|
Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar
|
bet | 75/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Франчайз– бумаҳсулот ва товарларни ишлаб чиқаришда ўзга корхоналарнинг технология, алгоритм, формула ва бошқа ташқи кўринишларидан фойдаланиш ҳуқуқи. Бундай ҳуқуқ асосан бошқа фирма ёки бошқа тузилмалардан шартномалар асосида сотиб олинади. Бозор иқтисодиётига ўтиш ҳамда эркин рақобат муҳити вужудга келиши муносабати билан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида рақобатбардошликни таъминлашда номоддий активларни ўрни кўтарилиб, улар роли борган сари ошиб боради. Барча турдаги номоддий активларни ташкил этиш ўз навбатида инвестицияларни талаб этади. Моддий мулк объектларидек, номоддий активларни ташкил этиш ва доимий тарзда янгилаб бориш муайян сарф-харажатларни талаб этади.
Номоддий активлар муайян вақт бирлигида ишлабчиқаришни бошқарувчи, товар маҳсулотни илгари суришда, маҳсулот таннархини пасайтиришда, умуман капиталлашувни таъминлашда эркин рақобат муҳитида жуда ҳам қўл келадиган активлар қисми ҳисобланади. Инвестицияларни бир қисми корхона, хўжалик юритиш субъекти томонидан асосий капитални тиклаш, янгилаш, кенгайтириш ва мунтазам модернизациялашга қаратилса, иккинчи қисми номоддий активлар мажмуасини кенгайтиришга, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишга, ноу-хаулардан фойдаланиш ҳуқуқларини қўлга киритиш ҳамда корхона салоҳиятини оширишга, унинг обрў-эътибор қозонишига, юқори имиджга эга бўлишига қаратилади. Инвестицияларни яна бир қисми айланма маблағларни ташкил этишга, уларни тўлдиришга қаратилади.
Номоддий активларга инвестициялар кескин рақобат муҳитида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида етиштирилган товар маҳсулот ва хизматларни илгари суришни, улар айланма муддатини қисқартиришни, истеъмолчиларга қисқа муддатларда етказилишини таъминлайди, кўмаклашади. Номоддий активлар рақобатбардошликни янги технология, маҳсулот патентлари, лицензиялар ва бошқа номоддий активлар турларини харид етиш йўли билан хўжалик юритиш субъекти фаолиятини янгиланиб боришга, замонавийлаштиришга ва бозор талабларига жавоб бера оладиган товар ва хизматларни яратилишига замин яратилади. Номоддий активларни асосий турлари патентлар, лицензиялар, савдо маркалари, товар белгилари франчайз, дастурлар таъминоти, “гудвилл” ва бошқалар капиталлаштирилади ва фойдаланиш даври мобайнида сўндириб борилади.
109. Erkin bozor va kuchli raqobat muhitida nomoddiy aktivlarni kengaytirish zaruriyati
Иқтисодиётни глобаллашуви шароитида интеллектуал товарларга бўлган талабни тобора кучайтириб боради. Айниқса, ақлий меҳнат маҳсули бўлмиш товарлар ва хизматларга бўлган талаб кўтарилиб боради. Махсус товар ҳисобланган илмий ғоялар, техникавий янгиликлар, технологик ишланмалар, хилма-хил ахборотлардан хабардор бўлиш ва улардан рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида доимий тарзда фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади. Эркин бозор ва кучли рақобат муҳитида, айниқса, илмий техникавий ишланмаларга бўлган талаб кучаяди. У амалда патент, лицензия, франчайз, ноу-хау, дастурий таъминот, турли ахборот, савдо маркалари, товар белгилари ва бошқаларга бўлган талаблардир. Илмий-техникавий ишланмалар бозорни, кўпинча, ташқи бозорни, мамлакат ташқарисидаги бозорларни назарда тутади. Илмий-техникавий ишланмалар бозори ХХI асрда тез кенгайиб бормоқда, янги-янги қисмларга ажратилмоқда ва ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида улардан жуда ҳам унумли фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда. Бунинг сабаби иқтисодиётда интеллектуал меҳнат мавқеининг кучайиб боришидир.
Илм талаб ишлаб чиқаришнинг ўсиши энг аввало турли хизматлар,ахборот хизмати аҳамиятининг кучайиши билан характерланади. Буни интернет хизмати бозорининг шиддат билан ер юзида ўсиб бориши тасдиқлайди. Шундай экан, кучли рақобат муҳитида ўз мавқеи, обрў-эътиборини йўқотиш, рақобат муҳитида синиш ҳеч гап эмас. Илмий-техникавий янгиликлар харидор мулкига айланиш шарти билан ёки ўз эгаси мулки бўлатуриб, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи ёки шартлари орқали ишлаб чиқаришга татбиқ этади. Ишлаб чиқариш субъектларини новацияларга, яъни унга янгилик киритиб боришга ундайди.
