дастурий таъминоти ва унинг асосий турлари




Download 3,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/91
Sana12.02.2024
Hajmi3,06 Mb.
#155201
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91
Bog'liq
1-Маъруза

дастурий таъминоти ва унинг асосий турлари.  
Дастурларнинг турли хиллари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири
маълум бир ишни бажаришга мўлжалланган. Лекин инсонларга ўхшаб, 
ЭҲМ лар ҳам қандайдир кўрсатмаларга ёки дастурвий таъминотга муҳтож 
бўлади, чунки бусиз уларнинг ишини, ички ва ташқи ҳотиралар билан 
ишлашни, қўшимча қурилмаларга мурожаат қилишни, фойдаланувчилар
билан мулоқотни ва компьютер таркибий қисмларининг бир маромда
ишлашини таъминлаш мумкин эмас. Бу муаммоларни хал қилиш учун 
қандай турдаги дастурлар ишлатилиши мумкин деб ўйлайсиз? Комптер 
ҳотирасида жуда катта миқдордаги қўшимча жой эгаллайдиган ушбу
дастурларсиз у билан самарадор ишлашни амалга ошириш мумкинми ёки
ёʻқми? Агарда шундай турдаги дастурлар мавжуд бўлмаса компьютер 
билан мулоқот қандай равишда ўзгаради? Бундай турдаги дастурларни 
қандай асосий гуруҳларга ажратган бўлар эдингиз?
Компьютердан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, уни 
ишлатишни энгиллатишга ва фойдаланувчилар дастурларини тайёрлашни 
осонлаштиришга мўлжалланган дастур воситалари комплексига дастур
таъминоти тизимси (PTS) деб юритилади. Компьютернинг PTS ўз ичига
турли хил дастурлар тўпламини олади (3.1 расм). Дастурлашни


19 
автоматлаштириш тизимси (PAS) фойдаланувчилар дастурларини яратиш
жараёнини энгиллаштириш ва автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб 
PTS нинг бир қисми ҳисобланади. Ривожланган PASлар дастурлаштириш 
тиллари, трансляторлар ва созлаш дастурларини ўз ичига олади. Созлаш
дастурлари тузилган дастурлар ишининг тўғрилигини текшириш ва 
хатоларни топиш учун ишлатилади.
Компьютерда масалаларни эчиш жараёнини таъминлаш ва уни
осонлаштириш учун операцион тизим деб аталувчи дастурлар комплекси 
ишлатилиб, у бошқарувчи ва қайта ишловчи дастурлар гуруҳидан иборат.
Бошқарувчи дастурлар компьютер қурилмалари ишини бошқаради, яъни
компьютер қурилмалари ишини, киритиш, тайёрлаш ва бошқа дастурларнинг
бажарилишини ташкил қилади ва бошқаради.
Қайта ишловчи дастурлар маълумотни қайта ишлаш билан боғлиқ янги 
дастурларни ЭҲМда ишга тушириб, масалаларни эчишга ва бошланғич
маълумотларни тайёрлаш ишларини бажаришга хизмат қилади.
Техник хизмат қилиш дастурлари компьютернинг профилактика 
ишларида, диагностика масалаларини эчишда ва ундаги носозликларни 
аниқлашда ҳамда бошқа мақсадларда ишлатилади.
Амалий дастур пакетлари таркибига инсоннинг кундалик амалий 
фаолиятида вужудга келадиган илмий, техник, молиявий ва турли-туман 
иқтисодий масалаларни эчишга мўлжалланган, операцион тизим 
имкониятларини ва функциясини кенгайтиришга ҳамда бошқа бир қанча
конкрет мақсадларга мўлжалланган дастурлар комплекси киради.
Юқорида кўрсатилган трансляторлар амалий дастурларни алгоритмик
тиллардан машина тилига ўгирувчи таржимон дастурлардир. Улар икки
хил бўлади: компиляторлар ва интерпретаторлар.
Интерпретаторлар дастурлаштириш тилида ёзилган дастурни
босқичма-босқич (ёки қаторма-қатор) машина тилига ўгириб ва дарҳол 
бажариб борса, компиляторлар эса бутун дастурни бирданига машина тилига 
ўгиради ва агарда унинг хатоси ёки камчилиги бўлмаса, уни бажаришни 
амалга оширади.
Бир марта компиляция қилинган дастур бошқа компиляция
қилинмайди, негаки унинг натижаси ишловчи дастурни хосил қилади.
Интерпретаторда эса дастур ҳар бир бажарилишида қайтадан машина 
тилига ўгирилади ва босқичма-босқич бажарила боради.
Хусусий компьютернинг ҳам фойдаланувчи учун қулай ва самарадор
бўлиши унда қандай дастурвий таъминот мавжудлиги билан аниқланади. 
Лекин дастурвий таъминотнинг қандай турлари фойдаланувчи учун зарур
бўлиши унинг қайси сохада фаолият кўрсатиши билан аниқланади. Энди
ўзингизни иқтисод сохасида фаолият кўрсатаётган мутахассис сифатида
фараз қилган ҳолда қайси турдаги дастурвий таъминот Сизнинг кундалик 


