• 2. К ўлами бўйича (кўп ҳолларда лойиҳа масштаби инвестиция ҳажми билан аниқланади)
  • 3. Асосий йўналиши бўйича
  • Амалга ошириш муддати бўйича




    Download 0,79 Mb.
    bet72/79
    Sana22.01.2024
    Hajmi0,79 Mb.
    #142832
    1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79
    Bog'liq
    Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

    1. Амалга ошириш муддати бўйича:

        • қисқа муддатли - 3 йилгача

        • ўрта муддатли - 3-5 йил

        • узоқ муддатли - 5 йилдан ортиқ.

    2. Кўлами бўйича (кўп ҳолларда лойиҳа масштаби инвестиция ҳажми билан аниқланади):

        • кичик лойиҳалар;

        • ўртача лойиҳалар;

        • йирик лойиҳалар;

        • мегалойиҳалар.

    3. Асосий йўналиши бўйича:

        • тижорат лойиҳалар;

        • ижтимоий лойиҳалар;

        • экологик лойиҳалар;

        • бошқалар.

    Инвестиционлойиҳаларнингсамарадорлигинибаҳолаштехник,технологик,молиявий, тармоқ ёки ҳудудийлик хусусиятларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ягона тамойиллар асосида амалга оширилади. Улар қуйидагидан иборат:

    • лойиҳани унинг бутун ҳаёт цикли давомида кўриб чиқиш;

    • пул оқимларини моделлаштириш, бунда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча пул тушумлари ва ҳисобот давридаги турли валюталарни ишлатиш эҳтимоллигини ҳисобга олган ҳолдаги харажатлар киритилади;

    • ишончлилик ва максимум самара.

    Инвестицион лойиҳа инвестор нуқтаи назаридан самарали деб баҳоланиши учун, биринчидан, уни амалга ошириш ижобий бўлиши, иккинчидан, альтернатив лойиҳаларни солиштириш чоғида юқорироқ самарага эга бўлган лойиҳани маъқул қўриш лозим.

    • вақт омили ҳисоби;

    • лойиҳани амалга оширишдаги кутилаётган харажатлар ва тушумлар ҳисоби;

    • баҳолашнинг кўп босқичлиги;

    • инфляция таъсири ва лойиҳани амалга оширишдаги бир нечта валюталарни қўллаш эҳтимолини ҳисобга олиш;

    • ноаниқлик ва рисклар таъсирининг ҳисоби;

    • лойиҳанинг турли иштирокчилари борлигини инобатга олиш.

