• Хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари (ROE)
  • Сотиш рентабеллик кўрсаткичи(ROS)
  • Мустақиллик коэффициенти
  • Қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти
  • Хусусий капитал харакатчанлик коэффициенти
  • Рентинг деганда
  • Жорий активлар рентабеллиги кўрсаткичи(ROA)




    Download 0,79 Mb.
    bet65/79
    Sana22.01.2024
    Hajmi0,79 Mb.
    #142832
    1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   79
    Bog'liq
    Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

    Жорий активлар рентабеллиги кўрсаткичи(ROA) – бир сўмлик корхона жорий активига тўғри келадиган соф фойдани кўрсатади. Кар=Соф фойда (270-сатр 2-шакл)/Жорий активлар (390 сатр,1-шакл).
    Хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари (ROE) – бир сўмлик корхона хусусий капиталига тўғри келадиган соф фойдани акс эттиради. Кар=Соф фойда /Хусусий капитал
    Сотиш рентабеллик кўрсаткичи(ROS) – корхона савдо фаолияти самарадорлигини кўрсатади. Кар=Ялпи фойда /маҳсулот сотишдан соф тушум.
    Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили. Бу кўрсаткич корхона молиявий мустақил ёки қарамлилигини ифодалайди. Маблағлар таркибида қарз маблағлари улуши юқори бўлиши, молиявий барқарорлик пасайишига олиб келади. Корхонанинг кредитга лаёқатлигини баҳолашда фойдаланиладиган асосий кўрсаткичлар қўйидагилар:
     мустақиллик коэффициенти.
     қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти.
     хусусий капитал харакатчанлик коэффициенти.
    Мустақиллик коэффициенти – жами мол-мулк қийматида хусусий капитал улушини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг 0,5 дан юқори бўлиши корхонанинг молиявий барқарорлигини 0,5 дан паст бўлиши молиявий қарамлигини билдиради. Кмус=Хусусий капитал / жами мол мулк қиймати.
    Қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти – хусусий капитал ва қарз маблағлари ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Кқўмн=Мажбуриятлар /Хусусий капитал.
    Хусусий капитал харакатчанлик коэффициенти – хусусий капитал таркибида ўз оборот маблағлар улушини кўрсатади. Бу коэффициент нормативи Кхкхк > 0,2 юқори бўлиш керак. Кқўмн=Ўз оборот маблағлари.
    Юқорида келтириб ўтилган коэффициентлардан оқилона фойдаланиш орқали корхоналарни молиявий лаёқатлилигини аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
    97. Lizingning iqtisodiy tabiati, mazmuni va mohiyati
    Молиявий хизматлар бозорида лизинг иқтисодий тушунча сифатида инвестицион фаолият турларидан бири сифатида эътироф этилиб, у ривожланган бозор иқтисодиётининг маҳсули ва туркумларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон учун тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг янги усулини кенг жорий қилиш, шу билан бирга хорижий мамлакатлар лизинг бизнесидан фойдаланиш учун аввало лизинг муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий табиатини ойдинлаштириб олиш лозим.
    Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш воситаси ҳисобланган лизинг рақобат натижасида пайдо бўлган ва унинг муайян афзалликлари бўлган. Тадбиркорлик фаолияти учун инвестиция ресурсларини қидириб топиш ёки мулкни қўлга киритиш, унга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқини олишнинг бошқа усулларига нисбатан лизингнинг у ёки бу афзалликлари турли ҳуқуқий ва иқтисодий маконларда турлича намоён бўлади. Яъни, лизинг мол-мулкидан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш имкониятини олиш воситаси сифатида лизингдан кўриладиган манфаатлар ёки зарарлар, унинг афзалликлари ёки камчиликлари иқтисодий, шу жумладан, ҳуқуқий, молия-кредит муносабатларининг даражаси билан белгиланади57.
