|
Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar
|
bet | 62/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Oddiy (sodda) foizlar. Farz qilaylik, investitsiya qilish uchun qandaydir boshlang’ich R pul mablag’lari mavjud. Investitsiya qilish natijasida ma’lum vaqt muddati (n davrlarda) o’tganidan keyin boshlang’ich summa iPn (i – foiz stavkasi bo’lib, u bo’yicha boshlang’ich R summaga foizlar qo’shiladi) miqdorga o’zgaradi. Ya’ni boshlang’ich summa R ma’lum davrlar (n) o’tishi bilan iPn miqdorga oshib, natijada S (ortgan summa) miqdor hosil bo’ladi:
S = P + iPn = P(l + in).
(1 + in) ifoda oddiy foizlar bo’yicha orttirma ko’paytiruvchi deb nomlanadi. Orttirilgan summa S boshlang’ich summa orqali topilgan; foiz stavkasini (i) dekursiv stavka deyiladi.
8-chi ifodadan boshlang’ich R summani topish mumkin. Bunda R miqdorini S orqali uni d foiz stavkasi (antisipativ stavka) bo’yicha diskonlash yo’li bilan topish mumkin, ya’ni:
P = S-ndS = S(1-nd).
(1-nd) ifoda orttirma ko’paytiruvchi deyiladi.
Oddiy foiz stavkalari ko’proq qisqa muddatlardagi hisoblarda qo’llaniladi. Shu munosabat bilan n bir yildan kam davrlarda dekursiv va antisipativ stavkalarni amaliyotda qo’llash xususiyatlarini ko’ramiz. Dekursiv stavka holatida i miqdori quyidagicha qabul qilinadi:
yoki
(t – foizni hisoblash kunlari soni). Agar antisipativ stavka (d) qo’llanilsa,
unda:
Murakkab foizlar. Bir muncha murakkab holatni foizlarning kapitalizatsiyasini hisobga olib ko’ramiz. Shunga o’hshash murakkab antisipativ stavka uchun quyidagi ifodani olish mumkin:
P=S(1-d)n
Bunda orttirish ko’paytiruvchi sifatida quyidagi ifoda bo’ladi:
Agar qimmatli qog’ozlar daromadliliklarini solishtirishda alterna-tiva sifatida bankdagi depozit qo’yilma daromadliligi tanlansa, unda daromadlilikning alternativ metodini hozirgi vaqtgacha keng qo’llanib kelayotgan pul oqimlarini diskontlash metodi bilan mos kelishini ko’rish mumkin. Bunda quyidagi savollarga javob topish lozim54:
• bazaviy sifatda qabul qilingan tijorat banklarining depozit stavkasi miqdori to’g’risida;
• bankda pullarni oddiy yoki murakkab foiz stavkalarda hisoblab borish sxemasi to’g’risida.
Birinchi savolga javobni odatda quyidagicha ifodalaydilar: “bazaviy sifatda ishonchli va barqaror ishlayotgan bank stavkasini tanlash lozim”. Ba’zan bazaviy stavka sifatida Markaziy bankning qayta moliyalashtirish stavkasi olinadi. Lekin bu stavka o’zining bozor tomonidan belgilanmas-ligi, balki Markaziy bank tomonidan bozorga ta’siri ko’rsatish uchun qo’llanishi bilan qoniqtirmaydi. Ammo ko’p masalalarni echishda yordamga mahsus belgilanadigan bank stavkasi kelishi tufayli, uni baza sifatida olish lozim.
Daromadlilikning ichki stavkasi. Masalaning qo’yilishi quyidagicha: qo’yilmaning joriy va kelajakdagi bahosi ma’lum; hozirdagi ma’lum investitsiyalar kelajakda belgilangan bahoni ta’minlovchi bank foiz daromadining depozit stavkasi noma’lum. Daromadning ichki stavkasi quyidagi formula yordamida hisoblanadi:
Pul oqimlarini diskontlash. Ma’lumki, pul oqimlari - bu investor-larning pul shaklida qilgan investitsiyalaridan har hil vaqtda olgan daro-madlari. Diskontlash investitsiyalarning kelajakdagi bahosini ularning joriy bahosiga keltirilishini ifodalab, har hil vaqt va turli shartlarda qilingan investitsiyalarning har hil turlarini o’zaro solishtirish imkonini beradi.
