ларни тасвирга тушириб олдилар. Семинар
с ў н г г и д а
мени
суратга олипшари учун анчагина вақт ажратдим.
Сиз 100 йил аввалги суратларни кўрганмисиз? Улар
жуда кам сақланиб қолган бўлса-да, уларга қараб 100
йил аввалги ҳаёт тўғрисида туш унчага эга бўламиз.
Д ем ак, сиз ҳам ўз тарихингизни ф отограф ия ва ви-
деофилймларда қолдириш ингиз мумкин.
Илмни эгаллаш йўлидаги яна бир усул - бу сизнинг шах-
сий кутубхонангиз. Бунда мен шунчаки олинган китобларни
эмас, балки айрим варақлари қайрилган, айримларига сиз
қалам теккизган, белгилар қўйган, тўғрнроғи, сизнинг ҳаетий
қадриятларингизни белгилашга ёрдам берган китобларин-
гизни айтяпман. Мана шу чинакам хазина қимматига тенг
бўлган ҳақиқий тутиб қолишдир.
Сизнинг ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирган бар-
ча аудио ва видеокассеталарни ҳам шу тўпламга кирит-
ган бўлардим. Буларнинг ҳаммаси болаларингиз учун
муҳим меросдир.
Охир-оқибат, сиз умрингиз давомида зарур билимни
олишингиз керак бўлади. Шунинг учун ҳам сизни бойлик,
бахт каби предметларни ўрганаётган жиддий талабага
ўхшатиб, кундалик ёки ён дафтардан фойдаланишни мас-
лаҳат бераманки, у келгусида ҳаёт йўлингизда учрайди-
ган ғоялар тўплами бўлади. Сизда тўпланадиган ва туган-
мас хазина - бизнес ғоялар, ижтимоий ғоялар, маданият
соҳасида ғоялар, сармоялар бўйича ғоялар, ҳаёт тарзи
бўйича ғоялар бор бўлади. Сиз буларнинг қийматини кўз
олдингизга келтира оласизми? Бу ғоялар сизнинг эски со-
атингиздан кўра қимматлироқ хазинани ташкил этади.