Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




Download 0,79 Mb.
bet66/79
Sana22.01.2024
Hajmi0,79 Mb.
#142832
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79
Bog'liq
Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

Қайтариладиган лизинг дегандализингга берувчи компания бошқа бир ташкилот (лизингга олувчи)дан мулкни сотиб олиб, уни қайтаданлизинг шартномаси асосида шу ташкилотнинг ўзига (лизингга олувчига) ижарага беради. Қайтариладиган лизинг ўзига хос лизинг тури бўлиб, унда лизинг мулкининг сотувчиси бир вақтнинг ўзида лизингга олувчи бўлиб ҳисобланади. Бу жараёнда лизингга берувчи ва лизингга олувчи (сотувчи) ўртасида бир вақтнинг ўзида ҳам олди-сотди шартномаси, ҳам молиявий ижара шартномалари тузилади. Бу шартномалар тузилганидан сўнг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи лизингга берувчига ўтсада, мулк (энди лизинг объекти) лизингга олувчи ихтиёрида қолдирилади. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида лизингга олувчи лизингга берувчига ҳар ой лизинг тўловларини тўлаб боради. Шартнома муддати тугаши билан лизинг объекти яна лизингга олувчи эгалигига ўтади. Агар лизингга олувчи шартномада белгиланган шартларга риоя қилмаса, лизингга берувчи шартномани бекор қилиб, лизинг объектини ўз эгалигида сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ижарага берилаётган мулкка нисбатан лизинг куйидаги турларга бўлинади:

  • Соф лизинг. Бунда ижарага берилаётган мулк ва уларни ишлатишга сарфланадиган барча қўшимча харажатлар ижарачи зиммасига юклатилади.

  • Тўлиқ лизинг. Бу лизинг турига биноан ижарага берилаётган машина ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар лизинг компанияси зиммасига тушади.

Қарздор ва қарз берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш хусусиятлари бўйича лизингнинг:

  • мулкни ишлаб чикарувчи (тайёрловчи) ёки эгалик килувчи лизинг берувчи сифатида – бевосита лизинг;

  • учинчи шахс иштирокида амалга ошириладиган – билвосита турларга ажратиш мумкин.

Молиялаштириш усулига кўра:

  • бир марталик лизингни амалга ошириш – муддатли лизинг;

  • лизинг шартномаси келишувининг биринчи муддати тугаганидан кейин давом этадиган – қайта тикланадиган (револьверли) лизинг турлари мавжуд.

Кўпгина ҳолларда лизинг бевосита эмас, балки воситачи орқали амалга оширилади. Асосий лизинг берувчи лизинг тўловини олиш ҳуқуқи бўйича имтиёзга эга бўлади. Шартномада, кўпинча, агар учинчи шахс (воситачи) банкротлик ҳолатига учраса, лизинг тўлови бевосита лизинг берувчига тўланиши келишиб олинади. Бундай лизинг тури “сублизинг” деб номланади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналишида миллий иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш бўйича молиявий хизматлар ҳажмини кенгайтириш долзарб масалалардан бири сифатида белгиланди. Шундай экан, молиявий хизмат турларидан бири сифатида лизинг хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Лизинг муносабатларини тартибга солувчи энг муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонуни бўлиб, у 25 моддадан иборат. Қонунда лизингга қуйидагича таъриф берилган: “Лизинг – молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради”.
Қонунда лизинг муносабатларининг иштирокчилари (лизинг субъекти), объекти, шакллари, лизинг шартномаси, унинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, шартнома иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз аксини топган. Бундан ташқари, лизинг объектига нисбатан жадал амортизациялашни қўллаш, объект билан боғлиқ риск турлари, уни суғурта қилиш, гаров сифатида фойдаланиш каби муносабатлар ҳам ўз аксини топган.
Шуниси муҳимки, лизинг жараёнидаги энг муҳим элемент, яъни лизинг тўловлари ва унинг ҳисобланиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш масалалари ҳам қонунда мустаҳкамланганэ
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларининг ривожи кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигига боғлиқдир. Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш масаласига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги сир эмас. Бу борада қуйидаги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрда қабул қилинган 486-сонли “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрда қабул қилинган 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 254-сонли“Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги “2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлда қабул қилинган “2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва ҳ.к.

