• Ҳуқуқий риск
  • Форс-мажор риски
  • Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




    Download 0,79 Mb.
    bet78/79
    Sana22.01.2024
    Hajmi0,79 Mb.
    #142832
    1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
    Bog'liq
    Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

    Маъмурий рисклар– лойиҳакомпаниялари ва лойиҳа фаолиятининг бошқа иштирокчиларини давлат назорат ва тартибга солиш бошқармаларидан турли лицензиялар, рухсатларни олиши билан боғлиқ. Лицензиялар, рухсатлар лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида талаб қилиниши мумкин: лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, тендерлар ўтказишда, машина ва асбоб-ускуналарни етказиб беришда, қурилишда, дастлабки ишлар ва объектнинг ишга туширилишида талаб қилинади. Лицензиялар, рухсатномалар сони айрим лойиҳалар бўйича жуда кўп бўлиши мумкин: лойиҳа фаолиятининг у ёки бу тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи, табиий ресурслардан фойдаланиш, табиий ресурсларни ва валютани четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар, рухсатлар бўлиши мумкин.
    Ҳуқуқий риск– буриск қайсидир даражада мамлакат, маъмурий ва бошқарув рисклари билан боғлик. Аввало, бу риск кредиторнинг кафолат бермаслик ва бошқа кредит билан таъминлашлар эҳтимоли билан боғлиқ ноаниқлик ва ишончсизлигида намоён бўлади. Бундай ноаниқлик ва ишончсизлик сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: қонунлар мажмуининг ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мукаммал эмаслиги, ҳуқуқий ҳужжатлар сифатининг пастлиги, суд механизмидаги камчиликлар ва бошқалар. Айрим ҳуқуқий рисклар лойиҳа иштирокчилари назоратидан ташқарида бўлиб, улар мамлакат ва сиёсий рискларга яқин. Бундан бошқа ҳуқуқий рискларни миллий қонунчиликни, халқаро инвестицион ҳуқуқларни яхши билувчи, шартнома, келишувлар ва бошқа лойиҳанинг ҳуқуқий ҳужжатларида иштирок етувчи малакали ҳуқуқшунос маслаҳатчини жалб қилиш билан ечиш мумкин.
    Форс-мажор риски– лойиҳафаолиятига тегишли бўлмаган ташқи рисклардан бири бўлиб, унга ер силкиниши, ёнғинлар, сув тошқини, бўронлар ва бошқа табиий ҳодисалар киради. Форс-мажорга айрим ижтимоий ва сиёсий табиий ҳодисалар ҳам киради: иш ташлашлар, инқилоблар, қўзғолонлар ва бошқалар. Шундай йўл билан мамлакат рискининг бир қисми форс-мажор риски сифатида намоён бўлади.
    Молиявий бозор энг юқори рискга эга бўлган соҳа деб ҳисобланади.
    Ундаги рисклар иккита катта гуруҳга бўлинади:
    - тизимли рисклар;
    - тизимсиз рисклар.
    Тизимли рисклар (инвестиция портфели рисклари) – бухатар таъсирига баъзи бир қимматли коғозлар эмас, балки бутун бозор, уни катта бир қисми рискларга учрайди. Бу ҳолда иқтисодий нобарқарорлик туфайли ёки бошқа сабабларга кўра кўпчилик эмитент ва қимматли қоғозлар эгалари зарар кўришлари мумкин. Тизимли рискларга қуйидагилар киради: фоиз риски; валюта риски; инфляция риски; сиёсий рисклар.
    Тизимсиз рисклар – хатаргабаъзи бир қимматли қоғозлар ёки уларни мажмуаси учрайди, яъни маълум бир корхонанинг қимматли қоғозлари ёкитармоқнинг қимматли қоғозлари киради. Тизимсиз рискларга қуйидагилар киради: тадбиркорлик риски; молиявий рисклар; ноликвидлик риски.
    Аниқлик киритиш учун қуйидаги рисклар категорияларини акс эттириш мумкин:
    Ликвидликни йўқотиш риски (liquidity risk) – у ёки бу қимматли қоғозларга бғлган талаб сезиларли даражада ҳзгаришга юз тутиши мумкин, ундан ҳам ёмони ушбу қимматли қоғозларга умуман талаб йўқолиб ктиши мумкин.
    Тадбиркорлик риски (business risk) – қимматли қоғозларнинг нархи (хусусан акциялар) исталган компаниянинг, қанчалик даражада компания ўз танлаган йўналишида мувофақият билан ишлашига боғлиқ.
