳезига риоя қилиш-
га ишончингиз комил бўлсин.
Кимдир ғоялар хазинасидан фойдаланмаслик, бунинг
учун ярим соатини сарф этмаслик учун бирон-бир яхши
сабаб топса, қани шу сабабни мен билай-чи! Айрим ўз-
ўзини оқлаш лар, ғаш ни келтирувчи баҳоналар сизни
адаш тирмасин!
49
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Мен: "Жон, мен тилла шахтасини сотиб олдим, ҳам-
маси билан нима қилишни билмаяпман, кел, менга қў-
шил ва ишга туш", дейман. Жон эса: "Менда белкурак
йўқ", дейди. "Яхши, Жон, ишга тушавер, белкурак ола-
сан", дейман. У эса: "Сен биласанми, белкурак қанча
туради?" деб сўрайди. Демак, сармоя керак. Китоб, кас-
сета сотиб олиш ўз билимингизни ошириш учун керак.
Келажагингизга сармоя керак бўлса, хасислик қилманг.
Жаноб Шоафф менга айнан китобл&рдан бошлашни
маслақат берган эди: "Ўзингиз билимингизни ошириш
тўғрисида ш уғулланинг, стандарт м аълумот стандарт
билим беради. Сиз стандарт билим олган кипшларнинг
банк қисобларини текшириб кўринг, сизга шу керакми?
Сиз улардан яхшироқ бўлишни истасангиз, албатта ўз
билимингизни ўзингиз оширишиш устида ишлашингиз
керак". Шунинг учун ҳам мен ўз кутубхонамни яратдим.
Бугунги кунда у энг яхши кутубхоналардан бири.
Ш оафф менга аввал иккита китобни тавсия қилди.
Улардан бири Инжил ва иккинчиси Напалеон Хиллнинг
"Ўйла ва бой бўл" китоби эди. Агар бу китобни ўқима-
ган бўлсангиз, ҳозироқ чопиб бориб олинг. Мен бу улуғ
китобни ўн марталаб ўқиб чиққанман. Шоафф менга "Так-
рорлаш - илмларнинг онаси", деган эди. Менинг банкда-
ги ҳисобим ш ундай аянчли эдики, кўп ўқиш им керак
эди. Ҳозир ўйласам, бир неча пеннига сотиб олган бу
китобдаги маълумотлар бир неча ўн минглаб долларлик
қийматга эга экан. Бу менинг учун ишонтирувчи дарс
бўлди: БАҲО ВА ҚА ДРИЯТЛА Р ОРА СИ ДА КА ТТА
ФАРҚ БЎЛИШИ МУМКИН.
Жаноб Шоафф билан учрашгунча бир нарсани "Қан-
ча туради?" деб сўраган бўлсам, энди "Бунинг қиймати
қанча?" деб сўрайдиган бўлдим. М ен ўз ҳаётимни шу
пайтгача нархларга асослаб қурган бўлсам, энди қадри-
ятларга асосланиб ярата бопшаганимда ҳаётимда муҳим
воқеалар рўй бера бошлади.
50
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Эсда тутинг: СИЗНИНГ ЬСИМЛИГИНГИЗНИ НИМА
ЎҚИЁТГАНИНГИЗ КЎРСАТАДИ.
Одатда кимнинг олдига келсам, аввало кутубхонасига
зеҳн соламан. Қуруқ суҳбатдан кўра унинг китоб ва кассе-
таларини кўздан кечириб, у ҳақца
кўироқ
билиб оламан.
Кутубхонаси йўқлиги билан бу одамнинг нималарни
ўйлапги, умуман ниманидир ўйламаслигини билиб ола-
ман. Китобларнинг танланиши одамнинг фикр дунёсини,
унинг ҳаётий қадриятларини очиб беради. Сизнинг ку-
тубхонангиз сиз ҳақингизда нима деркин? Китоб бўш
вақгни ўтказиш учун эмас, балки ўсиш учун керак. Шу-
нинг учун ўқишни тугатиб, энди ўқиш керак эмас, дегув-
чилардан бўлманг ва ўқишни бошланг. Айнан сизнинг
яширин имкониятларингизни очиб берувчи китобларни
ўқишга ҳаракат қилинг.
Энди, менимча, нима ўқишингиз кераклиги тўғрисида
ўйлай бошладингиз, шекилли. Унда яна бир яхши мас-
лаҳатим - китобларнинг бирданига ҳаммасини ўқиш шарт
эмас. Ҳафтасига иккита китоб ўқишга ҳаракат қилинг.
Сизга бу оғирлик қилса, иккита юпқа китоблардан бош-
ланг. Ўн йилда минглаб китобни ўқиб чиқишингиз мум-
кин. Ва бу китоблардан олган билимларингиз ҳаётингиз
қирраларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Ўтган 10 йилда шунча китобларни ўқимаган бўлсан-
гиз, шундай қилганлардан минглаб китобга ортда қол-
дингиз, деганидир. Шу билан бирга бундан кейин ҳам
ўқимасангиз, яна икки мингта китобга ортда қоласиз.
Бундан сизнинг рақибларингиз усталик билан фойдала-
надилар, улар сизга тупурадилар.
Ҳ али бу ҳам ҳаммаси эмас. Билимларингиз етарли
эмаслигидан кўп катта имкониятлардан маҳрум бўли-
шингиз турган гап. Сизнинг тор дунёқарашингиз ва би-
лим сизлигингиз ҳаёт қийинчиликларида сизга тиргак
бўлиш у ёқца турсин, кулфатлар келтиради. (Бу тажри-
бада исботланган.) Тиргаксиз одам кўп қоқилади ҳаётда.
51
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Устамонликнинг етишмовчилиги, билимнинг етишмов-
чилиги, тушунишнинг етшпмовчилиги, ҳаётда етарли ўрин-
да эмаслик - буларнинг ҳаммаси ўқимаганликдан. Уқил-
маган китоб сизга ҳеч қачон ёрдам бера олмаслигини эс-
дан чиқарманг! Эҳтимол, жуда кўп китоб ўқиб чиқолмас-
сиз, бироқ етарли китобни ўқиб чиқишингиз мумкин.
|