Ушбу меъёрий ҳужжатларга асосан лизинг хизмати кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича беш йилга имтиёз берилган.
Шуниси диққатга сазоворки, мамлакатимизда қишлоқ хўжалини ривожлантириш, уни замонавий техника билан таъминлашда ҳудудларнинг ўзига хос хусусияти ҳам эътиборга олиниб, бу борада ихтисослаштирилган лизинг компанияларининг фаолиятига алоҳида урғу берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланганлигини янада оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3228-сон қарори қабул қилинди. Қарорга асосан Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманларифермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларига 2017-2019 йилларда лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришнинг прогноз параметрлари тасдиқланди. Қарорга асосан, етказиб бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Лизинг шартномаси мавжуд бўлганда ва ҳақиқатда аванс тўлови амалга оширилганда эса (лизинг объекти қийматининг камида 20%и) Жамғарма томонидан молиялаштириш учун маблағлар ажратилади. Етказиб бериш лизинг асосида «Ўзагролизинг» АЖ орқали йиллик 2%дан кўп бўлмаган фоиз ставкаси билан режалаштирилган ҳажмда ҳар йили 1 декабрга қадар амалга оширилади. “Ўзагролизинг” АЖ ва Тошкент вилояти лизинг олувчилари ўртасида тузиладиган шартномаларда Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришда лизингнинг қуйидаги муддатлари кўзда тутилади:

  • фермер хўжаликлари учун - 12 йилгача;

  • “Тошкент Агросервис МТП” МЧЖ учун – 10 йилгача.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида 2018 йил 10 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3712-сонли Қарори қабул қилинди.
99. Lizing munosabatlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида лизинг хизмати корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилиш, хусусий тадбиркорликни кенгайтириш ва бунинг натижасида рақобатбардош маҳсулотларниишлаб чиқаришга инвестиция киритишнинг самарали механизми сифатида тобора ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонунига асосан истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар қандай ашёлар лизинг объекти бўлиши мумкин, ер участкалари ва бошқа табиат объектлари бундан мустасно. Келажакда лизинг олувчига лизинг бўйича топшириш мақсадида мол-мулкни ўзига мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи деб тан олинади.
Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб ҳисобланади. Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс сотувчи деб эътироф этилади.
Лизинг берувчи мол-мулкни бўлажак фойдаланувчидан сотиб олган тақдирда ёхуд лизинг берувчи келажакда мол-мулкни сотувчига лизинг бўйича топшириш учун ундан шу мол-мулкни сотиб олиш мақсадида уни маблағ билан таъминлаган тақдирда бир шахснинг ўзи ҳам лизинг олувчи, ҳам сотувчи бўлишига йўл қўйилади.
Лизинг хизматлари юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга лизингга берувчилар томонидан лизинг мол-мулкини сотиб олиш учун молиялаштирилган маблағларнинг тўланиши муддатлилигитаъминланганлиги ва қайтарилиши шартларида тақдим этилади.
Лизингда тарафлар розилигига кўра қонунларда белгиланган меъёрлардализинг объектини жадал амортизация қилинишини қўллашга руҳсат этилади.
Лизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағларқайтарилишининг кафолати сифатида лизингга олувчидан гаров таъминоти, банккафолати ёки учинчи шахс кафиллиги кўринишидаги таъминлаш берилишини хамдакафилнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги молиявий ҳужжатларни ҳам тақдим этилишиталаб этилади.
Лизингга олувчи лизинг буйича олинган (олинаётган) мол-мулкни ёнғин,бўрон, довул, жала, портлаш, кўчки, тупрокни чўкиши, емирилиши, сел, яшин уриши,зилзила, йўл-транспорт ходисалари, ўғрилик, олиб кочиш, босқинчилик, учинчи шахстомонидан атайлаб килинган хатти-харакат натижасида шикастланиш ва йўқотишбилан боғлиқ бўлган тарздаги хар кандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизингга берувчи фойдасига суғурталашни амалга оширади ва суғурта полисини лизингга берувчигатакдим этади.
Лизингни амалга ошириш қуйидаги босқичларга бўлинади:

  • мол-мулкни лизингга олиш бўйича лизингга олувчи томонидан лизингга берувчига лизинг обьектининг русуми, сони ва сотувчи (ишлаб чиқарувчи)синиқурсатган холда буюртма хат билан мурожаат қилиниши;