Номоддий активлар таркибининг асосий қисмини интеллектуал мулк объектлари ташкил этганлиги учун мазкур параграфда уларни баҳолашга алоҳида эътибор қаратамиз. Маълумки, интеллектуал мулк объектларини баҳолаш “Интеллектуал мулк объектларини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги70 Низомга асосан амалга оширилади. Унга кўра, интеллектуал мулк объектини баҳолаш Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва баҳолаш ҳисоботи билан расмийлаштирилади. Интеллектуал мулк объектининг қиймати уч ёндашув билан, яъни даромадли, харажатли ва қиёсий ёндашувлар билан аниқланади.
Даромадли ёндашув – бу баҳолаш объектидан кутилаётган даромадларни аниқлашга асосланган баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш услублари мажмуи. Бундай усул интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан даромад олиш еҳтимоллари мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади.Интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан тушган даромадлар интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқи топширилган ҳуқуқ эгаси томонидан маълум давр учун олинадиган пул тушумлари ва пул тўловлари орасидаги фарқдир. Интеллектуал мулк объектидан фойдаланишдан олинадиган асосий даромадлар қуйидагилар ҳисобланади:
– маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотишда ва (ёки) асосий ва айланма маблағларга сармоя киритишдаги харажатлардан тежаш, шунингдек, харажатларни амалда камайтириш, интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишда харажатларнинг бўлмаслиги (масалан, лицензион тўловларнинг йўқлиги, лицензиарга даромаддан энг кўп эҳтимолдаги улушни ажратиш заруратининг бўлмаслиги);
– ишлаб чиқарилаётган дона маҳсулотнинг (иш, хизмат) нархини ошириш, унинг сотув ҳажмини ошириш;
– солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни камайтириш, қарз евазига хизмат кўрсатиш тўловларини камайтириш;
– баҳолаш объектини ишлатишдаги пул оқимини олишдаги таваккалчиликни камайтириш, баҳолаш объектидан фойдаланишдаги пул оқимининг вақтинчалик тузилишини яхшилаш.
Интеллектуал мулк объектларини баҳолашнинг харажатли ёндашуви – бу мулкнинг эскирганлигини инобатга олган ҳолда баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш учун зарур бўлган сарф-харажатлар миқдорини белгилашга асосланган баҳолаш услублари мажмуи. Бундай усулни қўллаш баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш имкони бўлганда амалга оширилади. Харажатли ёндашувни қўллаш орқали баҳолаш қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
– баҳолаш объектига шунга ўхшаш янги баҳолаш объектини яратиш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини аниқлаш;
– баҳолаш объектининг шунга ўхшаш янги объектга нисбатан эскирганлиги ҳажмини аниқлаш;
– баҳолаш объекти қийматини унга нисбатан шунга ўхшаш янги баҳолаш объектини яратиш учун сарфланадиган харажатлар миқдорини чегириб ташлаш йўли билан ҳисоблаш.
Қиёсий ёндашув – бу баҳолаш объектини унга нисбатан битимлари қийматлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа шунга ўхшаш объектлар билан солиштириш орқали баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш услублари мажмуи. Бундай усулни қўллаш баҳолаш объектларининг ўхшаш нархлари ҳақидаги ишончли ва тўлиқ маълумот ҳамда улар билан амалга ошириладиган битимларнинг ҳақиқий шартлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Қиёсий ёндашувни қўллаган ҳолда қийматни аниқлаш қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
– баҳолаш объектини шунга ўхшаш объектлар билан солиштиришдаги елементларни аниқлаш;
– баҳоланаётган интеллектуал мулк объектининг ҳар бир солиштириш елементлари бўйича шунга ўхшаш ҳар бир объектдаги хусусият ва фарқлари даражасини аниқлаш ва ҳ.к.