    Инвестиция лойиҳаларини ҳартомонлама (хусусан молиявий, технологик, ташкилий, муддати ва бошқалар) характерлаш мумкин. Буларнинг ҳар бири инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда муҳимдир, лекин кўп ҳолларда инвестиция фаолиятида молиявий ва иқтисодий мезонлар ҳал қилувчи рол ўйнайди.
    Мамлакатда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш жараёнини самарали олиб бориш, келгусида юқори даромад келтириб, иқтисодиётдаги ишсизлик масаласини ҳал этишда ҳам муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
    Шундай қилиб,синдициялаштирилган кредит деганда бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш. Йирик инвестиция лойиҳаси – умумийқиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиҳасидир. Банк синдикати синдициялаштирилган кредит бериш борасида икки ёки ундан ортиқ банклар ўртасида ўзаро келишув бўлиб, бунда етакчи банк синдициялаштирилган кредитлаш ташаббуси билан чиққан ва зиммасига иштирокчибанклар номидан кредит ҳужжатларини юритиш масъулияти юклатилган қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобланади.
    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра синдициялаштирилганкредитлар фақат юридик шахсларга берилади.
    Тижорат банклари томонидан синдициялаштирилган кредитлаш қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
    Синдициялаштирилган кредитни бериш қарз олувчи ва иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган кредит шартномаси асосида амалга оширилади. Синдициялаштирилган кредит бериш муддати йирик инвестиция лойиҳаларини қопланиш муддатига боғлиқ ҳолда кредит шартномасида белгиланади. Синдициялаштирилган кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори синдициялаштирилган кредит тўғрисидаги келишув шартларига кўра қарз олувчи ва иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган кредит шартномаси асосида белгиланади. Зарар кўриб ишловчи, ноликвид балансга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда самарасиз инвестиция лойиҳаларини тақдим қилган хўжалик субъектларига синдициялаштирилган кредитлар берилмайди. Синдициялаштирилган кредит олгандан кейин молиявий аҳволи ёмонлашган қарздордан берилган кредитлар ўрнатилган тартибда муддатидан аввал ундириб олиш чора-тадбирлари кўрилиши лозим. Бу қоида кредит шартномасида албатта қайд этилган бўлиши керак.
    Қарз олувчи ўзига хизмат кўрсатувчи банкка йирик кредит беришни сўраб мурожаат қилганидан кейин, банк кредитлаш учун лозим бўлган стандарт тадбирларни: ўзининг ички кредит сиёсатига мос равишда мижознинг кредитга қобилиятлилиги таҳлилини, бизнес-режаси таҳлилини, кредит қайтарилишини таъминланганлиги таҳлилини ва бошқаларни амалга оширади.
    Синдициялаштирилган кредитлашни амалга оширишнинг мумкинлиги тўғрисида кредит қўмитаси қарор қабул қилган тақдирда, банк бир вақтнинг ўзида ушбу битимга бошқа банкларни жалб этиш ҳамда синдициялаштирилган кредитлаш ташкилотчиси сифатида банк синдикатини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилади.
    Иштирокчи банкларни ушбу битимга жалб этиш ва банк синдикатини ташкил этиш тўғрисида етакчи банк кредит қўмитаси қарор қабул қилинганидан кейин, етакчи банк синдициялаштирилган кредитлашда иштирок этиш хоҳишини билдирган банкларни аниқлайди ва уларга синдикатда қатнашиш таклифи билан бирга тайёрланган қарз олувчи тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. Шундан кейин етакчи банк иштирокчи банклар билан инвестиция лойиҳаси бўйича барча кредит ҳужжатларини тақдим этади. Тақдим этилаётган маълумотлар банк сири ҳисобланади.
