-жадвал Лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиши мумкин бўлган иштирокчилар




Download 0,79 Mb.
bet68/79
Sana22.01.2024
Hajmi0,79 Mb.
#142832
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79
Bog'liq
Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

16.1-жадвал
Лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиши мумкин бўлган иштирокчилар

Иштирокчилар

Лойиҳадаги роли

Лойиҳа хомийлари, таъсисчилари

Лойиҳа натижаларига бевосита қизиқувчи компаниялар ва жисмоний шахслар. Улар лойиҳани олдинга сўришади, турли масалаларни келишишади, тегишли рухсат(нома)лар олишади.

Етказиб берувчи ва пудратчилар

Берилган лойиҳа билан боғлиқ бўлган товарлар ва хизматларни етказиб бериш шартнома мажбуриятларига эгалик қилувчи компаниялар.

Харидорлар

Кўпчилик лойиҳаларда маҳсулот маълум даврда очиқ бозорларга олиб чиқилмайди. Бундай ҳолларда лойиҳа компанияси алоҳида харидор ёки уларнинг гуруҳи билан муайян миқдордаги маҳсулотни сотиб олиш бўйича олдиндан узоқ муддатли шартномалар тузишган бўлади.

Лойиҳа амалга оширилаётган мамлакат ҳукумати

Зарурий рухсат берувчи ҳужжатларни бериш, харидларни амалга ошириш, лойиҳада акционер, ҳомий сифатида иштирок этиш, муайян кафолатлар тақдим этиш.

Лойиҳа бошқарувчиси

Лойиҳанинг амалга оширилишига жавоб берувчи менежерлар командаси, лойиҳавий молиялаштириш бўйича битмнинг бош бўғини.

Қарз ҳисобига молиялаштирувчилар

Лойиҳа компаниясига ресурсларни келишилган муддатга ва олдиндан келишилган шартлар асосида қарзга тақдим этувчи тузилмалар.

Консултант ва маслаҳатчилар

Лойиҳани амалга оширишнинг турли аспектларида мослашувчанликни таъминлайдиган маслаҳатлар берувчи ихтисослаштирилган копаниялар ва жисмоний шахслар.

Лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон амалиётида турлича усуллари ва манбалари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва инвестицион сиёсати, бозор механизмининг амал қилиш даражасига қараб, бу усуллардан фойдаланиши мумкин.


Амалда инвестиция лойиҳаларининг узоқ муддатли банк кредитларини лойиҳавий молиялаштиришнинг айрим омиллар ва ҳолатлардаги кичик бир шакли сифатида қаралади. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлади. Биринчидан, тижорат банкларининг нуқтаи назаридан лойиҳавий молиялаштириш доирасидаги кредит операциялари юқори рискли операция ҳисобланади. Лойиҳавий молиялаштириш тизимида банк қарздорга регресс ҳуқуқисиз кредит беради. Кредитни қайтариш ва фоизини тўлаш манбаси бўлиб, инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан оладиган даромад ҳисобланади.Тижорат банклари рискларни қабул қилганлиги учун мукофот тариқасида юқори фоиз олади. Шу тариқа банк юқори рискни суғурта қилади. Иккинчидан, лойиҳавий молиялаштиришда асосий эътибор инвестиция лойиҳаларининг рискларини баҳолашга ва уни пасайтиришга қаратилади. Бундай ҳолда асосий ролни етакчи банк ўйнайди, у ўзининг ходимлари билан ва маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини, пул оқими динамикасини, маҳсулот сотиш истиқболини, лойиҳа рискларини баҳолайди. Лойиҳавий таҳлил лойиҳавий молиялаштиришда энг асосий аҳамиятга эга бўлган жараёндир. Учинчидан, лойиҳани амалга оширишда қуйидаги кўпгина иштирокчиларнинг қатнашиши кўзда тутилади:

  • лойиҳа ташаббускори;

  • лойиҳа компанияси;

  • маслаҳатчилар;

  • пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчи);

  • ускунани етказиб берувчилар;

  • суғурта компаниялари ва кафолатчи банклар;

  • кредиторлар (банклар)ва ҳ.к.

Лойиҳакомпанияларининг мавжудлиги, унинг асосий белгиларидан бирилойиҳавий молиялаштириш бўлибҳисобланади.Лойиҳа компаниялари лойиҳани амалга ошириш шароитида лойиҳа ҳомийлари томонидан ташкил этилади. Агар оддий кредит операцияларида банк қарздорнинг олдинги даврдаги молиявий фаолиятининг натижалари билан қизиқса, инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда эса банк асосий эътиборни лойиҳани самарадорлигини баҳолашга ва лойиҳа компаниясининг фаолиятини таъминловчи кафолат масалаларига эътибор беради. Олинган кредит таъсисчиларнинг балансида эмас, балки лойиҳа компаниясининг балансида ўз аксини топади. Бу усул “балансдан ташқари”(“ofbalancesheet”) деб номланади. Тўртинчидан, лойиҳавий молиялаштиришда кредитор асосий эътиборни, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнининг назоратига қаратади. Кўп ҳолларда, бу функция кредиторлар томонидан амалга оширилса, айрим ҳолларда,бунга махсус компаниялар таклиф этилади. Махсус компания қарздор билан тузилган шартнома асосида лойиҳани амалга ошириш жараёни устидан доимий назорат олиб боради, қарздор ўз навбатида бу компанияга бажарилган ишлар хусусида даврий ҳисобот бериб туради. Бешинчидан, лойиҳавий молиялаштириш бозорида банклар турлича вазифаларни бажарувчилар сифатида иштирок этиши мумкин: банк-кредитор сифатида; кафолатчи сифатида; молиявий маслаҳатчи сифатида; лизинг институт сифатида ва ҳ.к. Олтинчидан, қарздор учун лойиҳавий молиялаштириш доирасида олинган маблағ ўз афзалликлари билан бир қаторда оддий кредитга нисбатан қимматга ҳам тушуши мумкин. У қуйидагилар билан асосланади:

