16
ҳамда имкониятлари жамиятни автоматлаштириш даражаси билан мос
холда доимий равишда ва узлуксиз ривожланиб бормокда. Агарда шахсий
компьютердан кичик махаллий тармокнинг автоматлаштирилган иш жойи
сифатида фойдаланилса, ишлаш учун зарур барча ахборотлар
марказлаштирилган холда сакланса, унда ишлаб чикарилаётган
ахборотларнинг хажми
катта булмайди. Бунда
ишнинг тезлиги
компьютернинг тез ишлаши билан эмас, балки оператор ва машина
диалогининг тезлиги билан белгиланади. Бундан келиб чикадики, ушбу
холларда нисбатан кичикрок тезликка эга бўлган ва уртача тезкор хотира
хажмига эга бўлган ЭҲМни куллаш мумкин. Бошка холларда, агар
компьютер катта хажмли хужжатларни мунтазам тайёрлаш учун
мулжалланса ва бунинг учун ахборотларнинг катта массивларидан
фойдаланилса, унда ташки ва ички хотиранинг катта хажмига эга кудратли
машиналардан фойдаланиш лозим булади.