• 1.2. Korporativ ijtimoiy javobgarlik ва корпоратив менежмент
  • I bob. Korporativ ijtimoiy javobgarlik tushunchasi va mohiyati




    Download 108.5 Kb.
    bet1/3
    Sana27.03.2024
    Hajmi108.5 Kb.
    #178287
      1   2   3
    Bog'liq
    IKKINCHI JAHON URUSHINING NIHOYASI VA INSONIYAT TARIXIDA ENG YANGI DAVRNING BOISHLANISHI, Ozbekiston Respublikasi taraqqiyot strategiyasi (1), 022253025a9875ca01c16a775b81eaed IQTISODIYOT NAZARIYASI, Tibbiyot tarixi, Mavzu Pedagogika fanining ilmiy tadqiqot metodlari. Reja-fayllar.org, Ismoilova Shoiraxon, Begbutayev A Yusupov RUquv qollanma tarmoq texnologiyalari Kitob, FTVzKbuuYlVmRe14ZllcODg0RrT9bam3ms3jeQEM, Taqdimot Bekmurod, Abdunazarov Orif, ikrom 4-mavzu fizika, SEMINAR Tahirov, Esse, 11- sinf labaratoriya — копия

    I bob. Korporativ ijtimoiy javobgarlik tushunchasi va mohiyati
    1.1. Korporativ ijtimoiy javobgarlikning mohiyati, maqsadi va vazifalari
    Bugungi kunga kelib dunyo miqyosida keng qo‘llaniladigan tushunchalardan biri shak-shubhasiz korporativ boshqaruv tushunchasidir. “Korporativ boshqaruv oldindan mavjud, shuningdek ushbu atama yangi hamdir” 3 . Bunga korporativ boshqaruv organlari tomonidan faoliyati samarali tashkil etilib kelinayotgan yirik aksiyadorlik kompaniyalari, transmilliy korporatsiyalar va hokazolarning milliy va jahon iqtisodiyotidagi o‘rni sabab bo‘lmoqda. Shundan kelib chiqqan holda dunyoning deyarli barcha mamlakatlarida, xususan mamlakatimizda ham korporativ boshqaruv tizimini samarali tashkil etish masalasiga jiddiy e’tibor qaratilib kelinmoqda. Keltirilayotgan jihatlar sabab korporativ boshqaruvning iqtisodiy mohiyati, uning maqsad va vazifalarini to‘g‘ri anglash maqsadga muvofiq. Korporativ boshqaruvning iqtisodiy mohiyati uzoq yillardan buyon o‘rganilib kelinmoqda va bu borada tadqiqotchilarning fikrlari xilma-xilligiga guvoh bo‘lish mumkin. Masalan M.Xamidulin esa “Korporativ boshqaruv – korporatsiya mulkdorlarining korporatsiya kapitalini shakllantirishga, undan foyda olish maqsadida yanada samarali foydalanishga hamda olingan daromadlarni korporativ munosabatlarning barcha ishtirokchilari o‘rtasida adolatli taqsimlashga qaratilgan strategik muhim qarorlarni belgilash, ta’riflash va qabul qilishga doimiy va real ta’sirini ta’minlashdagi ongli, bevosita ishtirokidir” 4, deb izohlaydi. Tashkiliy huquqiy shakl sifatida korporatsiyalar barcha mamlakatlarda, jumladan O‘zbekistonda qo‘llanilmaydi. Shu nuqtayi nazardan korporatsiyalar, kompaniyalar, aksiyadorlik jamiyatlari, mas’uliyati cheklangan jamiyatlari va boshqalarni umumlashtirgan holda korporativ tuzilma tushunchasi bilan ifodalaymiz.
