• Лойиҳа смета қийматининг ошиш риски
  • Қурилишни ўз вақтида тугалланмаслик риски
  • Конструкцион ва технологик риск
  • Лойиҳа иштирокчилари риски




    Download 0,79 Mb.
    bet76/79
    Sana22.01.2024
    Hajmi0,79 Mb.
    #142832
    1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
    Bog'liq
    Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

    Лойиҳа иштирокчилари риски - бу иштирокчиларнинг лойиҳа фаолияти доирасида ўз мажбуриятларини англаган ҳолда ёки мажбурий тарзда бажармаслик риски. Биргина лойиҳа иштирокчисининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги, бошқа иштирокчиларнинг ўз мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келиши, натижада лойиҳа барбод бўлиши мумкин. Лойиха иштирокчилари рискига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: иштирокчиларнинг виждонсизлиги; уларнинг профессионаллик даражаси, молиявий ҳолатининг нобарқарорлиги, иштирокчиларни турли рисклардан етарлича суғурталанмаганлиги натижасида келиб чикади.
    Лойиҳа смета қийматининг ошиш рискига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: лойиҳалаш жараёнидаги хатолар, пудратчиларнинг ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлай олмаслиги, лойиҳани амалга ошириш шартларини ўзгариши ва бошқ.
    Қурилишни ўз вақтида тугалланмаслик рискига қуйидагилар таъсир кўрсатади: пудратчиларнинг ўз мажбуриятларини бажармасликлари; ташқи шарт-шароитларнинг ўзгариши, қурилиш ишлари муддатининг чўзилиб кетиши натижасида қўшимча харажатлар келиб чиқиши: кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш, нархларнинг инфляция натижасида ўсиши оқибатида иш ва материал қийматининг ошиши каби қўшимча харажатларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, бу риск натижасида келгусидаги объектга хом ашё етказиб берувчилар билан ва келгусидаги лойиҳа маҳсулоти истеъмолчилари билан шартномавий муносабатлар тўхташи мумкин. Иш ва объект сифатининг пастлиги риски пудратчилар мажбуриятининг бузилиши, лойихалаштиришдаги хатолар ва бошқалар натижасида келиб чиқиши мумкин.
    Конструкцион ва технологик риск. Конструкцион риск – буинвестиция фазасидаёқ лойиҳанинг техник амалга ошмаслик рискидир. Бу лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг хатолари, бу ҳужжатларни ишлаб чиқишда зарур бўлган маълумотларни етарли ёки аниқ емаслиги натижасида рўйберишимумкин.Технологикриск – буишлаб чиқариш технологияларининг саноатдаражасида қўлланилмаслиги натижасида маълум техник-иқтисодий параметрлардан объект эксплуатациясидаги чекланишлар риски. Бунга эксплуатация харажатларининг ошиши, экологик меъёрларга мос келмаслик кабилар таъсир этади.

    Download 0,79 Mb.
    1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




    Download 0,79 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Лойиҳа иштирокчилари риски

    Download 0,79 Mb.