  • юқори риск сабабли кредит бўйича фоиз ҳам юқори бўлади, шунингдек, ортиқча комиссион харажатлар (лойиҳани баҳолаш учун, молиялаштиришни ташкил этиш учун, мониторинг учун комиссия ҳақлари) мавжудлиги;

  • лойиҳа олди ишлари бўйича харажатларнинг кўплиги;

  • тўлиқ ишлаб чиқилган лойиҳа олди ҳужжатларисиз банк молиялаштириш аризасини кўриб чиқмаслиги;

  • қарздор фаолияти устидан банк томонидан қаттиқ назоратни ўрнатилганлиги.

Шунинг учун ҳам, кўп ҳолларда, қарздор инвестицияларни молиялаштиришнинг оддий анъанавий шаклидан фойдаланишни лозим кўради.
Лойиҳавий молиялаштиришнинг молиявий схемаларини иккита турга ажратиш мумкин:
-параллел молиялаштириш;
-босқичма – босқичмолиялаштириш;
Биринчи тур молиялаштириш амалиётда “Ҳамкорликда (қўшма) молиялаштириш” деб ҳам аталади, бунда юқори аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бир нечта кредит муассасалари қарз маблағлари ажратади. Босқичма – босқичмолиялаштиришда эса юқори нуфузга эга бўлган банкнинг қатнашиши зарурлигини талаб қилади. Параллел молиялаштиришнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд, яъни лойиҳавий молиялаштиришнинг параллел молиялаштириш шакли банкларга бир томондан меъёрларга амал қилган ҳолда кредит бериш имкониятини берса, иккинчи томондан кредит рискларини пасайтиради. Кўп ҳолларда, лойиҳани молиялаштириш ташаббускори сифатида нуфузга эга бўлган тижорат банкининг ёки халқаро молия институтларининг иштирок этиши қарздорнинг ўз вақтида кредитни қайтаришига қўшимча кафолат беради. Кредит шартномасига қилинган қўшимчаларда агар қарздор молиялаштиришда иштирок этаётган бирор кредитор олдидаги тўлов мажбуриятини бажармаса бош кредитор кредитни муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда (қўшма) молиялаштиришнинг қуйидаги кўринишлари (шакллари) мавжуд, яъни ҳамкорликда молиялаштиришнинг икки шакли кўп қўлланилади:
- мустақил параллел молиялаштириш, бунда ҳар бир банк қарз олувчи билан кредит шартномаси тузади ва инвестиция лойиҳасида ўзига тегишли бўлган қисмини молиялаштиради (сублойиҳа);
- кўпчилик бўлиб ҳамкорликда молиялаштириш, бунда барча кредиторлар тўпланиб битта синдикатга бирлашадилар, ягона кредит шартномаси тузилади ва кредит шартномасини тайёрлаш ва имзолашни банк-менеджер амалга оширади. Кейинги босқичда кредит шартномасини амалга ошириш устидан назоратни (айрим ҳолларда инвестиция лойиҳасини умуман амалга оширишни) ҳамда зарур ҳисоб-китоб операцияларини синдикат таркибидаги махсус банк-агент маълум миқдордаги комиссион ҳақ эъвазига амалга оширади.
Инвестиция лойиҳаларини босқичма-босқич молиялаштиришнинг ўзига хос хусусияти, асосан, биринчи синф тоифасидаги банкларда инвестиция лойиҳаларининг экспертизаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг мавжудлиги, банк оламида юқори нуфузга эгалиги туфайли лойиҳаларни кредитлаштириш бўйича кўплаб аризалар келиб тушади. Бироқ, йирик банклар ҳам ҳар доим бу лойиҳаларни уларнинг балансига салбий таъсир этиши мумкинлиги ёки бошқа сабаблар оқибатида молиялаштира олмайди. Шунинг учун, кўп ҳолларда, бу банклар лойиҳани кредитлаштиришнинг ташаббускори сифатида фаолият юритиши мумкин. Инвестиция лойиҳасини самарадорлигини баҳолагани ва кредит шартномасини ишлаб чиққани учун ташаббускор банк комиссион ҳақ олади. Кредит берилгандан сўнг ташаббускор банк шартнома бўйича қарздорга нисбатан ўз талабини бошқа кредиторга беради.
Лойиҳавий молиялаштиришда қуйидаги ишларни бажариш ўта муҳимдир. Бошқача ифодалаганда, лойиҳавий молиялаштиришнинг босқичлари қуйидагича:

Download 0,79 Mb.
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79




Download 0,79 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-жадвал Лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиши мумкин бўлган иштирокчилар

Download 0,79 Mb.