    1.2. Korporativ ijtimoiy javobgarlik ва корпоратив менежмент
    Корпорация (лотинча corporatio – бирлашиш) – бу умумий мақсадларга эришиш, биргаликда фаолият кўрсатиш учун бирлашган ва ҳуқуқнинг мустақил субъектини – ҳуқуқий шахсни ташкил қилган жисмоний ѐки ҳуқуқий шахслар бирлашмасидир1. Корпорациялар - мулкчиликнинг ҳиссадорлик шаклининг замонавий кўринишларидан бири ҳисобланади. Унда бир неча мулкдорлар манфаатлари бирлашади, ягона мақсад доирасида инвесторлар капиталлари бирлаштирилади2. Мамлакат қонунчилигида ―корпорация‖ тушунчаси юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилмаганлиги сабабли бу тушунчани талқин қилишда икки хил маъно кузатилади. Айрим белгилар бўйича корпорациялар қаторига тижорат ташкилотлари ҳисобланган ва аъзоликка асосланган барча хўжалик субъектлари, бошқа белгилар бўйича эса – фақат акциядорлик жамиятлари киритилади. Бироқ мамлакат иқтисодий - ҳуқуқий тизимида моҳиятига кўра кичикроқ шартлиликлар билан, айнан акциядорлик жамиятлари жаҳон хўжалик ва ҳуқуқий амалиѐтида умум қабул қилинган корпорация тушунчаси билан тенглаштирилади. Айтиб ўтиш керакки, корпорация тушунчасии ҳозирги шароитларда яна бир ўзига хос жиҳатни касб этмоқда. У бир нечта юридик шахслар томонидан ташкил этилган хўжалик субъектини белгилаш учун фойдаланилиб, уларнинг ҳар бирини бошқа мулкий муносабатлар, биргаликда бизнес юритиш, умумий мақсадлар ва манфаатлар, умумий ташкилий структура билан боғлиқ мустақил иқтисодий субъект сифатида кўриб чиқиш мумкин. Шундай қилиб, Ўзбекистонда корпорация мустақил акциядорлик жамияти бўлиши мумкин. Хўжалик фаолиятини корпоратив ташкил қилишнинг кенг имкониятлари уларнинг афзалликларидан фойдаланишга асосланиб, корпорациялар яратиш вариантларидан фойдаланган ҳолда фирмалараро муносабатларни моделлаштириш учун кенг имкониятлар очиб беради.
    Уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатамиз:
    1. Акциялар чиқариш орқали пул маблағлари жалб қилиш қобилияти чекланмаган сонли инвесторларнинг маблағларини жамлаш имконини ва бу инвесторларга жамиятни бошқаришда иштирок этишда маълум бир танлов ҳуқуқини беради.
    2. Бошқарилувчанлик муаммосини ҳал этилиши енгиллашади. Ташилий расмийлаштиришнинг тугалланганлиги, ваколатлар ва жавобгарликларни аниқлашда регламентга риоя қилиш назорат функцияларини акциядорлик жамияти бошқарув органлари ўртасида тақсимлаш имконини беради, бу эса бошқарув жараѐнини профессионаллаш имкониятини англатади.
    3. Акциядорлар таркибига кириш ва чиқишнинг соддалаштирилган таркиби манфаатдор шахсларнинг ўрнини алмаштириш учун кенг имкониятлар ва мос равишда, инвестиция таклифи динамикаси юқори бўлган шароитларда юқори мослашувчанликни таъминлайди.
    4. Чекланган жавобгарлик тамойили рискларни камайтиришга имкон беради. Чекланган жавобгарлик тамойилининг қўлланилиши рискларни акциядорлар ва бошқарувчилар ўртасида тақсимлаш орқали йирик корпорациялар яратиш имкониятини вужудга келтиради.
    Корпоратив бошқарув бу – бизнеснинг ташкилий - ҳуқуқий расмийлаштирилишини, ташкилий структураларнинг оптималлашувини бошқариш, қабул қилинган мақсадларга мувофиқ компанияда ички ва ташқи фирма муносабатларини ташкил қилишдир.