92. Xo’jalik yurituvchi subyektlar investisiya faoliyatini kreditlashning obyektiv zaruriyati
Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ҳар қандай мамлакатнинг кейинги барқарор ривожланиши ва юксалиши инвестицияларни жалб этиш ҳолатига бевосита боғлиқ. Шуни эътиборга олиш лозимки, инвестициялар аслида пул маблағлари шаклида жалб этилади. Пул шаклидаги инвестицияларнинг манбаи бўлиб, асосан, фойда (даромад) ҳисобланади.
Иқтисодиёт тараққиётининг айрим босқичларида янги активлар ва бойликларни яратиш учун инвестицияларнинг пул маблағлари шаклида сафарбар этилиши ҳам талаб этилади. Шунга кўра, пулсиз янги активлар ва бойликларнинг ҳосил бўлиши асло юз бермаслигини оддийгина англаб олиш мумкин. Инвестициялар амалга оширилмас экан, моддий ва номоддий бойликлар ҳосил қилинмайди. Демак, у пул маблағлари шаклида қолиб кетаверади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, моддий ва номодди бойликлар муайян фаолият мақсадида қўлланмас экан, капиталнинг қиймати ўсиши таъминланмайди.
Авваламбор, корхоналарни барқарор ва узоқ муддатли ресурс базаси билан таъминлаш учун уларнинг устав капиталини оширишга асосий эътибор ҳам қаратилиши лозим бўлади. Бунинг натижасида инвестицияларни корхоналар манфаатларидан келиб чиқиб жалб этиш самарали кечади. Айни пайтда миллий иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаш мақсадида хорижий инвестицияларни ҳар қандай объектларга ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқ эмас. Сабаби, мавжуд объектларни ва корхоналар акцияларини чет эллик инвесторларга сотиш мамлакатимизга инвестицияларнинг кириб келишини англатмайди, "...чунки бундай битимлар мавжуд бўлган активларга бўлган мулк ҳуқуқини шунчаки беришни англатади55". Бу эса мулк қийматининг кўпаймаслигини билдиради. Мавжуд активларни қайта сотиш ҳам айнан шундайдир.Умуман олганда, инвестицияларни амалга ошириш инвестиция жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади ва у инвестиция ресурслари ҳосил қилиниш натижасига таянади ва юз беради. Ўз навбатида, у инвестициялашдан кўзланган мақсадга бевосита боғланади. Бундан кўзланган мақсадга эришиш иштиёқи инвесторни капитал тўплаб, сўнг уни шу мақсад йўлида сафарбар этишга ундайди. Мақсад муайян натижага қаратилар экан, натижа ҳам ўз навбатида, муайян мақсадларни келтириб чиқаради ва инвестиция жараёнини акс эттирадиган кетма-кетликни ҳосил қилади. Инвестицияларнинг бу тарзда ҳаракатланиши инвестиция фаолияти орқали юз беради.
Бугунги кунда инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни субъектлар томонидан фақат ивестицияларни қўйиш билан боғлиқ ҳаракатлар сифатида тушунмаслик лозим. Бунда мазкур ҳаракатлар инвестицияларни амалга оширишнинг мақсади ва йўналишларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш, уни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларни жалб этиш манбаларини аниқлаш, жамғариш ва самарали сарфлаш каби кенг жараённи ўз ичига қамраб олишини мантиқан тушуниш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бунда инвестиция фаолиятини ташкил этишда ҳар бир мулк эгаси, энг аввало, ўз манфаатларини кўзлаб, яъни фойда олиш мақсадида ҳаракат қилади. Чунки, юқори фойда инвесторнинг капитал қиймати ўсишига имкон беради.
Иинвестицияларни жалб қилиш, хусусан, кичик бизнес соҳасида фаолият юритувчи хўжалик субъектларни замонавий техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш, бозор талабига жавоб берадиган рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имконият яратади.
Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланаётганлиги, барқарор иқтисодий ўсиш ва маҳаллий ҳамда хорижий инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ошиб бориши реал сектордаги инвестицион жараёнларни фаоллаштиради. Инвестицион жозибадорликни ошириш йўли учун керакли чораларнинг кўрилиши, кичик бизнесга кредит ажратишни оширишга ва кичик бизнес корхоналарининг кредитлардан тўла фойдалана олишига йўл очиб беради ва шу орқали иқтисодий ривожланишга эришиш мумкин.
