23
Қуйи даражадаги тиллар машина тилига яқин бўлиб, бу тилдан
фойдаланувчи машинанинг тузилиши бўйича маълум даражадаги билимга
эга бўлиши керак. Қуйи даражадаги тил
машинанинг имкониятларидан
тўлароқ фойдаланиш имконини бериб, у операцион тизимлар, транслятор
ва компиляторлар яратиш ҳамда шу каби мураккаб дастур воситаларини
яратишда ишлатилади.
Ҳозирги вақтда дастурлаш тилини у ёки бу белгиси бўйича
таснифлаш мумкин. Одатда, дастурлаш тилининг ЭҲМга кўра боғлиқлик
даражаси бўйича классификациялаш энг умумий ҳисобланади. Ушбу
белгисига кўра барча тиллар иккита катта гуруҳга: машинага боғлиқ ва
машинага боғлиқ бўлмаган тилларга бўлинади.
Дастурлаш тилининг машина тилига яқинлиги
даражасини
таърифлаш учун тил даражаси тушунчаси қўлланилади.
Даражаси 0 бўлган машина тили даражаларни санаш боши этиб
қабул қилинган. Одамнинг табиий тили энг юқори даражадаги тил деб
қаралади. Мнемокодлар биринчи даражадаги тиллар ҳисобланиб, улар
машина тилларига энг яқиндир. Лекин мнемокод машина тилидан шу
билан фарқланадики, унда амал кодлари мос ҳарфли белгилар билан,
операндларнинг рақамли адреслари эса ҳарфли ёки ҳарф-рақамли белгилар
билан алмаштирилган.
Автокод мнемокодларнинг асосий хусусиятларини сақлайди. Аммо
унда машина командаларининг символик аналоглари билан бир қаторда,
машина тилида тўғридан-тўғри аналоги бўлмаган микрокоманда
қўлланилиши мумкин.
Ушбу тилларнинг машинага мўлжалланганлиги
уларнинг асосида
ҳамон конкрет ЭҲМ буйруқлар тизимси ётишини билдиради. Шу сабабли
бундай тиллардан фойдаланиш учун қўлланилаётган компьютернинг
хусусиятларини билиш зарур. Шу боисдан бу тиллар амалда камроқ
қўлланилади.
Машинага боғлиқ бўлмаган тиллар ҳам икки гуруҳга бўлинади:
процедурага мўлжалланган тиллар турли масалаларни эчиш алгоритмларини
тавсифлашга мўлжалланган. Шунинг учун улар кўпинча оддий қилиб
“алгоритмик тиллар” деб аталади. Лекин, аниқ айтганда “алгоритмик тил”
тушунчаси дастурлаш тили билан ҳар доим ҳам мос келавермайди. Баъзи
алгоритмик тиллар уларга қўшимча воситалар масалан,
ахборотни
киритиш ва чиқариш операторлари киритилгандан кейингина дастурлаш
тилига айланади.
Процедурага
мўлжалланган
тиллар
эчилаётган
масалалар
хусусиятларини тўла ҳисобга олади ва конкрет ЭҲМга деярли боғлиқ эмас.
Фойдаланувчиларнинг яна шундай бир тоифаси мавжудки, улар ўз
соҳасида мутахассис бўлган ва ўз вазифаларини яхши билгани ҳолда
кичиқ аниқ муаммога доир масалани эчиш учун ЭҲМдан оператив
24
фойдаланишга эҳтиёж сезадилар. Лекин улар ЭҲМда масалани эчиш
босқичлари, усуллари билан таниш эмаслар. Фойдаланувчиларнинг ушбу
тоифасига хусусан ишлаб чиқариш ва бошқариш маъмурий орган
ходимлари, конструкторлар, технологлар, иқтисодчилар ва бошқалар киради.
Улар учун масала эчиш алгоритмини муфассал ёзишни талаб
қилмайдиган, муаммога мўлжалланган махсус тиллар ишлаб чиқилган.
Фойдаланувчи фақат масалани таърифлаши, бошланғич
маълумотларни
бериши, натижавий маълумотлар формасини кўрсатиши мумкин. Ушбу
ахборотларга кўра иш дастурси автоматик юзага келаверади.