|
Қк = ЖА – КДХ – КХ – МУДҚ / ЖМ
|
bet | 64/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Қк = ЖА – КДХ – КХ – МУДҚ / ЖМ
Бу ерда:
ЖА–жорий активлар,
КДХ–келгусидавр харажатлари,
КХ – кечиктирилган харажатлар,
МУДҚ – муддати ўтган дебиторлик қарзлари,
ЖМ–жами мажбуриятлар.
2. Ликвидлилик коэффициенти (Лк).
Лк = ПМ + ҚМИ + ДҚ – МУДҚ / ЖМ
Бу ерда:
ПМ – пул маблағлари,
ҚМИ – қисқа муддатли молиявий қўйилмалар,
ДҚ – дебиторлик қарзлари,
МУДҚ – муддати ўтган дебиторлик қарзлари.
Ликвидлилик коэффиценти – корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларни қоплашга активлар(маблағлар)нинг (пулга айланиш даражасига кўра) етарлиги (етишмовчилиги)ни, тўлов лаёқати эса корхона мажбуриятларининг узоқ даврийликда қопланиш даражасини ифода этади.
3. Ўз маблағлари билан таъминланганлик (мустақиллик коэффиценти).
Мк = ХК / БС
Бу ерда:
ХК–хусусий капитал,
БС – баланс жами
Мазкур ифода баланс жамида ўз маблағлари манбаси қанчани ташкил этишини белгилайди. Яъни, жами маблағлар таркибида инвесторга тегишли бўлган маблағ қанчани ташкил этишини ўрганиш банк учун жуда муҳим кўрсаткич ҳисобланали
4. Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги (НСОС).
НСОС= XК +УМКҚ– УМА
Бу ерда:
ХК – хусусий капитал
УМКҚ – узоқмуддатли кредит ва қарзлар
УМА – узоқмуддатли активлар
Ўз айланма маблағларининг мавжудлигини аниқлашда мазкур ифода узоқ муддатли активларни ўз ва қарз (узоқ муддатли) маблағлари ҳисобига молиялаштирилишидаги ижобий фарқланиш даражаси билан белгиланади. “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБтизимидакредитлашваунгатенглаштирилганоперацияларни амалга оширишда кредитгалаёқатликни баҳолашдан ташқари таҳлилий таваккалчиликни баҳолаш тизими (Скоринг таҳлил тизими)дан ҳам кенг фойдаланилади.Амалдаги услубий тартибга мувоффиқ аналитик ҳисоб-китоблар натижаси талабга жавоб берганда банк томонидан корхоналарга кредит ажратилади. Банк томонидан корхоналарнингкредитгалаёқатлилигинибаҳолашдакредит инспекторлари томонидан асосий эътибор берадиган жиҳат бу баланс ликвидлилиги ёки ноликвидлилиги масаласидир. Бунинг зарурий жиҳати шундаки, ноликвид балансга эга бўлган корхоналарга қолган мезонлар яхши чиққан ҳолатда ҳам банк кредити ажратилмайди. Баланс ликвидлилиги ўз айланма маблағлари нақдлигини мавжуд бўлишига қараб баҳоланади.
Амалда ўз айланма маблағлари нақдлигининг пастлиги бу корхона ликвидлилигиюқори бўлган активларни қарз ҳисобига шакллантирганлигидан далолат беради.
Ҳозирда қўллнилиб келинаётган тартибларда кредитга лаёқатлилигини айрим жиҳатларигагина ўз аксини топганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу таомиллар умумий кредит қарорлари юзасидан якуний хулосага келишга тўла имкон бермайди. Шу сабабли, корхонанинг кредитга лаёқатлилигини таҳлил этишда комплекс таҳлилни амалга ошириш зарур деб ўйлаймиз. Кредитга лаёқатлиликнинг баҳолашнинг комплекс таҳлили қуйидагиларни ўз ичига олади:
- корхона ликвидлилик кўрсаткичлари ва баланс ликвидлиги таҳлили;
- корхона маблағлари айланишини таҳлили;
- корхона фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили;
- молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили;
- скоринг модели бўйича кредитга лаёқатлиликни баҳолаш методи.
- корхона ликвидлилик кўрсаткичлари ва баланс ликвидлилиги таҳлили.
Баланс ликвидлилиги таҳлили корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини таҳлилида муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Баланс ликвидлилиги корхонанинг ҳар хил мажбуриятларини тегишли активлар билан қоплай олиш қобилиятини билдиради.
Айланиш кўрсаткичлари корхонанинг ўз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади. Корхона активларининг ҳар бир турлари бўйича айланиш турлари юқори бўлса, шунга мос равишда кредитга лаёқатлиги ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳам юқори бўлади. Амалиётда кредитга лаёқатлилигини баҳолашда қўйидаги коэффициентлардан фойдаланамиз:
корхонанинг жорий активлари айланиш кўрсаткичлари;
корхонанинг дебиторлик қарзлари кўрсаткичлари;
корхонанинг кредиторлик қарзлари кўрсаткичлари;
товар моддий заҳиралари айланувчанлиги.
Корхонанинг жорий активлари айланиш коэффициенти – активлардан фойдаланиш самарадорлигини ва айланиш тезлигини кўрсатади. Как=МСТ /Активларнинг ўртача йиллик қиймати (Айб+Айо/2) Корхона дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти – дебиторлик қарзлари айланиши тезлигини ва даврини ифодалайди. Кдм=МСТ/Дебиторлик мажбуриятлари ўртача йиллик қиймати (Дмдб+Дмдо/2) Корхона кредиторлик қарзлари айланиш коэффициенти – кредиторлик қарзларининг айланиш тезлигини ва даврини ифодалайди. Ккм=МСТ /Кредиторлик мажбуриятлари ўртача йиллик қиймати (Дмдб+Дмдо/2) Корхона товар-моддий заҳиралари айланиши коэффициентиТовар-моддийзаҳиралариданфойдаланиш натижавийлигини ифодалайди. Ктмз=МСТ/Товар моддий захиралар ўртача йиллик қиймати (Тмзб+Тмзо/2) Корхона фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили. Корхона фаолияти фойдалилигига рентабеллик кўрсаткичлари ёрдамида баҳо берилади. Рентабеллик кўрсаткичларининг юқори бўлиши, унинг натижасида юқори фойда ҳисобидан ҳар ҳил кўринишдаги активларни сотиб олиш имконияти юзага келади. Қуйидаги энг муҳим рентабеллик коэффициентларини келтириб ўтамиз:
жорий активлар рентабеллик кўрсаткичи(ROA).
хусусий капитал рентабеллик кўрсаткичлари(ROE).
сотиш рентабеллик кўрсаткичи(ROS).
|
| |