  • лизингга олувчи томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида унинг тулов қобилиятини ўрганилиши ва лизингнинг бутун муддати учун лизинг туловларининг қопланиши прогнозини кўрсатувчи бизнес-режа, лойиҳасини экспертизадан ўтказилиши хамда натижаси буйича Эқсперт хулосасининг чиқарилиши;

  • чиқарилган Эксперт ҳулосасининг кўриб чиқилиши ва мол-мулкни лизингга бериш, беришни рад этиш масаласида якуний қарор қабул қилиниши;

  • Эксперт кенгаши йиғлишида мол-мулкни лизингга беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу хақда Буюртма берган хўжаликка сабаби қўрсатилган ҳолда хабарнома юборилиши;

  • Эқсперт кенгаши йиғилишида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, лизингга олувчи ва лизингга берувчи ўртасида лизинг шартномасини тузилиши;

  • лизинг объекти учун лизингга берувчи ва сотувчи ўртасида олди-сотдишартномасини тузилиши;

  • лизингга олувчи томонидан лизинг объектини суғурталашни амалга оширилишива суғурта полисини лизингга берувчига тақдим этилиши;

  • лизингга олувчи томонидан лизингга берувчига таъминот (гаров, банк қафолатиёки учинчи шахс қафиллиги шартномаси) тақдим этилиши;

  • лизинг шартномасида белгиланган миқдордаги аванс тўловларини лизингга олувчи томонидан тўлаб берилиши;

  • лизингга берувчи томонидан қарз (ёки қредит) маблағларини шартнома асосидализинг лойиҳасига жалб этилиши;

  • олди-сотди ва лизинг шартномаларида назарда тутилган муддатларда, лизингобъектини ўрнатилган тартибда сотувчидан лизингга берувчига ва лизингга берувчиданлизингга олувчига расмийлаштириб берилищи;

  • лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизингга олувчи томониданлизинг объектини давлат рўйхатидан ўтқазилиши хамда ягона номер белгиси, техникпаспорт ва техник талонни олиниши;

  • лизингга берувчи ва сотувчи oртасида олди-сотди шартномаси бўйича яrунийҳисоб-китобларни амалга оширилиши;

  • лизингга олувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган муддатларда вамиқдорларда лизинг тўловларини тўланиши;

  • лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизингга берувчи томонидан лизингга олувчининг лизинг объектидан қандай шароитларда вамақсадли фойдаланилаётганлигини техник мониторингдан ўтказилиши;

  • лизингга олувчи томонидан барча лизинг тўловлари (ва лизингга берувчининглизинг шартномаси бўйича қилган харажатлари)ни тўлиқ тўлаб лизинг объектини сотиболиниши ва лизинг объектига бўлган мулқ хуқуқининг томонлар ўртасидарасмийпаштирилган «Далолатнома» асосида лизингга берувчидан лизингга олувчига ўтиши.

Тарафлар ўртасида лизинг шартномаси тузилгандан сўнг, лизингга олувчи томонидансуғурта ташкилоти билан лизингга олинаётган объектни суғурталаш бўйича суғурташартномаси тузилиб, ичида лизингни бутун муддати учун лизинг шартномасидабелгиланган муддатда(масалан, 10 кунлик)суғурта полиси олиб лизингга берувчига такдимэтилади.
Лизингга берувчи томонидан сотувчидан лизинг объекти мулк килиб сотиболинади ва лизинг шартномасида белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш вафойдаланиш учун лизингга олувчига ўрнатилган тартибда расмийлаштирилибберилганидан кейин лизинг операцияси амалга оширилган ҳисобланади.
Лизингга берувчи томонидан хар бир лизингга олувчи номига алоҳида ҳужжатлар йиғма жилди тузилади ва унда лизингга олувчининг қуйидаги ҳужжатларижамланади:

  • Лизингга олувчининг Буюртма хати;

  • Юридик шахснинг давлат статистика органларидан руйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

  • Охириги ҳисобот санасига ҳудудий солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси (балансдаги 2-шакл, бюджетга тўловлар, дебиторлик ва кредиторлик карзлари хакидаги маълумотнома билан бирга);

  • Лизингнинг бутун муддати учун лизинг тўловларининг копланиши прогнозиникўрсатувчи Бизнес-режа;

  • Лизингга олувчининг ''Бизнес режаси"да банкдан олинган максадликредитлардан лизинг тўловларини тўлаш учун йўналтирилиши мумкинлигни назардатутилган бўлими (бети)дан кўчирма (лизингга олувчининг имзоси ва мухри билантасдикланган холда).