20 
ишларни бажаришингиз учун керак бўлишини ўйлаб топишга харакат
қилинг. Компьютер ишлаганда уни бошқариш учун керак бўладиган
дастурлар билан амалиётда қўлланиладиган дастурлар орасида қандай
фарқ бўлиши мумкин?
Компьютернинг 
дастурвий 
таъминоти 
уларнинг 
қўллаш 
самарадорлигини ошириш, ундан фойдаланишни осонлаштириш ва 
фойдаланувчилар дастурларини тайёрлашнинг меҳнат сарфини камайтириши 
учун мўлжалланган дастурлар тизимсидан иборат.
Компьютер дастурлар таъминотининг тўплами қуйидаги гуруҳларга 
ажралади:

Тизимвий дастурлар – хилма-хил қўшимча ишларни
бажаришга имкон беради, масалан, компьютернинг ишлаш жараёни
давомида носоз қурилмаларни диагностика ва назорат қилиш воситалари, 
маълумотларнинг 
нусхаларини 
олиб 
қўйиш, 
компьютер 
ҳақида 
маълумотномалар бериш, компьютерни бошланғич ишга тайёрлаш ва 
хакозолар;

амалий дастурлар – фойдаланувчиларга зарур бўлган ишларни
бажаришга имкон берувчи дастурлар, матн тахрирчилари, жадвал
процессорлари, расмлар чизишга имкон берувчи дастурлар, информацион
массивлар ва билимлар базалари билан ишлашга имкон
яратувчи дастурлар ва хоказолар.

дастурлаштириш тизимлари ёки инструментал тизимлар – улар 
компьютер учун янги амалий дастурлар ёки фойдали иловалар ёзиш учун 
хизмат қиладилар.
Тизимвий дастурларга операцион тизим, драйверлар, қобиқ дастурлар ва 
операцион қобиқларни киритиш мумкин. Операцион қобиқлар ишга
тушириладиган дастурлар учун қуйидаги имкониятларни яратиши мумкин:

график интерфейс – маълумотларни чиқариш ва улар билан
самарадор ишлашга имкон берадиган воситалар тўпламини хосил қилиш
мумкин, яъни алохида турдаги менюлар, дарчалар, ойналар, 
маълумотномалар ва хоказолар;

мультидастурлаштириш – бир вақтнинг ўзида бир қанча 
дастурларни ишлатиш имконияти;

дастурлараро 
маълумот 
алмашинишниг 
кенгайтирилган 
воситаларини ишлатиш.
Дастур таъминоти илмий-техник, иқтисодий-статистик ва бошқа
масалаларни эчишда, шунингдек, бошқарув маълумотларини қайта ишлаш
учун ҳисоблаш тизимлари қуришда компьютер техник воситаларининг 
имкониятларини анча кенгайтиради.