    Синдициялаштирилган кредитни беришга хорижий банклар ва бошқа хорижий молиявий институтлар жалб этилиши мумкин. Бу ҳолда синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш хорижий банклар ва молиявий институтлар билан тузилган битимларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Иштирокчи банклар билан музокаралар бошлангунга қадар етакчи банк томонидан банкнинг ички кредит сиёсати билан белгиланган тартибда кредит пакетини таҳлили асосида барча кредит ҳужжатлари ҳамда иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган инвестиция лойиҳасини биргаликда кредитлаш борасидаги ўзаро келишув лойиҳаси тайёрлаб қўйилган бўлиши керак.
    Етакчи банк иштирокчи банкларга таклиф йўллашдан олдин қарз олувчи ҳақидаги маълумотларни Банклараро кредит бюроси маълумотлари билан солиштириши лозим. Кредит шартномасининг якуний вариантини ишлаб чиқиш ва имзолаш фақатгина етакчи банк ва иштирокчи банклар ўртасида мазкур инвестиция лойиҳасини синдициялаштирилган кредитлаш тўғрисида ўзаро битим тузилгандан кейин амалга оширилади.
    Иштирокчи банклар ўртасида мазкур инвестицион лойиҳани биргаликда кредитлаш борасида битим имзолангандан кейин банк синдикати тузилган ҳисобланади ва ушбу битимни имзолаган барча иштирокчи банклар ўзларига синдициялаштирилган кредитлаш борасида мажбурият олган ҳисобланадилар.
    Шунинг билан бирга банк синдикати тузилгандан кейин ушбу битимдан чиқиш, яъни синдициялашган кредит бериш борасидаги кредит шартномасини имзолашда бош тортилган тақдирда иштирокчи банк қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа иштирокчи банклар олдида бой берилган фойдани қоплаб бериш борасида жавобгар бўлади.
    105. Innovatsiya va innovatsion faoliyat tushunchasi.
    106. Innovatsiyalarga qaratilgan investisiyalar
    Инновация” тушунчаси (ингл. innovation – киритилинганянгилик, ихтиро) янгиликка инвестиция киритиш маъносида ишлатилади. Инновация тушунчаси иқтисодиётга ХХ аср бошларида кириб келган. Австралиялик иқтисодчи олим Й.Шумпетер биринчи маротаба инновацияларга оид масалаларни кўриб чиққан ва инновацион жараёнга тўлиқ таъриф берган. Иқтисодий адабиётларда “инновация” тушунчасига кўпчилик муаллифлар томонидан турлича ёндошувлар келтирилган. Кўпчилик муаллифлар янгилик киритишни иқтисодий тадбиқ етиш жиҳатидан назарда тутади, яъни янги ресурсларни ташкил етиш ёки мавжуд бўлганларини ноанъанавий ҳолда янгича ишлатилишини назарда тутадилар А.Бусигиннинг фикрига кўра, инновация бу асосий капитал ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни илм фан, техника ва технологиялар ёрдамида янгилашдир66.
    Р.Фатхутдиновнинг фикрига кўра, инновация янгиликни тадбиқ етишнинг якуний натижаси бўлиб, объект бошқарувини ўзгартириш ижтимоий, иқтисодий,илмий, техникавий, экологик ва бошқа кўринишдаги самарадорликдир. Юқоридаги таърифлардан хулоса қилиб, инновация – бу юқори иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнига илғор илм-фан ютуқларини жорий этиш ёки билан янги товарлар яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган товарлар сифатини оширишдир. Инновация ҳар бир соҳада бўлиши мумкин. Масалан, фанда, унинг бир йўналишида йирик янгиликларга эришиш, кашфиётлар яратиш, изланишларда, илм соҳасида янги илм ва билимларни очиш, техника ва технологияларни янги авлодини яратиш, ишлаб чиқариш соҳаларида, хизмат кўрсатишда янги усулларни киритиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Иқтисодиётда эса фан, техника, технологиялар соҳаларида эришилган энг сўнгги ютуқларни қўллашни билдириши мумкин.
    Инновацион фаолият қайси соҳада бўлмасин, кашфиётлар, эълон қилинган янгиликлар, техника ва технология ютуқлари ва технологик жараёнларни янгилаш, маҳсулот билан таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги барча янгиликларни тизимли равишда узлуксиз жорий этиб боришни таъминлаш жараёнидир. Жаҳон глоабаллашуви жараёнида кучли рақобат ҳар соҳада янгиликка ундайди. Фандаги техника-технология соҳаларидаги энг сўнгги ютуқлар, кашфиётлар, янгиликлар, рационализаторлик таклифларни ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига шиддат билан киритилиб борилади ва маркетинг, бошқарув, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида янги ёндашув, янги технология, техникаларни қўллашни талаб қилади ва технологияларни янги авлодини қўллаш асосида маблағ киритилиши инвестициядан далолат беради.