• 47. Савол: Дисперс системаларга қандай эритмалар киради Жавоб
  • Савол: Редукцион совутиш қурилмалари нима учун хизмат қилади, уларнинг ишлаш принциплари?




    Download 250,62 Kb.
    bet34/37
    Sana13.12.2023
    Hajmi250,62 Kb.
    #117951
    1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
    Bog'liq
    Gazni quritish
    gender stereotiplar, Muxandislik psixologiyasi-kompy.info, blankresume, Qahhorov N Fizik kimyo, Mamarazokov S
    46. Савол: Редукцион совутиш қурилмалари нима учун хизмат қилади, уларнинг ишлаш принциплари?
    Жавоб: Редукцион совутиш қурилмалари (РСҚ) буғ босими ва ҳароратини пасайтириш учун хизмат қилади. Улар турбинадан етарли миқдорда буғ олишнинг иложи бўлмаган ёки бошқа параметрли буғ лозим бғлган холларда қўлланилади.
    Юқори босимли Редукцион совутиш қурилмалар автоматик равишда тез (10÷15 секундда) ишга тушириладиган бўлиши шарт. Бундай Редукцион совутиш қурилмаларни тезкор Редукцион совутиш қурилмалар (ТРСК) деб аталади.
    Буғ босимининг пасайишига уни махсус редукцион клапанда дросселлаш йўли билан эришилади. Буғ хароратини пасайтириш учун унга совук конденсат пуркалади.
    Редукцион совутиш курилмаларининг унумдорлиги ва бугнинг харорати автоматик равишда ростланади.
    Редукцион совутиш қурилмалар ёрдамида буғнинг босими 13,0 МРа дан 0,1 МРа гача (ёки 130 ат дан 1 ат гача) ва ҳарорати 580 0С дан 100 0С гача пасайтирилиши мумкин. Аммо бу пайтда ҳеч қандай фойдали иш бажарилмайди. Бу Редукцион совутиш қурилмаларнинг энг катта камчилиги ҳисобланади. Шунинг учун Редукцион совутиш қурилмаларидан иложи борича камроқ фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

    47. Савол: Дисперс системаларга қандай эритмалар киради?
    Жавоб: Табиатда ва техникада дисперс системалар кенг тарқалган. Булар компонентлари бир-бирида текис тақсимланган системалардир.
    Дисперс системаларда дисперс фаза – майдаланган модда ва дисперсион мухит ичида дисперс фаза тақсимланган бир жинсли модда бўлади. Масалан тутунда дисперс фаза кўмирнинг қаттиқ заррачалари, дисперсион мухит – хаво; гилли сувда гилнинг қаттиқ заррачалари дисперс фаза, дисперсион муҳит – сув; туманда дисперс фаза суюқлик заррачалари, дисперсион мухит – ҳаво; ва хокозолар.
    Дисперс системалар жумласига чин эритмалар, коллоид эритмалар, шунингдек суспензиялар ва эмульсиялар киради. Уларнинг барчаси бир-биридан заррачаларнинг ўлчамлари яъни дисперслик даражаси билан фарқ қилади.
    Заррачаларининг ўлчамлари 0,001 мкм дан кичик бўлган системалар чин эритмалар ҳосил қилади. (Микрометр (мкм)-метрнинг миллиондан бир қисми).

    Download 250,62 Kb.
    1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




    Download 250,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Савол: Редукцион совутиш қурилмалари нима учун хизмат қилади, уларнинг ишлаш принциплари?

    Download 250,62 Kb.