Лизингга берувчилизингга олувчининг лизинг объектидан кандай шароитлардафойдаланаётганлигини ва уни белгиланган мақсадга мувофиқ ишлатаётганлигини лизингшартномаси шартларига ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ назоратқилишга ҳақлидир. Назорат сифатида лизинг объекти, лизингга берувчининг ваколатливакили ёки лизингга берувчи томонидан берилган ваколатли шахслар томонидантехник мониторингдан ўтказилади.
Техник мониторинг давомида қуйидагилар аниқланади:
- лизинг объектининг техник ҳолати (бутлиги, созлиги) ва лизингга олувчи томониданлизингга берувчининг рухсатисиз учинчи шахсларга бериб юборилмаганлиги;
- лизингга олувчининг лизинг объектидан унинг ўз белгиланган вазифасига ва ишлабчиқарувчи завод томонидан белгилаб қўйилган техник талаблар меъёрлари доирасидафойдаланилаётганлиги;
- белгиланган муддатларда лизинг объектига техник сервис хизматлари ёки капиталтаъмирлаш амалга оширилаётганлиги;
- лизинг объектининг конструкциясига ваколатли орган ёки лизингга берувчинингрухсатисиз техник ўзгартиришлар киритилмаганлиги;
- лизинг объектидан жадал емирилишга олиб келадиган даражадафойдаланилмаётганлиги;
- лизинг объектидан мото-ҳисоблагични атайлаб бузган ҳолдафойдаланилмаётганлиги;
- лизинг объектини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва ягона номер белгисиниолинганлиги, агар ушбу русумдаги техникалар учун рўйхатдан ўтказиш ва ягона номербелгисини олиш амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бўлса;
- лизинг объектига техник сервис хизматларини кўрсатилиши бўйича республикақишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводларининг ҳудудий (ёки бошқа таъмирлаш)корхоналари билан тегишлича шартномаларнинг тузилганлиги, агар уларни тузишшартлиги лизинг шартномасида назарда тутилган бўлса;
- лизинг объектини ўрнатилган талаблар даражасида сақланаётганлиги, агар усақловга қўйилган бўлса;
- лизингга олувчи томонидан лизинг объектини тегишлича бошқариш ҳуқуқини берувчигувоҳномага эга бўлган шахсга бошқарувга берилганлиги;
- лизингга олувчи томонидан лизинг объекти учун лизинг шартномасида белгиланганмуддатларда ва миқдорларда лизинг тўловларининг тўланаётганлиги.
Лизинг шартномасида тарафларнинг келишувига мувофик техник мониторингпредметининг бошка йуналишлари хам назарда тутилиши мумкин.
Лизинг тўловларининг суммаси лизингга берувчининг лизинг объектини сотиболиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси, лизингга берувчининг даромади,шунингдек, агар лизинг шартномасида назарда тутилган бўлса, лизинг объектиниетказиб бериш, белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш,рўйхатдан ўтказиш, техник сервис кўрсатиш, таъмирлаш билан боғлиқ бўлган лизингга берувчининг бошқа харажатларидан иборат бўлади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади вабўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизингшартномаси билан белгиланади.
Лизинг тўловлари лизингга олувчи томонидан лизинг шартномасида кўрсатилгантўлов жадвали асосида тўланади. Тўлов жадвали лизинг шартномасининг ажралмастаркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Лизинг тўловлари лизингга олувчининг ўз хоҳишигақараб, тўлиқ ёки қисман шартномада белгиланган муддатлардан олдин ҳам тўланишимумкин.
Лизинг тўлови пул ўтказиш йўли билан амалга оширилганда лизингга олувчилизинг тўловини амортизация ажратмалари, фоизлар, комиссион ва қўшимчатўловларга алоҳида ажратиб кўрсатиш орқали аниқлаштириб беради.
Лизингга олувчи томонидан лизинг шартномасининг амал қилиш муддатитугагунга қадар барча лизинг тўловлари лизингга берувчининг лизинг шартномаси муддатитугагунга қадар қолган даврда оладиган даромади чегириб ташланган ҳолда тўлангантақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизингобъектига бўлган мулк ҳуқуқи лизингга олувчига ўтади.