110. Innovatsiya va innovatsion faoliyat tushunchasi. 105
111. Innovasiyalarga qaratilgan investisiyalar 106
112. Innovatsion faoliyati – tadbirkorlik taraqqiyotini yuksaltirish omili sifatida 107
113. Nomoddiy aktivlar–investisiya obyekti sifatida 108
114. Erkin bozor va kuchli raqobat muhitida nomoddiy aktivlarni kengaytirish zaruriyati 109
115. “Investitsiya risklari” tushunchasi, mazmun-mohiyati va xususiyatlari
Инвестицион фаолиятда риск – буинвестицияларни қисман ёки тўлиқ йўқотиш, кутилган даромаддан камроқ фойда олиш ва лойиҳада кўзланган мақсадларга эриша олмаслик хатаридир. Лойиҳадан қанчалик кўп миқдорда даромад олиш тахмин қилинса, шу қадар юқори рискли деб эътироф этилади. Ҳозирги кунда лойиҳа рисклари деганда лойиҳани амалга ошириш натижасида кўзланган даромадларнинг пасайишига сабаб бўладиган вазиятлар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга лойиҳа риски инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисини ҳам англатади. Рискни маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида захираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча харажатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
Амалиётда инвесторлар ҳар доим режалаштирилган натижаларга эриша олмайдилар. Бунинг асосий сабабларидан бири – рискларнинг мавжудлигидир. Шундай ҳолатлар бўлганда тадбиркор инвестицияларни жалб этиш, ундан самарали фойдаланиш орқали фойда (даромад) олганлигини ҳис этади. Бундай ҳис туйғулар таркибида яна бир ҳоҳиш юзага келади, яъни агар мен ушбу ишни хаётга тадбиқ этишда профессионал ёндашганда кўзланган фойда 10-15% кўп бўлган бўлар эди деб фараз қилади. Унда савол туғилади. Тадбиркор инвестицияни жалб этиб кўзланган фойда (даромад)ни қўлга киритган бўлса яна қандай фойда (даромад) устида гап бориши мумкин? Дарҳақиқат, ҳар бир молиявий муносабатларни оқилона ташкил этишда тўсиқлар бўлади, кўпинча уларни эътиборга олиб бўлмайди, бир тўсиқни олдини олсак, иккинчи омил юзага келиб харажатларни оширади, фойдани эса камайтиради. Шу сабабли қўлга киритилган ҳар қандай молиявий натижа бу рискли фаолият юритиш натижасидир, рисксиз фаолият бўлмайди.
Инвестицион фаолиятда риск – буинвестицияларни қисман ёки тўлиқ йўқотиш, кутилган даромаддан камроқ фойда олиш ва лойиҳада кўзланган мақсадларга эриша олмаслик хатаридир. Лойиҳадан қанчалик кўп миқдорда даромад кутилса, у шунчалик юқори рискли ҳисобланади.
Риск атамасига турлича маъно бериб келинмоқда. “Риск” сўзи Европанинг кўп тилларида мавжуд. Мисол учун грекларда ridsikon сўзи мавжуд бўлиб, у қоя, чўққи маъносини билдиради.
Италияликлар тилида risiko сўзи хатар, таҳдид маъносини, risicare сўзи қоядан моҳирона ўтиш маъносини билдиради. Французлардаги risdoe сўзи тахдид, қояни айланиб ўтмоқ маъносини беради. Вобстер луғатида риск – хавф-хатар, зарар ва йўқотиш эҳтимоли деб таърифланган. Ожегова луғатида риск - хавф эҳтимоли ёки муваффақият умидида хавф томон бориш маъносида келиши кўрсатилган. Иқтисодчи Е.С.Стоянованинг “Молиявий менежмент” китобида “риск - бу зарарнинг пайдо бўлиши ёки прогнозлаштирилганидек даромад ололмаслик хавфи эҳтимоли” деб таъриф беради. Грабовий П.Г., Петрова С.Н.ларнинг “Замонавий бизнесда риск”китобида таърифланишича, “Риск деганда маълум бир ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият натижасида корхона томонидан ўз ресурсларини маълум қисмидан айрилиш, фойда ололмаслик ёки қўшимча харажатлар қилиш эҳтимоли”дир. Иқтисодчи Чалый-Прилуцкий В.А.нинг “Бозор ва риск” китобида келтирилишича: “Риск - бу танлов шароитида бажарилган шундай фаолиятки, қачонки муваффақиятсизлик шароитида танлов олдидагига нисбатан оғирроқ шароитга тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлади”71.
Риск – бубашорат қилинаётган лойиҳани амалга оширишда хақиқий шароитлардан озгина чекинилганда даромадларни ололмаслик ёки зарарларнинг юзага келиш эҳтимолидир. Риск кутилиши мумкин бўлган хатар бўлиб, инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган ноумидсизликдир. Рискларнинг пайдо бўлиш сабаблари турличадир. Масалан, маълумотларнинг танқислиги ёки тўлиқ бўлмаслиги, ташқи ва ички муҳитдаги харакатлар (рақобатчилар, ишчилар ҳолати, хукумат ва бошқаларнинг харакатлари) ва ҳ.к. “Риск” тушунчасига жуда яқин бўлган “ноаниқлик” тушунчаси рискнинг аниқ турларини таснифлаш учун синоним сифатида қўлланилади. Ноаниқлик – бу инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитлари хақидаги маълумотларнинг тўлиқ ёки аниқ емаслигидир. Масалан, инфляция хақидаги, техника-технологиялардаги ўзгаришлар ҳақидаги, лойиҳа қувватининг, объектнинг қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, харажат ва натижаларнинг нотуғри ҳисоб-китобқилиниши каби маълумотларнинг тўлиқ ёки аниқ эмаслиги натижасида ноаниқлик юзага келади.