    Корпоратив бошқарувни унинг хусусиятлари бошқарув объекти сифатида корпорациянинг ўзига хосликлари билан изоҳланадиган алоҳида бир турга ажратиб, акциядорлар манфаатларининг устуворлиги ҳамда уларнинг корпорацияни ривожлантириш ва бошқаришдаги ролига асосланган, акциядорларнинг ўзаро алоқа қилишини кўзда тутадиган (корпоратив коммуникациялар) мулкчилик ҳуқуқининг амалга оширилишини ҳисобга оладиган, бутун корпорацияни ривожлантириш стратегиясига асосланган ва ниҳоят, корпоратив маданиятни, яъни хулқ - атвор тамойиллари, умумий анъаналар комплексини вужудга келтирадиган бошқарув сифатида тавсифлаш мумкин. ―Корпоратив бошқарув‖ тушунчасига ягона таъриф мавжуд эмас. Жаҳон банкининг таърифига кўра корпоратив бошқарув – қонунчилик, меъѐрлар ва ҳусусий секторнинг мос равишдаги амалиѐтининг шундай бирикмаси тушуниладики, улар компанияга молиявий ва инсон ресурсларини жалб қилиш, самарали фаолиятни олиб боришга имконият беради ва оқибатда акциядорлар, бошқа манфаатдор шахслар ва жамиятнинг манфаатларига риоя қилинган ҳолда ўз акциядорлари учун узоқ муддатли иқтисодий қийматни кўпайтириш орқали ўзининг мавжудлигини сақлаб қолишни таъминлайди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг корпоратив бошқарув тамойилларида ―корпоратив бошқарув‖ тушунчасига компания маъмурияти, унинг бошқаруви, акциядорлари ва бошқа манфаатдор шахслари орасидаги муносабатлар мажмуаси деб таъриф берилган. Бошқа таърифларга биноан, корпоратив бошқарув бу: - компания фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва мулкдорлар, ҳамда бошқа манфаатдор шахслар (компания ходимлари, кредиторлар, ҳамкор корхоналар) манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича компания менежерлари ва эгалари (акциядорлари) ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими; - корпоратив мулкнинг эгалари назоратидан бевосита узоқлаштирилиши оқибатида юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган барча қонунлар, меъѐрлар, низомлар, тадбирлар ва тартиблар; - компанияни самарали бошқаришни ташкил қилишда асосий манфаатдор шахсларнинг манфаатларини бирлаштиришни амалга оширилувчи ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий тадбирлар мажмуаси. Корпорациялар активларни жойлаштириш сиѐсатини ўзига қамраб олади. Одатда ҳар қандай хўжалик субъектлари маълум бизнес турлари бўйича маблағларини асосий ва айланма активларга инвестиция қилади. Ҳозирги кунда деярли барча кичик ва йирик бизнес корпорация шаклида ташкил қилинган.
    Мисол учун: British Airways, Nokia, Microsoft, Nestle, Sony, Unilever, Volkswagen ва бошқалар. Корпорациялар 3 асосий фарқли жиҳатларга эга бўлади:
    1. Корпорациялар ўзларининг эгаларидан юридик жиҳатидан мустақилдир ва солиқларни тўлайди.
    2. Корпорациялар масъулияти чекланган, қайсики, акционерлар компания қарзлари учун жавобгар бўла олмайди.
    3. Ҳар доим ҳам корпорация эгалари менежер бўла олмайди, бу эгалик қилишнинг бошқариш билан чекланишига олиб келади. Корпоратив бошқарув асосий тип бўлиб ажралиб туради, бошқариш объекти сифатида у ўз ҳусусиятларига эга ҳисобланиб, бошқарув акциядорларнинг фойдасини кўзлаган ҳолда амалга оширилади ва корпорацияларнинг ривожланишини таъминлаш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олиш, корпорация стратегиясига асосланган ҳолда акциядорларнинг ўзаро муносабатларини ривожлантиришга қаратилган бўлади. Бундай бошқарув натижасида корпоратив маданияти вужудга келади ва тартиб қоидаларнинг тамойиллари, урф-одатлари ва уларни олиб бориш тартиблар комплекси шаклланади.