21 
Компьютер дастур таъминотининг асосий функциялари қуйидагилардан 
иборат:

дастурлашни автоматлаштириш воситалари ёрдамида масалани
ЭҲМда эчишга тайёрлаш;

оператор билан компьютернинг энг қулай кўринишлардаги 
алоқасини ташкил қилиш;

компьютерни назорат қилиш, унга диагноз қўйиш ва юзага
келган нуқсонларнинг кенгайишига йўл қўймаслик.
Компьютернинг дастур таъминоти структурасида дастурлашнинг
модулли томойили амалга оширилади, бу томойил, одатда функционал
боғлиқ бўлмаган дастурлар ёки уларнинг қисмлари стандарт модуллар
кўринишида шаклланадиган ва созланадиган бўлишини талаб қилади.
Бундай структура ёки уларнинг ўрнини алмаштириш, ёхуд қўшимча
модуллар киритиш ёʻли билан ЭҲМнинг дастур таъминотини нисбатан 
оддий кенгайтириш ва такомиллаштириш имконини беради.
Компьютер дастур таъминотининг энг муҳим таркибий қисми, 
операцион тизим бўлиб, у турли тартибларда компьютернинг энг самарали 
ишлашини, шунингдек, масалани компьютерда эчишга тайёрлашдаги меҳнат 
сарфининг камайишини таъминлайдиган дастурли воситалар мажмуидан 
иборат.
Персонал компьютер функционал мақсадига боғлиқ ҳолда комплекс 
монитор имкониятлари фойдаланувчи томонидан дисплей киритиладиган
катта сонли бўлмаган оддий буйруқларнинг бажарилишидан тортиб, то
аниқ вақт давомида ҳар хил қурилмалар билан бошқаришгача ўзгариб 
туради. Мониторнинг одатдаги вазифаси Персонсл компьютер билан
фойдаланувчи ўртасида ўзаро алоқадорликни ташкиллаштириш, ресурслар
тақсимлашни бошқариш ва Персонсл компьютер фаолиятида талаб
этилган тартибни таъминлаш, тизимли ва бошқа дастурларни ишга
тушириш ва бажарилишини назорат остига олиш, маълумотлар
алмашиниш жараённинг бажарилишини бошқаришдир.
Тизимли дастурлар ва маълумотлар гуруҳига ташқи ташувчиларга 
хизмат қилувчи дастурлар, сервис дастурлар ва дастурлар кутубхонаси 
киради.
Ахборотларнинг ташқи ташувчиларга хизмат кўрсатадиган дастурлар
ташувчилардаги мавжуд ахборотларни тенглаштириш ва назорат қилишга, 
шунингдек ташувчилар билан ва алоҳида файллар билан бошқа жараёнларни 
бажаришга тайёрлаш, сақлашни ташкиллаштириш ва дастурларни қўллаш 
ишларини энгиллаштиради. Улар ўзларининг функционал мақсадлари 
нуқтаиназаридан турли-тумандир, лекин қоидага кўра, уларнинг таркибида
матнни тахрирлаш дастурлари ва кутубхоналар бўлади. Дисплейдан ёки
бошқа бир қанча ташувчилардан киритилаётган матнлар таҳрир 


22 
дастурлари орқали Персонсл компьютернинг оператив ёки ташқи
ҳотирасига ёзилади, бунда улар махсус таҳрир буйруқлари ёрдамида
ўзгартирилиши мумкин. Кўплаб таҳрир дастурлари мавжуд, улар бир 
биридан бажарадиган имкониятлари билан фарқланади ва матнларда 
ўзгаришлар қилиш учун ишлатилади.

Download 3,06 Mb.
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91




Download 3,06 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



дастурий таъминоти ва унинг асосий турлари

Download 3,06 Mb.
Pdf ko'rish