    Молиявий рисклар (financial risk) – компания акциялар нархи, компания раҳбарияти томонидан ўтказилаётган молиявий сиёсатга боғлиқ ҳолда тебранади. Масалан, агар Фонд бозорини молиялашда асосий эътибориниқарз мажбуриятли корпоратив қимматли қоғозлар чиқаришга қаратилса, молиявий риск даражаси юқори бўлади.
    Мажбуриятларни бажара олмаслик риски (default risk) – агарда эмитент ўз мажбуриятларини ҳар хил сабабларга кўра ўз вақтида ёки умуман бажара олмаса, пайдо бўладиган инвестиция рискларига айтилади.
    Тизимсиз рискларни таъсирини минималлаштириш учун диверсификация деб аталадиган метод қўлланилади ва унинг натижасида инвестицион портфел тузиш зарурияти пайдо бўлади. Инвестицин портфел яратиш орқали инвестор бир қанча эмитент чиқарган молиявий инструмент тўплпмини яратади ва шунда у бир эмас бир қанча тизимсиз рискларига дуч келади. Шу йўл инвестор рискларни диверсификациялайди ва даромадлиликни бирданига ўзгаришини олдини олади. Ушбу шароитда инвестицион портфелда қимматли қоғозлар қанчалик кам бўлса риск даражаси шунча юқори бўлади. Диверсификация методи тизимсиз рискларини минималлаштирадиган энг самарали дастакдир, лекин у фақатгина инвестицион портфелни етарлича миқдорда кўп инструментлар жалб қилингандагина қулайдир.
    Диверсификация методининг чегаравий даражаси, риск даражасига боғлиқ, чунки улар фақатгина аниқ молиявий бозорни очиб беради. Бу рискларини турли туманлигини инобатга олган ҳолда қуйидаги хилларини санаб ўтишимиз мумкин.
    Фоиз рискларии (interest rate risk) – фоиз ставкалари тебранишидан ҳосил бўладиган инвестиция рисклари. Айниқса қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозлар эгаларига дахлдордир.
    Валюта риски (exchange rate risk) – бу шундай инвестиция рискларики моҳиятан чет эл эмитентларининг қимматли қоғозларга киритган инвестицияларнинг валюта курси тебранишиларидан пайдо бўладиган инвестиция рисклари. Инфляцион рисклари (Inflation risk) – инфляция даражасининг кутилмаганда ошиб кетиши, эмитентлар фаолиятини ўзгаришига олиб боради ва бу акция нархига сезиларли таъсир этиши мумкин.
    Сиёсий рисклари (Political risk) - кутилмаганда хусусан, шиддатли сиёсий вазиятдаги ўзгаришларнинг қимматли қоғозлар бозорига таъсир этмасдан иложи йўқ, аксинча анча оқибати ёмонроқ бўлади. Айниқса бу риск ривожланган мамлакатлар молиявий инструментлар билан ишлаган долзарб ва яна турғун бозорларда ҳам уни учратиш мумкин.
    Юқорида кўрсатиб ўтилган рисклардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорига самарали инвестиция қилишга оз ёки кўп миқдор(даража)да таъсир этувчи омиллар хам мавжуд.
    Ушбу рискларнинг таснифи шартли равишда бўлиб, ҳар бир лойиҳа учун аҳамиятли рискларни аниқлаш нуқтасига йўналтириш сифатида қаралади. Бундай рисклар аниқ ҳолатларда мутахассислар ва экспертлар томонидан тармоққа тегишлилиги, масштаблари, танланган технология, лойиҳани амалга ошираётган мамлакат ва бошқа лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Лойиҳа рискларининг бир неча турлари мавжуд. Уларнинг ҳеч бирини таъсири жиҳатидан аҳамиятсиз ва хавфсиз, деб бўлмайди. Инвестиция рисклари кичик бир технологик ёки шу каби микродаражадаги жараёндан тортиб, то мамлакат, ҳатто, холқаро миқёсдаги турли ҳолатлар ва ҳодисаларнинг ўзгаришига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин.
