Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




Download 0,79 Mb.
bet67/79
Sana22.01.2024
Hajmi0,79 Mb.
#142832
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79
Bog'liq
Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

Лойиҳавий молиялаштириш – бурегрессиз (талаб, ҳуқуқ) ёки қарздорга бўлган кредитнинг чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли кредитлаш бўлиб, бунда қарз олувчининг тўлов мажбуриятларини таъминоти сифатида,инвестиция фаолияти давомида тўпланган (инвестиция лойиҳасига алоқадор активлар ҳам киради) пул маблағлариҳисобланади.Лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган даромад (фойда) ҳисобланади.
Тижорат ёки инвестиция кредитида эса кредитнинг қайтариш манбаси бўлиб, қарздорнинг умумий фаолиятидан олган доромади бўлиши мумкин. Кредитни қайтаришнинг асосий манбаи лойиҳани ҳаётга татбиқ этишдан олингансоф фойда ва пул оқимлари ҳисобланади. Лойиҳавий молиялаштиришда аниқ бир соф таъминотнинг ўзи бўлмайди. Аммо бу лойиҳавий молиялаштиришда кредит бўйича таъминот талаб этилмайди, дегани эмас. Лойиҳавий молиялаштиришда аниқ бир гаровнинг бўлмаслиги лойиҳаларни йирик миқдорда маблағ жалб этиши керакли кафолат ёки гаровни йиғиш имкониятини бермайди. Лойиҳавий молиялаштириш – бубанк томонидан кредитни бериш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш жараёни бўлиб, бунда кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларининг нормал ишлаши учун қурилиш, қайта таъмирлаш ёки техник қайта қуроллантириш, шу жумладан, асбоб-ускунани сотиб олиш ёки асосий фондларни ташкил этиш ҳамда ишчи капитални сотиб олишга йўналтирилади деб эътироф этилган.
Умуман олганда, лойиҳавий молиялаштириш – буинвестиция лойиҳаларини кредитлаштиришнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ рискларни қисман ёки тўлиқ ўз зиммасига олади. Агар банкларнинг оддий кредит операцияларида, энг аввало, қарздорнинг кредитга қобилиятлилигини ўрганишга, унинг молиявий ва иқтисодий ҳолатини, барқарорлигини, шунингдек, гаров сифатида фойдаланадиган мол-мулкларни баҳолашга асосий аҳамият берилса, лойиҳавий молиялаштиришда эса лойиҳавий таҳлилга асосий эътибор қаратилади. Хуллас, лойиҳавий молиялаштириш – бу йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда бир қанча банк ресурсларининг бирлашиши ва рискларнинг лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимланишини англатади. Лойиҳавий молиялаштиришда инвестицион лойиҳаларнинг кўплаб хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат бўлади:
• қиймати юқори бўлади;
• лойиҳа иштирокчиларини кўплиги;
• кўпинча рискларни барча турлари учрайди (тизимли ва тизимсиз);
• капитал талаби – бу каби лойиҳалар молиявий маблағларга бўлган талаб жуда катта бўлиб, унга аралаш молиялаштириш усулларидан фойдаланилади;
• лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига меҳнат талаби катта бўлади;
• ишга тушиш муддати 5 – 7йил ва ундан узоқ муддатларда берилади;
• лойиҳа ишга тушадиган жойларини ажратилиши ва шу сабабли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида қўшимча харажатларнинг киритилиши;
• давлат ёки минтақанинг иқтисодий-ижтимоий ҳолатига таъсири.
Йирик лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятларидан қуйидаги бир қатор омилларни ҳисобга олиш керак бўлади:
• лойиҳанинг фаолиятини сифатли текшириб туриш мақсадида уни ҳар хил бўлимларга бўлиб ўрганишни;
• лойиҳа амалга оширилаётган минтақанинг ижтимоий - иқтисодий ҳолатини тўлиқ таҳлилдан ўтказишни;
• лойиҳанинг фазаларини мустақил равишда ишлаб чиқишни;
• режани лойиҳалаштириш давомида доимий янгиланишларни татбиқ этиб боришни;
• лойиҳанинг фазаларидаги эҳтимолий йўқотишлар ва рискларни бошқариш учун тезкор режаларини ҳам режалаштиришни;
• лойиҳанинг барча режаларини доимий мониторинг қилишни;
• йирик лойиҳаларни такрорланмаслигини ҳисобга олишни.
Ушбу омиллар ва улар билан боғлиқ рискларни кўплиги йирик лойиҳаларни амалга оширишда бир қатор қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. Рискларни кўп бўлишига асосий сабаблардан яна бири бу лойиҳанинг иштирокчиларининг кўплигидир.
101. Loyihaviy moliyalashtirishning asosiy ishtirokchilari va ularning funksiyalari,
102. Loyihaviy moliyalashtirish turlari
Инвестицион фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантиришда лойиҳавий молиялаштириш ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида муҳим рол ўйнайди. Республикада соғлом рақобат муҳитини юзага келтиришда лойиҳавий молиялаштириш катта аҳамият касб этади. Шу боис ҳам тижорат банкларининг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги мавқеинингкучайиши бевосита банклар фаолиятининг самарадорлигини ошириш заруриятини кучайтиришга олиб келади. Бозор иқтисодиёти шароитида лойиҳавий молиялаштириш инвестицияларни молиялаштиришнинг тараққий этган замонавий усулларидан бири бўлиб қолмоқда.
Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиш имкониятига эга бўлган тижорат банклари ва бошқа молиявий институтлар турли маблағлар эгаларининг лойиҳани амалга оширишдаги вазифаларини билишга даъват этади, шу сабабли лойиҳага маблағларни самарали бирлаштиришга бевосита кўмак берувчи иштирокчиларни юқори натижаларга эришишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади (16.1-жадвал).



Download 0,79 Mb.
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79




Download 0,79 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

Download 0,79 Mb.