Янгилик киритилиши асосида мавжуд техника ва технологияларни алмаштирилиши ҳам инвестцияни англатиши мумкин. Фан ва техника тараққиёти натижалари асосида янги техника, технологияларни қўлга киритилиши ҳам инвестиция маъносида ишланади. Инвестицияни аниқловчи омил бўлиб янгилик яратилиши, рационализаторлик таклифлар йирик ташкилотлар ва шунга тегишли илгари эълон қилинмаган йирик ишланмалар хизмат қилади. Кичик рақобат муҳитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида инвестиция ишлаб чиқаришни янги техника ва технологияни қўллаш асосида ташкил этишни, хизмат кўрсатиш соҳасида янги, аввал қўлланилмаган хизмат турларини назарда тутади.
    Инновация янги техника ва технологияларни қўллаш асосида янги маҳсулотни, янги бозорга олиб чиқишни ҳам билдиради. Инвестиция кашфиётлар асосида фан ва техника соҳасида янги билимларни қўллашга киритилишини, янги илғор техника ва технологияларни яратилишини, уларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қўлланилишини, улар асосида янги товар ва хизматларни яратилишини ва улар ҳисобига рақобатни кучайтиришни, янги бозорни егаллашни ҳам англатади. Инновация анъанавий ва янги илм-фан сиғими юқори бўлган тармоқ соҳаларида иқтисодий ўсишни ва рақобатбардошликни доимий равишда таъминловчи зарурий восита сифатида намоён бўлади.
    Инновациянинг асосий хусусиятларини узвий боғлиқликда намоён бўлишига замин яратади, бундай хусусиятлар қуйидагиларда ўз аксини топади:
    • Илмий-техник янгилик;
    • Амалий қўлланилиши;
    • Тижорий амалга оширилиши, яъни бозорда маълум даражада истеъмолчилар талабини қондира олиши.
    Умуман олганда, инновацион жараён – буянгилик ғоядан то маҳсулотгача шаклланиши ва бозорга тарқалишидир. Инновацион жараён босқичлари:
    1-босқич, бу янги ғоя ва билимлар;
    2-босқич, бу янгиликни (новации) амалий фаолиятга тадбиқ етиш, яъни инновация;
    3-босқич, бу инновациялар диффузияси. Яъни инновацион маҳсулот, хизмат ва технологияларни янги макон ва шароитларда қўлланилиши.
    Шундай қилиб, “инновация” тушунчаси барча соҳалардаги (ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва бошқа) ишланмалар, янгиликлар ва такомиллаштирилган воситалар сифатида, сарф-харажатлар имкониятларини таъминлайди ёки бўлмаса уларни таъминлаш учун шароит яратади. Инновацияларни охир-оқибат мақсади товар (маҳсулот) рақобатбардошлигини кучайтириш, унинг бозорини кенгайтириш, фирма (корхона) фаолияти барқарорлигини таъминлаш асосида фойда (даромад) ҳажми ва нормасини кўпайтиришдир. Инновациялар ўзининг предмети ва қўллаш соҳалари бўйича қуйидагиларга бўлинади:
    -маҳсулотли (янги товар ёки хизматлар);
    -бозорбоплик (товарни ишлатилишини янги соҳаларини ташкил этувчи ёки хизматларни янги бозорда тадбиқ этиш);
    -инновациялик жараёнлари (технологиялар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари).
    Инновацияларни қайд этилган мезонлар бўйича типларга ажратиш фирма (корхона) стратегиясини аниқлаш, инновация типларидан келиб чиқиб товар (хизматлари) реализация шакллари ҳамда иқтисодий механизм бошқариш шаклларини ишлаб чиқиш имкониятларини беради. Ҳар қандай янгилик, яъни инновация аниқ лойиҳаларда ўз ифодасини топади, аниқ мақсадларга қаратилади ҳамда чуқур ҳисоб-китоблар, таҳлил ва экспертиза асосида бўлажак натижалари истиқболи аниқланади. Инновация ҳар қандай соҳада янгиликни қўллаш бўлиб, узлуксиз жараённи билдиради, тизимли фаолиятни, аниқ стратегияни амалга оширишдан далолат беради. Янгиликка интилиш, яратувчанлик, кашфиётлар ва улар асосида қўлга киритиладиган ишланмалар ҳар қандай соҳада ресурс талаб етади.