    118. Investitsion risklarni boshqarish va ularning risk darajasini pasaytirish yo’llari
    Инвесторлар учун инвестиция киритиш вақтидаги муҳим масалалардан бири бу мавжуд инвестиция рискларини таҳлил қилиш ва уларни бошқариш йўлларини аниқлашдан иборат. Мавжуд рискли муҳитга қарамасдан айрим брокерлик идораларининг фикрича, қимматли қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш қарори ҳамма вақт иррационалдир. Ундан ташқари охирги йиллардаги техник анализнинг ривожланиши, кўпгина ҳоллардаинвестицион қарорлар (айниқса ривожланаётган бозорлар) юқоридаги кўрсатиб ўтилган омиллар гуруҳини батафсил таҳлил асосида қабул қилинади.
    Инвестиционрисклар нафақат инвестицион қарорлар қабул қилиш, балки қилинган инвестициянинг бутун ҳаёт циклида таҳлил этиш лозим. Инвестицион қарорларни қабул қилиш масъулияти ва фаолияти жараёни махсуслаштирилган молиявий воситачилар тизимини шакллантиришга олиб келади ва улар қуйидаги функцияларни белгиланган рағбатлантириш эвазига ўз елкаларига олишади:
    - барча ёки уларнинг айрим сифатлари хусусий инвестиция рисклари таҳлили;
    - инвестиция қарорларини қабул қилиш;
    - инвестиция қарорларини қабул қилиш қилиш учун керак бўладиган маълумотларни тақдим этиш;
    - инвесторларни у ёки бу кўринишдаги рисклардан суғурталаш (хеджерлаш);
    - инвестицион рискларни кенг доирада хар қандай ҳолат бўлмасин инвестиция қилинган капиталнинг тўлиқ ёки қисман йўқотиш сифатида англаш мумкин.
    Мос равишда инвестиция рискларини бошқаришнинг кейинги босқичида (мувофиқлашган қимматли қоғозлар бозори даражаси) инвестор сиёсий, макроиқтисодий ва микроиқтисодий рискларни бошқариш тизими зарурлиги. Шундай қилиб инвестор тадбиркорлик рискларининг таянч кўринишларини асл кўринишига қайтишиши кўринади, лекин бу бошқа сифатдаги даражада амалга ошади.
    Сиёсий ва макроиқтисодий рисклар билан боғлиқ рискларни бошқаруви қоидага кўра иқтисодий субеъктларнинг ўзаро муносабатлари меъёрида ва сиёсий ва давлатлараро муносабатлар терминларини тавсифлайди. Инвесторлар нуқтаи назаридан, бу турдаги рисклар бошқаруви воситачилари уларнинг манфаатларини миқиёсида тўнашувидан мақсад қуйидагиларниташкил этади: сиёсий партиялар ва харакатлар, профессионал ассоциациялар ва бизнес клублар ва бошқалар.
    Микроиқтисодий рискларни бошқариш (ғарб адабиётлари corporate governance сифатида айтилади), давлат макроиқтисодий сиёсати шаклланишига таъсир этиш орқали амалга оширилади, лекин одатда уларни минимизацияси учун молиявий воситачилар (аудиторлик компаниялари, бошқарув консултантлари) кейинчалик молиявий инфраструктура элементлари сифатида қаралади, шу орқали муаммо бартараф этилади.
    Инвестиционрискларни бошқариш тизими ривожланиш схемаси шуни кўрсатадики, қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини объектив равишда пайдо бўлиши ва шаклланишини рискларни минималлаштириш инструменти сифатида қаралади.
    Инвестицион рискларнинг органик ўзаро узвий алоқаси аниқланиши тартиби амалдаучрамайди, шу вақтда инфраструктура рискларининг умумий комплекс тарзда ажратиб кўрсатиши ўз навбатида унинг тизимли тадқиқоти имкониятини исботлайди. Ушбу иш ҳажмининг қисқалиги молиявий структурани худди инвестицион рискларни бошқарув тизими сифатида тахлил этишни чегаралайди. Ушбу тизимлар субъектларининг ўзаро муносабатлари асосий қонуниятлари шаклланишидаги ёндашувларни ўрганиш, миллий қимматли қоғозлар бозори доираси (масштаби)да, бу тизим амал қилишининг оптимизацияси ва мувофиқлашуви.
    Талаб қилинаётган даромадлиликни баҳолаётганда инвестиция рискининг ҳисобга олинишининг аниқлиги учун инвестор-компания капиталининг эгаси қабул қилган қарорлар мантиғини тушуниш лозим. Инвесторлар ўз компания пул маблағларини капитал бозорига маълум бир аниқ шарт шароитларда йўналтиришади (тикилган маблағнинг қайтишига турли хил рисклар аналитикаси ва қўшимча равишда даромад олиш).