    Баъзи адабиётларда лизинг ижарани молиялаштириш деб ҳисобланади ва лизинг усулида молиялаштириш банкнинг техника ёки машиналарни сотиб олиб, уларни ўз мижозларига ижарага беришини назарда тутади деб, таъкидланади58. Ҳақиқатда эса банк мулкчилик ҳуқуқини сотиб олмайди, балки молиялаштиради, тўғрироғи, ижарачининг ижара муносабатлари воситасида ва лизинг шартномаларида кўрсатилган муддатларда мол-мулкни қўлга киритиш ниятида бўлғуси ҳуқуқини молиялаштиради. Банк ва лизингнинг молиявий муассаса сифатида туб фарқи ҳам шундадир. Бунга қўшимча равишда шуни ҳам таъкидлаш керакки, лизинг технологиялар ва техникалар сотиб олиш ва самарали қўллаш учун лизинг берувчи ва лизинг олувчилар ўзаро мақбул кредит муносабатларига киришишининг шаклидир.
    Айрим иқтисодчилар, лизингни вақтинча бўш турган ёки жалб этилган молиявий маблағларни инвестициялашга қаратилган тадбиркорлик фаолиятининг бир тури деб таърифлайдилар. Лизинг компанияларининг бўш молиявий ресурсларни жалб этиш имкониятлари уларда салмоқли ўз капиталларининг борлиги билан изоҳланади. Лизинг институтлари эндигина пайдо бўлаётган Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатда бозор муносабатларининг қонунчилик негизини шакллантириш билан бирга лизинг тадбиркорликнинг алоҳида турига айлангани йўқ. Шу сабабли, бизнинг назаримизда лизинг – инвестицияларни молиялаштириш шакллари ёки усулларидан биридир, деб ҳисоблаётган муаллифларнинг фикрини қўллаб-қувватлаш мумкин59.
    Бизнинг фикримизча, лизинг муносабатлари қарз олиш-бериш асосида вужудга келадиган иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларнинг яхлит тизими деб қабул қилинмоғи зарур. Лизинг ривожланишининг тарихидан маълумки, унинг пайдо бўлишига объектив шароитлар ва тегишли шартлар кўмаклашиб келган. Бу шарт-шароитлар бир томондан, лизинг мулкини таклиф қилиш, иккинчи томондан, унга бўлган талабни шакллантириш, учинчи томондан эса лизинг муносабатларини амалга ошириш учун, бўш турган молиявий ресурсларни жалб қилиш имконини берган.
    Умуман, лизинг муносабатлари ўзининг иқтисодий мазмунига кўра, бизнинг назаримизда, аввало қарз олиш муносабатларини, лизинг берувчи ва мулк етказиб берувчи билан, давлат ва миллий иқтисодиётнинг норезидентлари (хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, чет эл инвесторлари ва бошқалар) билан мулкий, ҳуқуқий, тақсимот ва бошқа уйғунлашган муносабатларини ифодалайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам лизинг муносабатлари ўз мазмунига кўра макон ва замонда қарз олиш, яъни тақсимот, мулкий муносабатларни, лизинг объектига эгалик қилиш ҳуқуқи ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини ифодалайди ва ўз навбатида иқтисодий жараёндаги қайта тақсимот муносабатларини шакллантиради.
    Юқоридаги фикрларни умумлаштирсак, замонавий лизингнинг яна бир муҳим жиҳати бўлган – учинчи (воситачи) шахснинг, яънилизинг компанияларининг вужудга келиши учун пойдевор қурилганлигини кузатишимиз мумкин.
    Шулардан хулоса қилиб, лизингга таъриф берсак. Халкаро молия корпорацияси мутахассислари томонидан лизинг қуйида­гича талқин қилинган: “Лизинг – бумулкий муносабатлар мажмуи бўлиб, бун­да бир тараф (лизинг берувчи) бошқа бир тараф (лизинг олувчи)нинг топшириғига кўра учинчи тараф (мол етказиб берувчи)дан лизинг шартномасига мувофиқ лизинг объекти бўлган мулкни ўз мулки қилиб сотиб олиб, уни тўлаш асосида лизинг шартномасида белгиланган шартлар билан вақтинчалик фойдаланиш ва эгалик қилиш учун лизинг олувчига беради”.
    Лизингга берилган бу таърифда лизингнинг мулкий муносабатлар мажмуи ва бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан бири бўлган фойда олиш истагининг маҳсули эканлигига алоҳида эътибор каратилган.
    Бундан ташқари, Европа федерациясининг лизинг бўйича миллий ассоциацияси томонидан лизингга берилган таърифи ҳам эътиборга моликдир, яъни “Лизинг – буижарачининг ишлаб чиқариш мақсадида завод, саноат товарлари, ускуналар ва кўчмас мулклардан фойдаланиш бўйича ижара шартномаси бўлиб, бунда мазкур товарлар ижарага берувчи томонидан сотиб олиниб, у мулкка бўлган эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади”.
    Ушбу таърифда лизинг ижара шартномаси сифатида баҳоланиб, унинг ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратилган.