    Инновацион ишлаб чиқариш ташкил этиши муносабати билан уни мунтазам равишда юксалтириш, янгиланишни, илғор техника ва технологиялардан фойдаланишни, прогрессив бошқарув усулларини қўллашни, турли йўналишларда самара келтирувчи иқтисодий-молиявий ресурсларни, яъни инвестицияларни киритишни талаб этади. Макроиқтисодий даражада инновацияларга қаратилган инвестициялар ижтимоий-иқтисодий тизимни такомиллаштиришга қаратилади ва иқтисодий тараққиётни умумий шарт-шароитларини яхшилаб боради ҳамда иқтисодий механизмларнинг такомиллаштирилишини таъминлайди. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш мукаммал омилларга эга бўлиши талаб этилади ва зарурий иқтисодий ресурслар, яъни инвестицияларни талаб этади.
    Бунда инновацияларга қаратилган инвестициялар ижтимоий-иқтисодий тизимнинг моддий, ижтимоий-иқтисодий ва ғоявий-сиёсий белгиларини такомиллаштирилишига сафарбар этилади. Бундай инвестициялар ресурслар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, хизматлар, мулкчилик шакллари, иқтисодий механизм, интилинаётган ғоя ва сиёсатнинг устуворлигини таъминланишига қаратилади.
    Макроиқтисодиётдаражасида инновацияларга қаратилган инвестициялар кучли рақобат муҳитида фирма (корхона)ларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш билан, самарадорлигини юксалтириш, фойда (даромади) ҳажми ва меъёрини ошириш билан боғлиқ бўлган инвестициялардир.
    Ўзбекистон иқтисодиётида фирма (корхона)лар ҳаётийлигини таъминлаш, улар ривожланиши ва даромаддорлигини орттириш, фан ва техника тараққиёти ютуқларидан фойдаланган ҳолда, жаҳон талаблари даражасидаги товар ва хизматларни ишлаб чиқаришдир. Янги, замонавий ва илғор техника-технологияларни қўллаган ҳолда сифатли, арзон товар ва хизматларни ташқи бозорларга етказиш учун қаратилган инвестициялар инновацион инвестициялардир. Фирма(корхона) инновация стратегиясини яхлитликда таъминлашга қаратилган инвестициялар қуйидагиларда намоён бўлади:
    - ишлаб чиқариш ҳаётийлигини сақлаб қолиш;
    - жамоа ривожланиш дастурини таъминлаш;
    - замонавий бошқариш усулларини қўллаш;
    - фойдани максималлаштириш;
    - жамоа фаолиятини такомиллаштириш;
    - янги соҳаларга кириб бориш;
    - манфаатларга мос келадиган мақсадларга эришиш;
    - молиявий ҳолатга риск вазият таъсирини камайтириш қобилиятига эга бўлиш каби вазифаларни қамраб олади ва уларни таъминлашга қаратилади.
    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни татбиқ этишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва институционал асосларини ривожлантириш мақсадида бир қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шу жумладан, 2006 йил 7 августда ПҚ–436 сонли “Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916 сонли “Инновацион лойиҳалар ва технолгияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сонлиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 7 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
    Ушбу қарорлар асосида Республика инновацион ғоя, технология ва лойиҳалар ярмаркаси амалга оширилмоқда. Бу ярмарка Иқтисодиёт Вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитаси, Фанлар академияси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган.
    Республика инновацион ғоя, технология ва лойиҳалар ярмаркаси мамлакатимиз корхоналарига илмий-инновацион фаолият натижаларини жорий етишга, уларнинг самарадорлигини оширишга таъсир этувчи механизм бўлиб хизмат қилади. Агентликнинг асосий вазифалари инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш; инновацион технологияларни, шу жумладан, хорижий инновацион технологияларни мустақил экспертизадан ўтказиш, мослаштириш ва мамлакатимиз амалиётига жорий этиш; илмий-техник ишланмаларни тижорат сотуви объекти сифатида ишлаб чиқаришга жорий этиш лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш; илмий-техник ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни амалга ошириш бўлиб ҳисобланади.
    107. Innovatsiya faoliyati – tadbirkorlik taraqqiyotini yuksaltirish omili sifatida
