|
Биринчи босқич - лойиҳанинг техник таҳлили
|
bet | 69/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Биринчи босқич - лойиҳанинг техник таҳлили. Бу босқичдақуйидаги саволга жавоб бериш зарур: лойиҳа ўзининг бошланғич смета харажатларига мос ҳолда амалга оширилмоқдами? Лойиҳавий молиялаштиришда қарздорлар тажрибали эксперт-инженерларнинг (бу кўп ҳолларда махсус саволларда тавсиялар берувчи мустақил маслаҳатчилар) тавсиясига амал қилади. Бундай экспертларнинг хулосаси техник ҳисобот шаклида тавсия этилиши ва қуйидаги ҳолатларни ўзида қамраб олиши мумкин: зарур инвестиция миқдорини; келгусидаги зарур инвестицияларни (кўзда тутилмаган харажатларни ва фавқулотдаги зарарларни қўшган ҳолда); лойиҳанинг қайтими учун зарур вақт; зарарсизлик нуқтаси; электр энергия, сув ва бошқа харажатлар қиймати; лойиҳада ишлаш учун ходимларни ўқитиш имконияти; лойиҳа маҳсулотини сотиш бозорининг мавжудлиги.
Иккинчи босқич –буиқтисодий ва молиявий таҳлил. Лойиҳаларнинг иқтисодий ва молиявий таҳлили жараёнида лойиҳа барча олинган кредитлар бўйича ўз вақтида ҳисоб китоблар учун етарлича фойдага эга бўладими? деган саволга жавоб олиш зарурдир.
Лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг асоси бўлиб соф пул оқимини таҳлили ҳисобланади. Соф пул оқими ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади: лойиҳа эгаларининг акционер капиталига дастлабки инвестиция қўйилмаларини ва кредиторларнинг қарз маблағларини; олинган фойдани; сарф харажатларни.
Кредиторлар лойиҳанинг иқтисодий сезгирлигини жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган соф қоплаш коэффициенти (NPVCoerageRatio) ва умумий қоплаш коэффициенти (AnnualCoerageRatio) каби кўрсаткичлар орқали аниқлашлари мумкин.
Лойиҳаларни молиялаштиришнинг учинчи ва тўртинчи босқичларида ҳомийларни фаолиятини, рискларни ва уларни тақсимланишини таҳлил этади. Бу босқичда кредиторлар раҳбарларнинг фаолиятини ва уларнинг имиджини, лойиҳа иштирокчилари учун рискларнинг тўғри тақсимотини ўрганади.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини излаб топиш ва уларни молиялашга жалб қилиш ҳозирги вақтда инвестиция фаолиятидаги энг асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида молиялаштириш манбаларининг танқислиги вужудга келди. Бунда инвестицион фаолиятни астасекин нодавлат секторига ўтиб бориши, хусусий, жамоа, қўшма корхоналарнинг яратилиши ва ривожлантирилиши ҳам инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг таснифига катта таъсир кўрсатди.
Ҳозирда корхоналарни инвестицион фаолиятини молиявий таъминлаш манбаларини тобора ранг-баранг бўлиб бориши учун замин яратилган.
Давлатнинг инвестицион ресурсларига турли солиқлар ва мажбурий йиғимлардан ташкил топган солиқли даромадлари солиқсиз даромадларининг бир қисми, хусусий инвестицион ресурсларга иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи хўжалик субъектларининг турли фондларда жамланган маблағлари ва жисмоний шахсларнинг маблағлари киради. Хорижий инвестицион ресурсларга чет эл давлатлари, корхолари, халқаро милиявий институтлар маблағлари киради. Уларнинг барчаси инвестицион фаолиятни молиявий таъминлаш манбалари бўлиб ҳисобланади.
16.1 – расм
|
| |