    Лизингни таърифлашда дастлаб унинг мулкий муносабатлар эканлигини эътиборга олиб, бу таърифда унда иштирок этаётган барча субъектларнинг мавқеи ва манфаатлари ўз ифодасини топиши керакдир. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, Ш.У. Хайдаров, Х.А. Ортиқов ва Х.А. Тухсановлар ўзларининг асарларида лизингга қуйидагича таъриф бериб ўтишган: “Лизинг деганда бир тараф (лизинг берувчи) бошқа бир тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига мувофиқ лизинг объекти бўлган мулкни ўз мулки қилиб сотиб олиб, уни лизинг олувчига ҳақ эвазига лизинг шартнома­сида белгиланган шартлар билан вақтинчалик фойдаланиш ва эгалик қилиш учун ҳамда шартнома тугагандан сўнг лизинг объектини сотиб олиш ҳуқуқи билан бериладиган мулкий муносабатлар мажмуидир”60.
    Ушбу таърифда лизингнинг ўзига хос хусусияти, яъни бу муносабатларда уч субъектнинг иштирок этиши ҳамда мулкчилик ҳуқуқининг ўзгаришига алоҳида тўхталиб ўтилган.
    Хорижий адабиётларда мутахассислар лизингга таъриф беришда унинг луғавий маъносига ҳам эътибор беришган (инглизча “to lease” феълидан олинган бўлиб, “мулкни ижарага бериш” ёки “мулкни ижарага олиш” маъноларини англатади). Баъзи манбаларда таъкидланишича, машина, жихоз, транспорт воситалари ва бошқа ишлаб чиқаришга тааллуқли ҳаракатланувчи мулкни узоқ муддатли ижарага олиш лизинг сифатида эътироф этилган61.
    Бу таърифларда лизингга асосан ижара муносабати сифатида ёндашилиб, унинг ўзига хос хусусиятларига эътибор берилмаган.
    М.И. Лещенко томонидан лизингга берилган таърифлар юқоридагилардан бир мунча фарқ қилади. Унинг фикрича лизинг – бушундай товар кредитики, у лизингга берувчидан лизингга олувчига турли шаклдаги мулк (қурилма, ускуна, машина, кема ва ҳоказо)ни фойдаланишга берилиши билан анъанавий банк ссудасидан фарқ қилади.
    Лизингга берувчи ишлаб чиқарувчи (сотувчи)дан мулкни тўлиқ қиймати бўйича эгалигига олиб молиявий хизмат кўрсатади, лизингга олувчи эса ушбу қийматни даврий равишда тўлов (бадал)лар ҳамда кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни биргаликда тўлаб қоплайди62. Бу ерда лизингнинг ўзига хос хусусияти мулкка эгалик қилиш ҳуқуқида намоён бўлади.
    Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи лизинг муддати мобайнида тўлиқлигича лизингга берувчида бўлади. Бу ҳуқуқ лизингга олувчига фақатгина шартномада кўрсатилган муддатда келишилган тўловлар бутунлай тўлангандан кейингина ўтади.
    Буларнинг барчаси лизинг операцияларининг лизинг бозори иштирокчилари учун нақадар фойдали эканлигидан далолат бериб турибди.
    Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштириб, лизингга қуйидагича таъриф бериб ўтамиз: “Лизинг – бувақтинчалик бўш турган ёки жалб қилинган молиявий воситаларни инвестициялашни ўзида акс эттириб, бунда лизингга берувчи маълум бир сотувчидан мулкий шартномада келишилган мол-мулкка эгалик қилиш ва ушбу мол-мулкни вақтинчалик фойдаланганлик учун тўлов асосида охирида харид қилиш ҳуқуқи бўйича лизингга олувчига тақдим этиш мажбуриятини олади”.
    98. Lizing turlari
    Лизинг амалиётида унинг хилма-хил турлари мавжуд бўлиб, кўпгина ҳолларда унинг қуйидаги икки туридан кенг фойдаланилади:
    1. Оператив лизинг. Лизингнинг ушбу тури ижарага берилаётган техника ускуналарининг ижара муддати уларнинг хизмат килиш муддатига қараганда қисқа бўлиши билан тавсифланади. Мулк эгаси томонидан (лизинг берувчи) ижарага бериш максадида сотиб олинган зарур асбоб-ускуналар ҳамда уларга кетган сарф-харажатлар қисман қопланади.
    2. Молиявий лизинг. Ушбу лизинг тури асосида томонлар ўзаро имзоланган шартномага биноан, шартнома муддати тугагандан сўнг ижарачи лизингга олинган ускуналарни колдик киймати буйича сотиб олиши мумкин. Бу холда лизингга берилган машина ва ускуналарга эгалик килиш хукуки бевосита ижарачига утади.
    Оператив лизинг куйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