    Корпорация раҳбарияти қарорлар қабул қилиш жараѐнида жамиятни ташкил этувчи турли хил хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини ҳисобга олиши лозим. Акционерлар корпорациялар билан алоҳида иқтисодий алоқаларни ташкил этади: улар корпорациянинг ташкил этилишининг сабабчилари бўлиб, ―хатарли‖ капиталнинг етказиб берувчилари ҳисобланади, уларнинг каптали орқали корпорацияларнинг ривожланиш ва ўсиши кузатилади. Корпорацияларнинг барча ҳаракат ва жараѐнларида акционерларнинг манфаати ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқдир. Истъемолчилар, ўзига алоҳида эътибор талаб қилувчилардан бири ҳисобланиб, корпорациялар уларсиз фаолият олиб бориши мумкин эмас. Истъемолчилар сифатли маҳсулот ва хизматларни қониқарли даражадаги нархда олишни ва талабга жавоб берадиган хизмат турларини ва ҳақиқиқатга яқин рекламаларни қабул қилишни истайди. Агарда корпорациялар истъемолчиларнинг ҳоҳишини қониқтиришга барча кучини сарфламаса, корпорацияларнинг асосий стратегик мақсадларини қулдан бой берилганлигидан далолат беради ва корпорациялар ўзоқ ва қисқа муддатли омодсизликларга дуч келиши мумкин. Хизматчилар, корпорациялардан оддий талабларни қондиришини сўрайди, яъни оддий иш ҳақини тўлашдан бошлаб, то иш берувчи ва хизматчилар билан буладиган бошқа жиҳатларини ўз ичига қамраб олади. Имкониятларнинг тенглиги, иш жойида соғлиқни химоя қилиш, молиявий бехатарлик, шахсий ҳаѐтга аралашмаслик, мустақиллик ва ўзига таълуқли яшаш шароитини таъминлашни талаб қилади. Маҳаллий аҳоли, ишлаб чиқариш жараѐнида корпорациялар уларга катта таъсирини курсатади. Аҳоли корпорациялардан маҳалий муаммоларда иштирок этиш ва уларнинг муаммоларини ечишда бевосита иштирокини: яъни таълим, транспортни ташкил этиш, дам олиш учун шароит қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини, атроф муҳитни химоялашни кутади. Жамият, корпорациялар уларга халқаро ва миллий даражада таъсир курсатади. Уларнинг фаолияти хар хил шакллардаги корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, бошқариш тузилмаларнинг ва оммавий ахборот воситаларининг эътиборида булади. Корпорациялардан миллий ва халқаро миқиѐсидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини тўлаш каби муаммоларни ечиш амалга оширишини кутади.Корпорацияларнинг жамият олдидаги асосий мажбуриятларидан бири ўз иқтисодий ҳаѐтийлигини қулаб қувватлаш ва сақлаб қолишдан иборатдир. Шу орқали иш жойиларини купайтириш, яъни дунѐдаги глобал муаммоларидан бири ишсизликнинг олдини олиш ва ишлаб чиқаришда экологик хавф хатардан химоялаши лозимдир. Мол етказиб берувчилар, одатда уларнинг асосий қисмини кичик корхоналар, яъни корпорациялар билан хаққоний савдо алоқаларини, ва ўз вақтида тўловларни амалга оширишни ва ижобий хамкорликни амалга оширишни авзал куради. Корпорацияларнинг ва уларнинг мол етказиб берувчилари ўртасидаги хамжиҳатлик иқтисодий тизимнинг асосий буғини ҳисобланади, чунки кичик корхоналарнинг ҳаѐтийлиги корпорацияларнинг уларга нисбатан жиддий ва хаққоний алоқаларига боғиқ ҳисобланади. Корпорациялар турли хил принципиал қарорларини қабул қилишда корпоратив алоқалар иштирокчилари эҳтиѐжлари тенглигини ҳисобга олса, корпорациялар моҳиятини ва муҳимлигини оширади. Шу мақсадда йирик корпорациялар корпоратив муҳитни ва ўз аро алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўйидаги ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:  Аҳлоқ кодекси;  Иш ҳақи тўлаш ва хизматчиларни рағбатлантириш, уларнинг хуқуқларини химоялаш, шахсий ҳаѐтга аралашмаслик, эркинлик бўйича таклифларни киритиш;  Ишчиларни иш жойларида хавф хатардан сақлаш, соғлиқни сақлашни таъминлаш ва уларга оид меъѐр ва тартибларни ўрнатиш;  корпорацияларнинг хайрия фаолияти қоидаларини тартблаштириш;  корпоратив муносабатлардаги мавжуд менежерларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш, дастурларни ахборотлаштириш. Корпоратив бошқарув ва корпоратив менежмент тушунчаларини бирбири билан адаштириб юбориш ҳоллари мавжудлигини таъкидлаш жоиз. Айтиб ўтамизки, менежмент корпоратив бошқарувни ҳам қамраб оладиган торроқ тушунча ҳисобланади. Бундан ташқари, корпоратив менежмент фақат компания менежменти (олий раҳбарият бўғини) томонидан, корпоратив бошқарув эса компания бошқарув органлари (акциядорлар, директорлар кенгаши, бош директор ва менежмент) томонидан амалга оширилади. Корпоратив бошқарув кўпроқ стратегик характерга эга бўлиб, компаниянинг ташқи муҳитда муваффақиятли фаолият юритишига йўналтирилган бўлади (акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳукумат органлари, ҳамкорлар, кредиторлар ва бошқалар билан алоқа қилиш). Корпоратив бошқарувни (corporate governance) менежмент (management) билан тенглаш тўғри