Инвестицияларни молиялаштиришда банк кредити иштирокини мавҳум тарзда, иқтисодиётда жорий этилган ҳуқуқий меъёрлар ва ўтказилаётган инвестиция сиёсатидан, инвестиция фаоллиги даражаси, молиялаштиришда қўлланиладиган механизмлардан, амалдаги солиққа тортиш талабларидан, кафолатлар ва имтиёзлар тизими ва банк-молия инфратузилмасининг ривожланганлик даражасидан айри ҳолда баҳолаб бўлмайди. Иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицияларни молиялаштириш манбаи тарзида банк кредитининг роли, асосан, жамғармаларнинг ўсиш суръатлари, пул, валюта ҳамда капитал бозорларининг ҳолати билан аниқланади ва белгиланади. Молиявий воситачиликда рақобат муҳитининг мавжудлиги ва умуман Марказий банкнинг пул-кредит, фоиз сиёсати ва банк институтлари стратегияси аниқловчи омиллар сифатида қаралади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субектларни узоқ муддатли кредитлашни ташкил қилиш тартиби тижорат банкларининг ички кредит сиёсати, Ўзбекистон Республикаси “Марказий банк тўғрисида”, "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонунларга, Марказий банкнинг “Тижорат банкларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низоми ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субектларнинг узоқ муддатли кредитлаш жараёнларини тартибга солади. Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари узоқ муддатли кредитлаш жараёнини ўзларининг ички кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мустақил амалга оширадилар.
Узоқ муддатли кредитлар – ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлар учун мўлжалланган обектларни, қурилиш, реконструксия қилиш, техник қайта жиҳозлашга оид ҳаражатлар билан боғлиқ капитал қўйилмаларни молиялаш, техника, технологиялар ва ускуналарни ҳарид қилиш, асосий чорва, кўп йиллик ўсимликларни шакллантириш, шунингдек, бошқа инвестиция мақсадлари учун мўлжалланган кредитлардир.
Узоқ муддатли кредит – 1йилдан ортиқ, бироқ қоплаш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган ссудалардир.
Узоқ муддатли кредитлар билан хўжалик юритувчи субъектлар – юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган, юридик шахсни ҳосил қилмаган деҳқон хўжаликлари таъминланадилар.
Кредитланаётган объект қийматининг камида 30 %и ўз ёки бошқа хил молиялаш манбалари билан таъминланган қурилиш обектларини кредитлаш учун тавсия этилади, лекин амалиётда муҳим инвестиция лойиҳалари учун истисно тариқасида бу меъёрдан паст бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича Молия вазирлиги кафолати остида, шунингдек, бюджетдан ташқари фондларнинг кредит линиялари ҳисобидан кредитланадиган объектлар бундан мустасно.
Узоқ муддатли кредитнинг қайтарилишини таъминлашнинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ҳукумат кафолатлари;
мол-мулк гарови;
банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг кафолатлари;
учинчи шахслар кафиллиги;
қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи суғурта компаниялари томонидан берилган суғурта полиси (гувоҳномаси) билан тасдиқланган кредитнинг қарз олувчи томонидан сўндирилмаслиги (риск) хатарининг суғурта қилиниши.
Кредитни расмийлаштириш жараёни ўз ичига:
а) кредит олишга оид буюртма номанинг кўриб чиқилиши ва бўлғуси қарз олувчининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш мақсадида унинг ўрганилишини;
б) қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилини ва кредитга баҳолашни;
в) кредитланаётган лойиҳанинг комплекс експертизасининг ўтказилишини;
г) кредит шартномасини расмийлаштириш ва тузишни олади.
Бунда:
- (а) ва (б) бандларида кўрсатилган кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати банк қарз олувчига кредит буюртманомасига ёзма хулоса берадиган 5 банк иш кунидан ошмаслиги керак;
- хўжалик юритувчи субектларнинг кредит сўраб тақдим етилган ҳужжатлар тўплами ва аризалари туман банк бўлимлари кредит комиссияси томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган, вилоят кредит комиссияси томонидан 15 кундан ошмаган муддатда ва Марказий идора кредит кўмитаси томонидан 30 кун давомида кўриб чиқилиб, кредит бериш ёки бермаслиги тўғрисида ёзма равишда хулоса беришлари лозим бўлади. (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларига ва Марказий банкнинг тегишли меъёрий хужжатлари асосида кўриб чиқиш муддати ўрнатилган инвестиция лойиҳалари бундан мустасно).
