18
мукаммал ўзлаштирилиб олинган технологияларда микропроцессорларнинг
асосий элемент бўлиши катта интеграл схемаларнинг яратилишига ва
зудлик билан ўзлаштирилишига шароит яратиб берди. Бунинг оқибатида
ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихида биринчи марта шундай
ҳолат қарор топди, яъни микропроцессор ўзини қабул қилишга тайёр
бўлмаган бозордан олдин юзага келди, шунинг учун фойдаланувчилар
уларга нисбатан талабларини шакллантира олмадилар.
Юқоридаги тарзда ЭҲМнинг ривожланиш тараққиёти хусусий
ЭҲМларнинг яратилишига олиб келди. Унинг 1-чи қалдирғочи 1975 йилда
АКШ-да ишлаб чиқилди (ушбу хусусий компьютер МИТС фирмаси
томонидан ИНТЕЛ-8080 процессори асосида ишлаб чиқилиб, Алтаир 8800
деб номланган) ва тарихан қисқа муддат ичида, яъни 1987 йилга келиб,
жаҳонда хусусий компьютерларнинг сони 30 млн. донага ўсган.
Хусусий ЭҲМ ҳамма ҳарид қилиш нархидаги қудратли универсал
инструмент бўлиб, ҳар хил соҳадаги мутахассислар ақлий меҳнатининг иш
унумини бир неча марта оширади. ЭҲМ-ни хусусий ЭҲМ деб аташ учун у
қуйидаги асосий талабларни қондириши шарт:
1976 йилда Пол Аллен ва Билл Гейтс Бейсик тили учун
интерпретатор ишлаб чиққандан сўнг, хусусий компьютерга бўлган талаб
кескин равишда ортган ҳамда унинг хилма-хил турлари ва уларга мос бўлган
программавий таъминотлар хосил бўла бошлаган. 1981 йилда эса ҳозирги
пайтда кенг миқёсда тарқалган ИБМ ПC туридаги хусусий
компьютерларнинг биринчиси ишлаб чиқарилган.
Компьютернинг