    Тадбиркорлик тараққиёти новаторликдан, эркин бозор талабларини билмоқликда, уларни истиқболини ҳис этмоқликда, уларга мос товар ва хизматларни етказмоқликда ва шу йўл билан ўз мақсадларига эришмоқликдадир.Иқтисодиётниривожлантиришнинг бош меъзони бўлиб тадбиркорлик хизмат қилади. Тадбиркор ҳар қандай имкониятни бой бермасдан, ўз манфаатида ўзи учун иложи борича максимал ютуқ мақсадида, ҳеч қандай талофатлардан қўрқмай ташаббусни қўлга олувчи, кучли ва ҳаракатчан инсондир. А. Смитни кўзга кўринмас қўл қоидасига биноан, тадбиркор ҳар қандай имкониятни нафақат ўзи учун балки жамият келажаги учун ишлатувчидир. Тадбиркор бўлиш, демак, янги ишни амалга ошириш қарорини қабул қилишдир. Тадбиркорлик, истеъмолчиларни турли товар ва хизматлар билан таъминлаш йўли билан, даромадни оширишга қаратилган турли фаолиятдир. Тадбиркорлик фаолияти доимий равишда ўз мулкий масъуллигидан, ўз қўрқув ва таваккаллигидан келиб чиқиб юритиладиган фаолият ҳисобланади.Ҳақиқий тадбиркор фақат ўз ғоясига эга бўлган инсонлардир, олимларни фикрига кўра, дунёдаги инсонларни фақат 15-20 фоизигина тадбиркордек фикр юритиш ва ҳаракат қилиш қобилиятига эгадирлар. Америкаликлар тадбиркорларнинг миллатини “олтин фойда” деб аташади. Нобелъ мукофоти лауреати, таниқли иқтисодчи Фридрих Фан Хайекни фикрича, тадбиркорликнинг моҳияти янги иқтисодий имкониятларни излашдир, уни ахтариб топишдадир. Тадбиркорлик оддийгина фаолият эмас, у яратувчанликка мос ва хос фаолиятдир. Тадбиркорликни юритиш ва юксалтириш учун тадбиркор ижодий хислатга эга бўлиши керак.
    Тадбиркорликка хос бўлган хислатлар булар: ташаббускорлик; яратувчанлик; ижодкорлик; янгиликка интилувчанлик; ўзининг ғоясига эга бўлмоқлик; таваккалчилик ва қалтисликни ўз бўйнига олмоқлик; новаторлик, эскини бузиб, ижодий равишда янгиликни киритмоқлик, яъни доимий ривожланмоқлик; фаолият оқибатларини кўра билмоқлик; ўз мажбуриятларини бажармоқлик; ўз қароридан қайтмаслик; уддабуронлик ва доимий интилувчанлик, яратувчанлик. Қайд этилган хислатларга эга бўлганларгина тадбиркорликни аниқ жараён сифатида тасаввур қила оладилар, бузиш қобилиятига эга бўла оладилар, янгиликни яратиш имкониятига эга бўладилар. Тадбиркорлик тараққиёти новаторликдадир, яъни эскини ижодий ёндашув асосида бузиб, янгисини ижод этишдадир. Таниқли немис иқтисодчиси Д.А.Шумпетерни фикрига кўра, технология тараққиёти иқтисодий юксалишни бошқаради, новаторлик яъни доимий ижодий ёндашув ва яратувчанлик ривожланишни таъминлайди.
    Д.А.Шумпетерни фикрига кўра, иноваторликни амалга оширувчиси бўлиб тадбиркор хизмат қилади, молиявий маблағлар эса уни таъминотини ташкил этади. Демак, тадбиркорлик ўз мазмун-моҳиятига кўра ижодкорлик, яратувчанлик, янгиликни тадбиқ этмоқлик, ташаббускорлик негизида тадбиркорлик, уддабуронлик, интилувчанлик ва доимий ривожланмоқликни англатади. Ушбу жиҳатдан тадбиркорлик фаолияти инновация фаолиятидан бошқа нарса эмасдир. Ҳақиқий тадбиркорлик негизида новаторлик, янгиликни киритиш, ҳаётга тадбиқ этиш йўли билан ривожланишни таъминлаш ётади.
    Инновацияфаолиятига ҳам хос бўлган белгилар бўлиб, тадбиркорлик тараққиётини юксалтириш омили сифатида хизмат қилади. Тадбиркорликни инновацион фаолиятсиз ҳис қилиб бўлмайди, ушбу жиҳатдан тадбиркорлик фаолияти оддий бизнесдан фарқ қилади. Фақат инновацияларга таянган ҳолда тадбиркорликни юритиш тадбиркорлик фаолияти мақсадига хос бўлган ютуқларни ва юқори даромадни таъминлайди. Бунда тадбиркорлик фаолияти эркин рақобат муҳитида синмайди, у фаол ривожланади, тараққиётга эришади, юксалади.
    Инновацион тадбиркорлик уч асосий турга бўлинади:
    - маҳсулот инновацияси;
    - технология (ишлаб чиқариш) инновацияси;
    - ижтимоий инновация.

    Download 0,79 Mb.
    1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79




    Download 0,79 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Амалга ошириш муддати бўйича

    Download 0,79 Mb.