эмас. Бу турли тушунчалардир. Корпоратив бошқарув учун муҳим нарса – ҳалол, масъулиятли, равшан корпоратив ҳулқ ва ҳисоботни таъминлашга қаратилган механизмлардир. Менежмент эса корхона бизнесининг профессионал мутахассислар томонидан юритилишига қаратилган механизмларни назарда тутади. Корпоратив бошқарув менежментга нисбатан раҳбарлик қилишнинг юқорироқ поғонасида жойлашган бўлиб, компания фаолиятини унинг акциядорлари манфаатлари йўлида бошқарилишини таъминлайди. Корпоратив бошқарув ва менежмент вазифаларининг ўзаро кесишуви фақат компанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда намоѐн бўлади. Корпоратив бошқарувнинг мақсади корпорацияларнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ва барча манфаатдор томонлар манфаатларининг оқилона мувозанатига риоя қилган ҳолда, амалдаги қонунчилик доирасида очиқ акциядорлик жамиятларининг барча фаолият турларидан имкони қадар юқорироқ фойда олишдир. Нормал ҳолатдаги корпоратив бошқарувни амалга ошириш учун корпоратив тизимга тез мослаша олиш учун унинг қулай йўлларини топиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу мақсадни ечишда корпорация менежменти, маркетинг олдида ҳар томонлама катта ҳажмли, кўп режали ишларни амалга оширилиши кутиб туради. Белгиланган ишларни қуйидагича босқичма - босқич амалга ошириш зарурдир:
     корпорация фаолияти мақсадларини ва мулкдорларнинг жамлаш усулларини тўғри аниқлаш;
     акциядорлар назорати остида корпорацияларни қайта таркиблашни ўз-ўзини бошқариш даражасигача олиб бориш;
     қўйилган мақсадларга мос ҳолда ташкилий таркибни танлаш: ишлаб чиқариш, маҳсулотни сотиш, инновация ва маркетинг;
     Корпорация фаолиятини ягона тамойилларни ишлаб чиққан ҳолда яъни миссия, фалсафа ва бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар негизида ишлаб чиқиш;
     айниқса олий менежерларга ва ишчиларга ҳақ тўлаш фалсафасини ўзгартириш.
    Мулкчиликнинг акциядорлик шаклини корпоратив бошқариш усулларини жорий этишда кўрсатиб ўтилган жиҳатларнинг мавжудлиги корпоратив хамжамиятнинг турли иштирокчилари манфаатларининг уйғунлигини ва бозор талаблари асосида акциядорлик корхоналарини ривожлантиришнинг рақобатбардош стратегияларидан фойдаланишни тақазо этувчи сифат жиҳатдан янги менежментни шакллантиришни талаб этади. Бундан ташқари, корпоратив ҳамжамиятнинг турли иштирокчилари манфаатларини кескин бозор иқтисодиѐти позицияларидан бир - бирига боғлай оладиган ва тез ўзгарувчан рақобат муҳитида корхоналарни ривожлантиришнинг мосланувчан стратегиясини шакллантиришга қодир янги авлод менежерларини жалб қилмасдан туриб бизнесини корпоратив бошқариш вазифаларини бажариб бўлмайди. Республика корхоналарида корпоратив менежмент ва корпоратив муносабатларнинг ҳозирги аҳволини ҳисобга олиб, корхоналарда корпоратив менежментини такомиллаштиришнинг биринчи ўриндаги вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:
     кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарувчилар томонидан ҳамда акциядорларнинг ўзи томонидан ҳам корпоратив ҳуқуқнинг мазмун-моҳияти ва имкониятларини чуқур англаб етилиши;
     бевосита акциядорлик корхоналари бошқарув фаолиятини тартибга солувчи тўлиқ меъѐрий хужжатлар пакетини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
     акциядорлик жамиятлари ишини онгли бошқаришга акциядорларнинг кенг доирасини энг юқори даражада жалб қилиш;
     корхоналар фаолиятининг акциядорлар ва инвесторлар учун максимал очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш;
     акциядорлик жамиятлари бошқарувининг юқори ва ижро органлари ўртасидаги ўзаро таъсир даражасини ошириш. ―Оқилона иш ҳақи‖ тамойилидан ҳар бир ишчининг реал қўшган ҳиссасини ҳисобга олгандаги тўланадиган иш ҳақи тамойилига ўтиш, жорий фойдага эга бўлиш, корпорациянинг капитализацияланган фойдасини шакллантириш муаммосини ҳал қилишда акциядорларнинг шахсий қизиқишларини корпоратив менежмент орқали ечиш мумкин.

    Download 108.5 Kb.
      1   2   3




    Download 108.5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    I bob. Korporativ ijtimoiy javobgarlik tushunchasi va mohiyati

    Download 108.5 Kb.