Кредит шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси бўлиб ҳисобланади, олинган кредитлар, комиссиялар уларга оид фоизлар ва пенялар бўйича агар шартноманинг ўзида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, улар имзолаган вақтдан бошлаб амал қилади.
Банк қарз олувчи билан келишиб, қоплаш муддатлари ва пул оқимлари прогнози ҳисобга олинадиган имтиёзли даврни белгилаш ҳуқуқига эгадир ва у кредит шартномасида таъкидланиши керак.
93. Investisiya faoliyatida ipoteka krediti.
94. Investitsiya faoliyatida kreditni rasmiylashtirish tartibi
Мамлакатимизда бозор муносабатлари тизимини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун янгидан-янгии қтисодий-ҳуқуқий воситалар вужудга келтирилмоқда. Хусусий тадбиркорлик эркин иқтисодий зоналар, лизинг, ипотека шулар жумласидандир. Хусусан, ипотекани мамлакат миқёсида кенг қўллаши мконияти чегараланмаган. Ипотеканинг моҳияти шундан иборатки, кўчмас мулк, жумладан, уй, бино ва шу кабиларга нисбатан ҳуқуқларга ега бўлган шахслар ушбу ҳуқуқларини гаровга қўйиб, кредит олишлари ва ушбу маблағдан самарали фойдаланиш орқали ўз мақсадларига еришишлари мумкин.
Ипотека – мажбуриятларни кўчмас мулк билан таъминлашнинг бир усули бўлиб, бунда агар гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажармаса, гаровга олувчи ўз талабларини гаровга қўйилган кўчмас мулк ҳисобидан қондириш ҳуқуқига ега бўлади. Ипотека пул мажбуриятлари таъминотида, шу жумладан, кредит шартномалари мажбуриятларида ишлатилиши мумкин.
Ипотека кредити – банклар томонидан кўчмас мулк гарови асосида кўчмас мулкни сотиб олиш ёки қуриш учун бериладиган узоқ муддатли кредит туридир56.
Ўтмишда гаровга ноиложлик, муҳтожликда мурожаат қилинадиган кўнгилсиз чора сифатида қаралган. Бироқ бозор тизимида гаров, айниқса, кўчмас мулк гарови – ипотека аҳолининг фаол, уддабурон, ишбилармон қисми учун вақтинчалик пул маблағларига зарурат сезганда қўлланадиган ва кейинчалик ортиқча зўриқишларсиз ўрни тўлиб кетадиган самарали тадбир ҳисобланади. Ипотекани қўллаш учун энг аввало фуқаро ёки юридик шахсда кўчмас мулко бъектлари (бино, иншоот, квартира, корхона, мулкий мажмуа ва ҳоказо)га нисбатан мулк ҳуқуқи, ваколатли давлат идораси томонидан ажратиб берилган ер участкасига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод фойдаланиш ҳуқуқи, фермер хўжаликларида эса деҳқончилик учун ажратилган ерларга нисбатан ижара ҳуқуқи бўлиши лозим. Кўчмас мулкларга нисбатан ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт. Ипотека турмушнинг кўпгина соҳаларида, айниқса, тадбиркорликда турли мақсадда кредит олиш учун қўлланади. Кўчмас мулк гарови тижорат банклари учун гаровнинг бошқа турларига нисбатан ишончлироқ ҳисобланади: унинг қиймати катта, баҳосининг пасайиш хавфи кам, аксинча, ошиб бориши мумкин, у истеъмол қилиниши ёҳуд яшириб қўйилиши мумкин эмас.
Мамлакатимизда ипотекани кенг ва осон қўллаш учун барча шарт-шароитлар: ҳуқуқий асос, зарур инфратузилма – тижорат банклари, баҳоловчи ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмалари ва шукабилар мавжуд. Низоларни суд орқали ҳал этиш, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, кредитлар қайтарилмаганда ундирувни кўчмас мулкка қаратиш механизми ишлаб турибди.
