МАҚСАДЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЙЎНАЛИШИ




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

МАҚСАДЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЙЎНАЛИШИ
М ақсадларни қўйиш жараёнидаги ҳақиқий қиймати 
унга эришиш эмас! М ақсадларни қўйиш жараёнининг 
бош қиймати - бу сизни шу мақсадларга эриша оладиган 
ШАХСГА айланишга мажбур қилишдан иборатдир.
Сиз қандай ўйлайсиз, киши миллионер бўлиб олган- 
дан кейин энг катта қадрият нимадан иборат бўлади? 
Унинг қўлидаги миллион долларми? М ен бундай деб 
ўйламайман. Киши учун энг катта қадрият энди унинг 
мақсадга эришиш йўлида эришган ўқуви, билими, инти- 
зоми ва лидерлик сифатидир. Ҳа, бу сизнинг мақсадлар- 
ни ишлаб чиқиш ва унга эришиш йўлларини танлаш жа- 
раёнидаги тажрибангиздир. Бу миллион доллар топиш 
йўлида сизнинг етарли жасоратли, масъулиятли ва иро- 
дали бўлиш учун жамлаган ички кучингиздир.
34
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Сиз миллионер юишининг нуқтаи назарига қатьий эга 
бўлмаган кишига миллион доллар беринг-чи, у албатга бу 
пулларни йўқотади. Шунингдек, ҳақиқий миллионердан мил- 
лионини олиб қўйинг-чи, у яна тезда ўз ҳолатини тиклаб 
олади, йўқолганнинг ўрнини тўлдиради. Хўш, нима учун? 
Чунки миллионер мақомига етишган киши ўзидаги жараён- 
ни қайта-қайта такрорлаш учун билим ва тажрибаларга эга.
Бирор киши миллионер бўлса, бунда энг арзимас нарса 
унинг нимага эга бўлгани эмас, асосийси у КИМ бўлиб 
етишганидир!
Сиз энди менинг қуйидаги саволимга чуқур ўйлаб жа- 
воб беринг: истаган нарсага етишиш учун сиз қандай шахс 
бўлишингиз керак? Келинг, бу тўғрида ҳам ён дафтар ёки 
кундаликка ёзиб қўяйлик. Сиз қандай билим ва тажрибага 
эга бўлишингиз лозимлигини ёзинг. Жавобларингиз шах- 
сий ривожингиз учун янги мақсадларни беради.
Шу нарсани ёдда тутингки, ДАРОМАДЛАР ЎЛЧОВИ 
Ш АХСНИНГ РИВОЖ И ДА РАЖ АСИ ДА Н КАМ ДАН- 
КАМ ҲОЛЛАРДАГИНА ОРТИҚ БЎЛАДИ.
Ш унинг учун ҳаммамиз ўзимизни ўзимиз ўрганиш 
объекти бўлмоғргмиз керак.
Мен ўз ҳаётимга боқиб, тез-тез сўраб тураман: "Яхши, 
мана мен истаган нарса, лекин мен шунга етишиш учун 
ш ахс бўлиш га тайёрманм и?" А гар истаганим ча шахс 
бўлишни истасам-у, бироқ дангаса бўлсам, мен ўқиш, ўрга- 
ниш ва ўсишга тайёр бўлмасам, мақсадларимдан бирор 
нарса олишдан умид қилишга ҳаққим бўлмайди. Ёки нотўғ- 
рими? Мана энди хулоса қилинг-да, ЎЗИНГИЗНИ ЎЗГАР- 
ТИРАСИЗМИ ёки ИСТАКЛАРИНГИЗНИМИ, ҳал қилинг!

Download 10,1 Mb.
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



МАҚСАДЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЙЎНАЛИШИ

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish