• Регенератив
  • Аралаштирувчи
  • Бир хил йўлли хўл конденсатор
  • Савол: Иссиклик алмаштиргич аппаратлар (Теплообменниклар) нинг турлари , вазифалари, уларнинг ишлатилиши?




    Download 250,62 Kb.
    bet31/37
    Sana13.12.2023
    Hajmi250,62 Kb.
    #117951
    1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
    Bog'liq
    Gazni quritish
    gender stereotiplar, Muxandislik psixologiyasi-kompy.info, blankresume, Qahhorov N Fizik kimyo, Mamarazokov S
    42. Савол: Иссиклик алмаштиргич аппаратлар (Теплообменниклар) нинг турлари , вазифалари, уларнинг ишлатилиши?
    Жавоб: Жавоб: Иссиқлик алмашиниш қурилмалари – совутиш, иситиш, конденсациялаш, буғланиш ва буғлатиш жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган қурилмалар ИАҚ дейилади. Жараёнларни ўтказиш шартлари ва қурилмаларни қўллаш соҳасига қараб, иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг тузилиши турлича бўлади. Ишлаш принципига қараб; сиртий (реуператив), регенератив ва аралаштирувчи (градирня, скруббер, аралаштирувчи конденсатор ва ҳ) қурилмаларга бўлинади. Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмаларида бир иссиқлик алмашиниш юзаси галма-гал иссиқ ва совуқ элткичлар билан ювилиб туради. Агар иссиқлик алмашиниш юзаси иссиқ элткичбилан ювилиб турса, муҳитнинг иссиқлиги хисобига исийди, совуқ элткич билан ювилганда эса ўз иссиқлигини беради. (булар юзали яъни пластинали ИАК),
    Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмаларида иссиқлик элтгич девор билан ажратилган бўлиб, уларда бир муҳитдан иккинчисига иссиқлик ушбу девор орқали узатилади. Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари конструкциясига қараб ушбу турдаги қурилмалар қобиқ-трубали, «труба ичида труба», змеевикли, спиралсимон, ювилиб турувчи, пластинали, қиррали, ғилофли, блок-графитли, шнекли ва ҳоказо бўлиши мумкин.
    Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмаларида бир иссиқлик алмашиниш юзаси галма-гал иссиқ ва совуқ элткичлар билан ювилиб туради. Агар иссиқлик алмашиниш юзаси иссиқ элткичбилан ювилиб турса, муҳитнинг иссиқлиги хисобига исийди, совуқ элткич билан ювилганда эса ўз иссиқлигини беради. (булар юзали яъни пластинали ИАК), Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмалари иккита секциядан ташкил топган бўлади. Биринчисида иссиқлик элткичдан оралиқ материалга иссиқлик узатилса, иккинчисида эса – оралиқ материалдан технологик газга узатилади.
    Аралаштирувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларида икала элткич бевоситта ўзаро аралашиши пайтида иссиқлик алмашади. Аралаштирувчи ИАҚ лар бир хил йўлли хўл конденсатор, қарама-қарши йўлли қуруқ конденсаторларга бўлинади. Бир хил йўлли хўл конденсатор буғни сув ёрдамида конденсациялаш учун мўлжалланган. Конденсаторга совутувчи сув сопло орқали киритилади. Қарама-қарши йўлли қуруқ конденсаторда буғ ва совутувчи сувнинг узаро таъсири қарама-қарши йўналишда ўтади. Совутувчи сув конденсаторнинг юқори қисмидаги тешикли тарелкасига юборилса, буғ эса –пастдаги тарелка остига юборилади. Ҳаво эса, ушлагич орқали вакуум – насос ёрдамида сўриб олинади. Шунинг учун хам бу турдаги конденсаторларни барометрик конденсаторлар деб аталади. Бунда онденсациялаш жараёни вакуум остида олиб борилади. Қурилмадаги абсалют босим 0,01 0,02 МПа бўлади.


    Download 250,62 Kb.
    1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




    Download 250,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Савол: Иссиклик алмаштиргич аппаратлар (Теплообменниклар) нинг турлари , вазифалари, уларнинг ишлатилиши?

    Download 250,62 Kb.