    Капитал бозори билан ўзаро ҳамкорликда, компания менеджерлари молиявий ресурсларни бозор инвесторларидан сотиб олтишни афзал кўришади.Тахлилнинг қиймат моделининг марказий моменти – инвесторлар томонидан капаталга маблағни йўллашда танловни тан олиш имкониятидир. Бозор инвесторлари алтернативга эга бўлади, ва бозор қанча ривожланган бўлса, алтернатив хам шунча кўп бўлади. Худди шундай компанияни молиялаштириш манбалари орасида топиш имкони мавжуд. Уларнинг мақсади - молиялашнинг энг арзон вариантини жалб қилиш шарти (компанияга рискларни) билан топишдан иборат. Кредиторлар (ушбу вазиятда инвесторлар) ва инвестицияни қабул қилувчиларнинг бозор муносабатлари капитал бозорини шакллантиришади. Капитал бозорининг ривожланиши капитал эгаси қўлга киритадиган даромадлилик ва инвестиция риски орасидаги боғлиқликни тушуниш имконини берад. Даромадлилик таҳлилининг калит жараёни капитал бозорида молиявий ресурснинг “нарх”ни аниқлашдан иборат.
    Риск тўғрисида тушунчага эга бўлгач, молиявий активлврнинг, энг аввало акцияларнинг базавий нарх шаккланиш моделлари холатини айтишимиз лозим.Рискларни баҳолашнинг мақсади инвесторга инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва мумкин бўлган молиявий йўқотишлардан ҳимояланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун керакли маълумотларни тақдим қилишдан иборат. Шунга кўра, риск таҳлилини лойиҳанинг барча иштирокчилари мустақил тарзда олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Риск таҳлили инвестицион лойиҳанинг барча иштирокчилари – буюртмачилар, пудратчилар, банк, суғурта компаниялари, лизинг компаниялари, мол етказиб берувчилар томонидан амалга оширилиши лозим.Рискларни баҳолаш, одатда, бир-бирини тўлдирувчи икки турга, яъни:
    - риск турларини, уни вужудга келтирувчи омилларни ва рискларни пасайтириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни аниқлаш мақсадини кўзловчи сифат таҳлили;
    - лойиҳа рискларини сондаги ифодасини лойиҳа кўрсаткичлари орқали ҳисоблаш имконини берувчи миқдорий таҳлилга бўлинади.
    Рискларни таҳлил қилиш ва баҳолашдан мақсад лойиҳага таъсир этувчи риск турларини аниқлаб, уларни пасайтириш чора-тадбирларини ва усулларини қўллашдан иборатдир.Рискларни баҳолаш деганда риск даражасини сифат ва миқдор жиҳатдан аниқлаш тушунилади. Рискларни пасайтириш усуллари турлича бўлиб, улар риск турига ва риск гуруҳига қараб танланади. Умуман олганда, рискларни аниқлаш – сифаттаҳлилига; рискларни баҳолаш – миқдортаҳлилига тааллуқлидир.
    Рискларни бошқариш жараёни корхона ҳаётийлигининг барча босқичларида мунтазам равишда амалга оширилиши лозим.Рискларни бошқариш риск ва фойда миқдорини оқилона қўшилмасини аниқлашга қаратилган ҳаракатлардир. Рискларни бошқаришнинг асосий мақсади – уларни пасайтириш ҳисобланади.
    Рискларни бошқариш қуйидаги асосий босқичларга бўлинади:
    1. Риск омилини аниқлаш;
    2. Риск омилини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
    3. Рискларни пасайтириш бўйича ишларни режалаштириш ёки риск оқибатларини бартараф этиш;
    4. Рискларни олдини олиш ва назорат қилиш;
    5. Рискларни бошқариш усулларини танлаш ва қўллаш;
    6. Риск вазиятлари ва уларни оқибати хақида маълумот тўплаш ва келажакка тавсиялар ишлаб чиқиш.
    Шу ўринда айтиш жоизки, риск омилини аниқлаш деганда риск сабабини, яъни лойиҳага таъсир қила оладиган воқеа ёки вазиятларни аниқлаш тушинилади. Рискни бошқаришдан мақсад, энг аввало, рискнинг олдини олишдир. Рискларни баҳолаш алгоритми (кетма-кетлиги) қуйидаги тартибда бўлади:

    Download 0,79 Mb.
    1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




    Download 0,79 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    Download 0,79 Mb.