    • техник ускуналар ва жихозларни ижарага берувчи лизинг компанияси хеч махал “барча сарф-харажатларимни якка-ю ягона мижозим эвазига коплайман” кабилида хисоб-китобларга таянмаслик;

    • ижарага берилган техника, асбоб-ускуналарнинг носоз ҳолга келиши ёки йўқолиши, шунингдек, табиий офатлар, зилзила, ёнғин ва сел кетиш оқибатида кўриладиган моддий зарарлар, асосан лизинг берувчи компания ҳисобига қопланишини назарда тутиш;

    • ижара муддати мавжуд асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг жисмонан бутунлай ишдан чиқиш муддатини қопламаслиги даражасида белгиламаслик;

    • келишилган муддат тугагандан сўнг, ижарага олинган барча ускуналар эгасига, яъни лизинг берувчига қайтариб берилади.

    Оператив лизингнинг рентинг ва хайринг каби турлари ҳам мавжуд. Рентинг деганда мулкни бир кундан то бир йилгача булган киска муддатга ижарага бериш назарда тутилса, хайринг деганда эса мулкни 1 йилдан 3 йилгача муддатга ижарага бериш тушунилади. Одатда, бу муддат ўрта муддат ҳисобланади.
    Молиявий лизингда келишилган муддат тугагандан сўнг ижарачи томонидан ижарага олинган ускуналар кийматини тўлаши муҳим аҳамият касб этади. Ижарага берилган машина ва ускуналар, уларни ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган иқтисодий фойдаланиш муддати (амортизация даври)ни ўташи, шубҳасиз, лизинг компаниялари кутган ва олдиндан белгилаган фойдани келтиради.
    Молиявий лизинг ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:

    • баъзи хизмат турларини қамраб олувчи лизинг;

    • леверидж-лизинг;

    • “пакетдаги” лизинг.

    Баъзи хизмат турларини камраб олувчи лизингда лизинг компанияси ижарага берилган ускуналарни ўрнатиш, созлаш, мутахассислар тайёрлаш каби бир катор мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
    Леверидж-лизингда ижарага берилаётган ускуна ва жиҳозлар нархининг катта миқдори учинчи томондан, яъни инвестордан қарзга олинади.
    “Пакетдаги” лизингда мавжуд ишлаб чикариш иншоотлари ва бинолар кредитга берилиб, зарур бўлган машина ва ускуналар эса ижарачига ижара шартномаси асосида берилади.
    Лизинг хизмати объектга эгалик килиш манбалари нуқтаи-назаридан иккига: бевосита ва қайтариладиган лизинг турларига бўлинади.
    Бевосита лизинг. Бунда лизинг компанияси мижоз учун унинг буюртмаси асосида машина ва ускуналарни уларни ишлаб чиқараётган корхоналардан сотиб олади.

    Download 0,79 Mb.
    1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   79




    Download 0,79 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Жорий активлар рентабеллиги кўрсаткичи(ROA)

    Download 0,79 Mb.