|
Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar
|
bet | 74/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Лицензия - бу маълум бир фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи расмий хужжат. Лицензияларни номоддий актив сифатида тан олишнинг зарурияти негизида, уни маълум вақт бирлиги давомида корхона, фирма, хўжалик юритиш субъекти, тадбиркорга даромад келтириши ётади.
Бундан ташқари саноат интеллектуал мулки таркибига:
- илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бажарилиши оқибатида олинадиган илмий-техник маҳсулот;
- илмий ишлар тадбиқ етиладиган саноат намуналари киритилади.
Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланадиган интеллектуал мулк объектлари сирасига:
- адабиёт ва санъат асарлари;
- мусиқа асарлари;
- рассомчилик асарлари;
- кинематография асарлари;
- илмий изланишлар, илмий кашфиётлар ва бошқалар киритилади.
Интеллектуал мулк объектлари бошқа мулк объектларидек ўзининг қийматига эгадир. Интеллектуал мулк бошқа мулк объектлари сингари нархи аниқланади, ундан фойдаланиш эса қўшимча наф келтириш мумкин бўлади. Моддий ашёвий асосга эга бўлмаган жами номоддий активлар хўжалик субъектларига нисбатан шартли равишда учта йирик гуруҳга ажратилиши мумкин:
Биринчи гуруҳ таркибига муайян корхонадан, фирмадан хўжалик юритиш субъектларидан ажратиб олиб бўлмайдиган номоддий активлар киради:
- махсус малака егалари бўлиш, маълумотли персонал;
- реклама соҳасида ва ўз маҳсулотини илгари суришдаги эришилган ютуқлар;
- ҳудудий жойлашиш афзалликлари;
- бизнесда эришилган репутация, яъни обрў-эътибор.
Ушбу гуруҳ таркибига киритилган активлар қоида сирасида ноаниқ хизмат кўрсатиш муддатига эга бўлганлиги туфайли жамланган ҳолда баҳоланади. Бундай активларни хизмат кўрсатиш муддатини аниқлаш ва амортизация нормаларини ўрнатиш мумкин бўлмаганлиги учун, амортизация ажратмалари ҳисобланмайдиган, яъни амортизация ажратмалари қилинмайдиган активлар деб эътироф этиш мумкин.
Иккинчи гуруҳ таркибига корхона, фирма ёки хўжалик юритиш субъекти ходимидан ажратиб олиб бўлмайдиган активлар киради. Булар жумласига ҳар бир ходимларнинг обрў-эътибори, яъни репутацияси ва профессионаллик кўникмалари, маҳорати, шу жумладан шахсий ноу-хау, тижорат соҳасидаги маҳорати молия операцияларини ўтказиш ва ҳоказолар киради. Биринчи гуруҳ таркибига киритилган активлардек, бундай активлар ҳам ҳар бири ажратиб олиб бўлмайди, фойдаланиш муддатига эга эмас ва амортизация қилинмайди.
Учинчи гуруҳ таркибига, корхона, фирма ёки хўжалик юритиш субъектидан ажратиб олиниб, баҳоланиши мумкин бўлган активлар киритилади. Булар сирасига фабрика маркалари, фирма ёки савдо белгилари, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, лицензиялар, франчайз ва бошқалар киритилади. Бу гуруҳдаги ҳар бир актив ажратилган ҳолда, якка тартибда алоҳида баҳоланиши мумкин ва уларни кўпчилиги аниқ хизмат кўрсатиш муддатларига эгадир.Бундай активлар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилган ва уларни корхона, фирма ёки хўжалик юритиш субъекти балансида акс эттириш мумкин.
|
| |