Рискнитушунишда икки хил қараш мавжуд. Биринчидан, риск – буобъектив, яъни хавф-хатар, муваффақиятсизлик ва унинг натижасида молиявий ресурсларининг бир қисмидан ёки бутунлай ажралиш, режалаштирилган даромадни ололмаслик, зарар кўриш деб қараш. Иккинчидан, риск – бу субъектнинг хавф-хатар, муваффақиятсизлик, зарар кўриш эҳтимолини била туриб, яхши натижага эришиш умидида фаолиятни амалга ошириш деб қараш. Демак, иккинчи хил қарашда риск фаолиятдир, фаолият бошлаш ёки бошламасликнинг шарти.
Аммо шу ўринда айтиш жоизки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ салбий ҳолатлар ва оқибатлар риск тушунчаси билан изоҳланади. Риск билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар эҳтимоллиги жорий давр маълумотлари асосида баҳоланаётган вақтда риск эътиборга олинади. Ноаниқлик эса бундай эҳтимоллик ўтган ва келаси давр маълумотлари етишмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги сабабли субъектив аниқланган вақтда эътиборга олинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар истиқболини белгилаш (инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш, сотиш ҳажми ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин.
Рискларнингҳар иккаласи ҳам лойиҳадаги йўқотиш ва зарарларга боғлиқ бўлганлиги учун уларнинг бир-бири билан узвий алоқадорликда ифодалаш мақсадга мувофиқдир. Инвестиция рискларини турли белгилар бўйича таснифлаш мумкин (19.1 – жадвал).
Шу ўринда айтиш жоизки, рисклардан мутлоқ йўқотишлар “0” га тенг бўлган ҳолатини юзага келтиради. Бундай ҳолатдан чиқиш эса тадбиркорнинг инновацион ғояларини амалиётда қўллаш даражаси билан боғлиқ бўлади. Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида унинг ҳар бир босқичи (фазаси) ўзига хос рисклар билан боғлиқдир. Биринчи босқичда (инвестиция олди фазасида) кўпроқ лойиҳа ташаббускорлари маркетинг рискига, бозор рискига, информацион ва ижтимоий рискларга таъсирчан бўлади. Инвестиция босқичида кўпроқ илм-техника риски, молиявий рисклар, ташқи иқтисодий рисклар ва сиёсий рисклар ўз таъсирини кўрсатади. Эксплуатация босқичида эса лойиҳа иштирокчилари технологик, экологик, форс-мажор, ноликвидлик, иқтисодий ва молиявий рисклар билан юзма-юз бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятида энг кўп учрайдиган рисклар ҳам мавжуд, яъни иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий холатнинг ўзгариб туриши; инвестициялаш ва фойдадан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ рисклар; чегараларнинг беркилиши; сиёсий ҳолатнинг ноаниқлиги,бозор конъюнктурасининг, яъни баҳо, валюта курслари, ялпи ички маҳсулот ва бошқаларнинг ўзгариб туриши, табиий иқлим шароитларининг ўзгариши, табиий офатларнинг юз бериши, ишлаб чиқариш техник рисклари асбоб – ускуналарнингбузилиши ва тўхтаб қолиши; лойиҳа иштирокчилари мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий ҳолати ва ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ва бошқалар.
116. Investitisya faoliyati bilan bog’liq risklar va ularning tasniflanishi.
117. Investitsiya risklarini aniqlash usullari
Ҳозирги шароитда инвестицион фаолият маълум миқдордаги молиявий ресурсларни жалб этилишини талаб қилади. Инвесторларсарфланган ресурслардан маълум даромад, фойда олишни кўзлайди. Олинадиган фойда эса инвесторларнинг ҳаражатларини, инфляция омилини, тадбиркорлик рискини қоплаши лозим.
Ҳар қандай ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар истиқболини белгилаш (инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш, сотиш ҳажми ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин. Чунки ўтган давр маълумотлари асосида фақат номаълум келажакда юз бериши мумкин бўлиб ўтган ривожланиш тенденциясини аниқлаш мумкин. Шундай қилиб риск олдиндан кўриб бўлмайдиган молиявий зарарларни пайдо бўлиш эҳтимолини характерлайди. Унинг даражасини ҳисобланган ёки ўртача инвестициондаромаддан кутилаёт даромадни оғишини аниқлашда баҳоланади. Шунинг учун, рискларни баҳолаш доимо кутилаётган даромад ва уни зарарларини баҳолаш билан боғлиқ. Бироқ рискни баҳолаш субъектив жараёндир.
Инвестиция лойиҳа фаолиятидаги рисклар юзага келиши мумкин:
|
| |