|
Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar
|
bet | 77/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Ишлаб чиқариш риски - бу ишлаб чиқариш жараёнида камчиликларни юзага келиш риски. Бу ишлаб чиқариш давомийлигининг бузилишида, объектнинг лойиҳавий қувватга эришмаслигида, қўшимча ишлаб чиқариш харажатларида намоён бўлади. Ишлаб чиқариш рискининг бир тури бу технологик рискдир. Бу рисклар таъминотдаги узилишлар, ресурс заҳираларининг етишмаслиги, хом ашё сифатининг пастлиги, транспорт масалалари ва бошқалар сабаб келиб чиқади. Ишлаб чиқариш харажатларининг юқори даражаси харажатларни хато ҳисоблаш, хом ашё ва бошқа ресурлар миқдори ва сифатига маълум талабларни аниқ эмаслиги натижасида бўлади.
Бошқарув риски - бу ишлаб чиқариш рискининг бир тури, бошқарувчи шахснинг тажриба ва малакасини етарли даражада эмаслиги натижасида рўй беради. Айрим ҳолларда, бошқарув риски деганда, лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларидаги менежмент даражасининг пастлиги ва хатолари билан боғлиқ рисклар тушунилади.
Сотиш риски - бу лойиҳа маҳсулоти сотиш хажмининг ва шу маҳсулот бахосининг камайиш рискидир. Сотиш риски бозор конъюнктурасининг ўзгариши, маркетинг ёки баҳо риски деб ҳам аталади. Сотиш риски, айниқса баҳони тахмин қилиш анча қийин бўлган, янги маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларда юқори бўлади.
Молиявий риск. Бу рискнинг лойиҳа фаолиятидаги асосий турлари: кредит риски; валюта риски; фоиз ставкасини ўзгариш рискидир. Кредит риски – булойиҳани амалга ошираётган ташкилотнинг кредитор банкка кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларини тўлиқ ёки умуман тўлай олмаслик риски. Бу риск асосан лойиҳани молиялаштиришда лойиҳани кредитловчи банкнинг рискидир. Валюта риски – буриск лойиҳа маҳсулоти маҳаллий бозорда сотилганда ва хокимият маҳсулотни миллий валютада сотилишини талаб қилаётган пайтда юқори бўлади. Бу риск лойиҳа маҳсулотини сотишдан олинадиган валюта билан кредит валютаси бир хил бўлмаган ҳолларда юзага келади. Фоиз ставкасининг ўзгариш риски – буриск кредит ресурслари ўзгарувчан ставкада қўлланилганда рўй беради. Бундай ресурсларни жалб қилишда лойиҳада қўлланилган капитал қийматининг ошиши ва маҳсулот рентабеллигининг камайиш хавфлари мавжуд бўлади.
Мамлакат риски– буташқи лойиҳа рискларига тегишли бўлиб, унинг мазмуни шундаки, лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлари ва давлатнинг сиёсати лойиҳа фаолияти учун жиддий қийинчиликлар яратиши ва ҳатто лойиҳани барбод қилиши ҳам мумкин. Мамлакат рискининг омиллари: марказий ва маҳаллий хокимиятларнинг ҳаракати, урушлар, иш ташлашлар, террорчилик ҳаракатлари ва бошқалар бўлиб булар лойиҳа иштирокчилари таъсири доирасидан ташқарида бўлади. Давлатнинг сиёсати билан боғлиқ мамлакат рискларини шартли равишда иккита гуруҳга бўлиш мумкин: сиёсий ва иқтисодий. Сиёсий мамлакат риски – ҳукуматнингчет эл инвесторлари ва кредиторлари иштирокидаги лойиҳа фаолиятини тўхтатиш ёки чеклашга қаратилган харакати билан боғлиқ. Буларга фойдани бошқа мамлакатга олиб ўтишдаги таъқиқлашлар ва чеклашлар, чет эл капитали учун аввал яратилган имтиёзлардан маҳрум қилиш, концепция ва лицензияларни қайтариб олиш ва бошқалар киради.
|
| |