аутсорсинг бухгалтерия хизматини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар
билан ҳамкорлик қилиш тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратади;
аутсорсинг хизматига топширилган вазифалар юқори сифатли,
оператив ва кам харажат талаб этади, чунки тадбиркорлар аутсорсинг
542
хизматлари уларнинг штатида бўлмагани сабабли уларга ойлик маошдан келиб
чиқадиган солиқлар, офис жиҳозлари, моддий-техник таъминот, аренда, алоқа
ва интернет каби харажатлардан озод бўлишади. Бу харажатларни
оптималлаштириш орқали молиявий натижаларни 20-30%га яхшилаш
имконини беради;
аутсорсинг бухгалтерия ҳисоби хизматларидан фойдаланганда
махфий маълумотларнинг ошкор бўлиши олди олинади;
аутсорсинг хизматидан фойдаланиш орқали бир эмас, бир неча юқори
малакали бухгалтерия ҳисоби мутахассис гуруҳига эга бўлиш мумкин;
бухгалтерия ҳисобини юритишдаги хато ва камчиликлардан, ортиқча
оворагарчиликлардан озод қилади;
аутсорсинлар бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишдан ташқари
бошқа қўшимча хизматларни, масалан, кадрлар буйича ва юридик хизматларни
ҳам таклиф этади. Таъкидлаш жоизки, штатдаги бухгалтерлар ҳар доим ҳам
бундай қўшимча масаларларни ҳал этишни ўз зиммаларига олаверишмайди,
қўшимча мутахассисларни ёллаш эса корхона харажатларини оширади;
аутсорсинг мактабгача таълим ташкилотларига бухгалтерия ҳисобини
исталган босқичда топшириш имконияти мавжуд. Агар корхона бухгалтерия
ҳисоби хато ва камчиликлар билан махсус дастурлардан фойдаланилмай
юритилган бўлса, аутсорсинг бухгалтерия ҳисоби корхоналари бундай талабга
жавоб бермайдиган бухгалтерия ҳисобини қайта тиклаш орқали тўғри ва аниқ
ҳолатга олиб келади.
Мактабгача таълим ташкилотларига аутсорсинг хизматлари бозорининг
ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ва улар билан боғлиқ
хавфларни яхшироқ тушуниш учун уларни таснифлаш зарур. Уларни
гуруҳлашнинг мавжуд йўналишларига ("тармоқлар"; "қамров даражаси"; "вақт
омили билан боғлиқлик") , "географик" (бир минтақа доирасида, минтақалар
ўртасида, халқаро) ва "бошқарув турлари" (стратегик, тактик, оператив) олиб
боришни тақоза этади.
543
Ушбу гуруҳлашнинг тавсия этилган белгиларидан биринчиси ҳудудлар
бўйлаб иқтисодий ва бизнес алоқаларини ривожлантириш зарурати билан
боғлиқ. Иккинчиси, мижоз томонидан маълум бир аутсорсинг хизмат туридан
фойдаланган
ҳолда
амалга
оширилиши
мумкин
бўлган
бошқарув
вазифаларининг муайян соҳаси билан боғлиқ. Мактабгача таълим ташкилотлар
томонидан аутсорсингдан фойдаланиш тажрибасини таҳлил қилиш асосида
бозорда аниқ хизматларни этказиб берувчилар сифатида аутсорсингларга
қўйиладиган қуйидаги талабларни шакллантириш лозим:
бизнеснинг юқори динамикасини тушуниш;
мижознинг бизнес жараёнларини аниқ идрок этиш;
услубий базасининг мавжудлиги;
касбий билимларни бирлаштириш ва узатиш;
самарали мулоқот муҳитини яратиш;
масъулиятни жамлаш;
шартномани амалга ошириш жараёнини ҳужжатлаштириш.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қўйидаги хулосаларга қилиш
мумкин, яъни
иқтисодиёт тармоқларини янада ривожлантириш учун келажакда
мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг кластерларини ташкил этиш
мақсадга мувофиқдир, унинг моҳияти корхоналар ва ташкилотлар учун "уй"
аутсорсинг марказларини яратишдан иборат бўлиб, у нафақат бир гуруҳ
корхона ва ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини юритади хамда
мулкдорларнинг манфаатларини, шунингдек уларни молиявий, шу жумладан
консолидацияланган ҳисоботларни тузиш имкониятига эга бўлади.
Мактабгача таълим ташкилотларига аутсорсинг хизматларини янада
ривожлантириш, шунингдек, аутсорсинг корхона ва ташкилотларининг
тегишли фаолияти кўп жиҳатдан замонавий рақамли технологияларни ишлаб
чиқиш ва мамлакат бозорига тарғиб қилиш даражасига боғлиқ. Корхона ва
ташкилотлар фаолияти натижалари бўйича долзарб маълумотларга эга бўлиш
зарурати шароитида мижозга исталган вақтда, исталган жойда ва исталган
вақтда керакли маълумотларни олиш имконини берувчи булутли бухгалтерия
544
ҳисоби ёрдамида аутсорсини такомиллаштириш йўналишида қўйидаги таклиф
ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
|