Албатта, ҳар қандай гаровкаби ипотекада ҳам кўчмас мулк гарови эвазига олинган қарз қайтарилмаганда кредиторларнинг талаблари кўчмас мулк ҳисобидан қаноатлантирилади. Зоҳиран, гаровга қўювчини чўчитадиган ҳолат ҳам шу ҳисобланади. Бироқ мақсади пухта ўйланган, барча имкониятлар чамаланган, етти ўлчаб бир кесилган бўлса, бундай хавфсираш учун асос кам. Албатта, ҳаётда кўп ҳолларда таваккал қилмасдан илож йўқ. Шубҳасиз, оқилона таваккал қилиш тадбиркорлик ва шижоаткорликнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Кўп ҳолларда тарафлар инсофли бўлганда, ипотека кредити қайтарилиб, кредитолувчи кўчмас мулкини сақлаган ҳолда мурод-мақсадига етади: тадбиркорнинг бизнес режаси амалга ошиб, катта фойда олади, оддий фуқаро бўлса уй ёки бошқа бойлик эгаси бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикасида ипотекани амалга ошириш тартиби Фуқаролик кодекси, “Гаров тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Фуқаролик кодекси, “Гаров тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги қонунларда белгиланишича, ипотека кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар, корхоналар, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк обектлари) гаровидир.
Тижорат банкларида ипотека кредитининг шаклланиши ва ривожланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 5 мартдаги “Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-744-сонли Фармони ҳуқуқий асос бўлди. Ушбу Фармоннинг эълон қилиниши мамлакатимиз тижорат банкларининг якка тартибдаги уй-жой қурилишига, уни реконструксия қилишга ипотека кредитининг муҳим хусусияти унинг мақсадли йўналтирилганлиги бўлиб, у нафақат уй-жой қуриш ва сотиб олиш, балки ишлаб чиқариш биноларини қуриш ва сотиб олиш муносабатларини ривожлантиришда алохида ўрин касб етади. Бу эса, ўз навбатида, ипотека кредитини самарали бошқариш заруриятини келтириб чиқаради
ХХI аср бошларида жаҳон хўжалиги ривожланишининг муҳим жиҳати халқаро фонд бозорларининг интеграсиялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ипотека кредитнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Дунё мамлакатларида ипотека қимматли қоғозлари ипотека кредитини молиялаштиришнинг асосий манбаси ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида ипотекани молиялаштириш жараёнининг ривожланиши туфайли турли молиявий инструментлардан фойдаланган ҳолда қайта молиялаштирувчи механизм вужудга келди.
Юртимиздаги ипотека механизми хорижий мамлакатлардаги ипотека тизимидан жиддий фарқланади. У ерда ипотека қарз олувчи ва тижорат банки ўртасидаги хусусий муносабатлардир. Ипотека бўйича ҳосила қимматбаҳо қоғозлар чиқаришга зўр берган молия муассасалари жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда яратилган ипотека механизми эса нафақат қарз олувчи ва тижорат банки, балки ер участкаси ажратиб берувчи ва ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқувчи маҳаллий ҳокимият органлари, қурилиш ташкилотлари ва ипотека олувчи учун имтиёз ва преференциялар берувчи давлат ўртасидаги кенг кўламли ижтимоий-ҳуқуқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар тизимидир. Демак, ушбу муносабатлар доирасида ипотека олувчи давлатнинг қўллаб – қувватлаши ва ғамхўрлигини сезиб туради ва тасодифан оғир аҳволга тушиб қолиши истисно этилади.
Ипотека кредити олувчининг мажбурият ва ҳуқуқлари қонунда белгиланган асосларда ва тартибда унинг меросхўрларига ўтади. Шунингдек, ипотека кредити олувчи ва масалан, унинг фарзанди ўртасидаги келишув ҳамда банк розилиги билан ипотека кредити олувчи ўрнига ипотека шартномасига фарзанди кириши мумкин. Демак, ипотека кредити олувчи пенсияга чиққанда фарзанди (тегишли суммада барқарор даромадларга эга бўлса) унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қабул қилиб, ипотека кредити олувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Ўзбек оилаларидаги ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар характеридан келиб чиқиладиган бўлса, юқоридаги тартиб авлодлар ворислигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, ипотека қимматли қоғозлари бозори ўзининг беқарорлиги, инвестицион муҳитининг ўзгарувчанлиги, юқори рисклилиги ва инвестициялар учун кучли рақобатни ўзида акс эттириши билан характерланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ипотекани қайта молиялаштиришнинг жаҳон ва Ўзбекистон тажрибасини тизимли ўрганиш асосида мавжуд терминологик аппаратни ривожлантириш бўйича қатор тушунчалар мазмуни очиб берилди.
Ипотека кредити бу — аҳоли учун янги мол-мулк сотиб олиш, хонадонни таъмирлаш ёки уйни қайта қуриш имкониятидир. Кредит мақсади: алоҳида шахсларга тегишли уй-жой қурилиши, таъмирланиши ва сотиб олинишига берилади.
|
| |