Шундай қилиб, лизинг Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишнинг муҳим молиявий воситаси ҳисобланар экан, унинг кўмагида корхоналарнинг, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция имкониятлари анча кенгаяди ва янги сифат поғонасига кўтарилади. Амалдаги лизинг соҳасига оид қонунчиликда, бухгалтерия ҳисоботлари, божхона тадбирлари ва меъёрий ҳужжатларда баъзи ноаниқлик ва зиддиятлар мавжудлигига қарамай, лизинг муносабатларининг ривожланиш динамикасида ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Агарда лизинг миллий иқтисодиётни модернизация қилишнинг муҳим молиявий воситаларидан бири ҳисобланар экан, давлат томонидан лизинг муносабатларини ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, уни қўллаб-қувватлаш зарур.
100. Investisiyalarni loyihaviy moliyalashtirishning mazmuni va mohiyati
Лойиҳавий молиялаштириш мазмунини ўрганишда баъзи иқтисодчи-олимларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.Россиялик иқтисодчи-олим И.Мазурнинг “Управление проектами” китобида: “лойиҳавий молиялаштириш – буинвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида молиявий ресурсларни кредит кўринишида тақдим этишдир”, деб таъриф берилган. Бу ерда, кредит қарз олувчига нисбатан ҳеч қандай регрессиз, чекланган ёки тўлиқ регрессли бўлиши мумкин, деб ёзилган. Д.Морозов асарларида эса “лойиҳавий молиялаштириш– булойиҳани турли шаклларда кредитлашдир,бунда кредитларнинг қайтарилиши таъминоти лойиҳадан келадиган даромадлардир”, деган фикр илгари сурилган. Ўзбекистонлик иқтисодчи-олим Д.Ғозибековнинг мулоҳазаларига кўра,“лойиҳавий молиялаштириш ўзининг мураккаб молиявий муносабатларибилан (синдикатлаштирилган кредит ёки қарз беришда кўп томонларнинг қатнашиши) кредиторга моддий кафолатлар бериш, лойиҳалар эвазига ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйичаузоқ муддатли шартномалар асосида молиялаштиришдир”. Бундан ташқари, Д.Ғозибеков асарларида лойиҳага киритилган қарз маблағларининг қопланиши манбаи лойиҳа ишга тушганидан сўнг олинадиган даромадлар ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган.
Ҳақиқатдан ҳам инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш – молиялаштиришнинг энг тараққий этган замонавий шаклларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу боис ҳам у бой мазмунга эга. Айтиш жоизки, лойиҳавий молиялаштириш – лойиҳабўйича асосий воситаларни сотиб олишни, ташкил этишни ёки қурилишнимолиялаштириш бўлиб, ундакредитор асосан қуйидагиларга эътибор беради:
- кредитниқайтариш манбаси сифатида, лойиҳани татбиқ этиш натижаси бўйича олинадиган соф пул оқимига (маблағларнинг қайтиш даражасига);
- лойиҳани молиялаштиришучун берилган кредитнинг хавфсиз қайтишини таъминлайдиган манбасига, яъни мижознинг қобилиятига гаров, кафолат ва бошқа таъминотларга”. Лойиҳавий молиялаштириш мазмуни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг йўриқномаларида қуйидагича изоҳланади: “лойиҳавий молиялаштириш– бубанк томонидан кредитни бериш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш жараёни бўлиб, бунда кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларининг нормал ишлаши учун қурилиш, қайта таъмирлаш ёки техник қайта қуроллантириш, шу жумладан, асбоб-ускунани сотиб олиш ёки асосий фондларни ташкил этиш ҳамда ишчи капитални сотиб олишга йўналтирилади”.
Лойиҳани амалга ошириш орқали кўрилган қўшимча даромад кредитни қайтаришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Агарда лойиҳани амалга ошириш орқали қўшимча даромад олинмаса ёки лойиҳа бўйича ишлаб чиқаришни модернизациялаш орқали иқтисодга эришилмаса, бундай молиялаштиришни лойиҳавий молиялаштириш деб бўлмади, у бизнес-режа асосида амалга ошириладиган молиялаштириш ҳисобланади.

Download 0,79 Mb.
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79




Download 0,79 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

Download 0,79 Mb.