Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Keywords.
Outsourcing, services, digital technology, billing, outsourcing 
market, outsourcing quality, financial reporting. 
Янги Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларига аутсорсинг 
хизмати кўрсатиш ҳажми ва сифатини ошириш, аутсорсинг инфратузилмасини 
ривожлантириш, бухгалтерия ҳисобида электрон ва рақамли платформаларни 
жорий этиш натижасида аутсорсинг хизматларининг рақобатбардошлиги ва 
иқтисодий самарадорлиги ошиб бориш мақсадга мувофиқдир.


540 
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иқтисодиёт тармоқларида корхона ва 
ташкилотлар бир неча фаолият турлари билан шуғулланиб келмоқда, ҳар бир 
фаолият тури учун алоҳида малакали бухгалтер ёллаш, уларни ойлик маош, иш 
жойи, дастурий таъминот ва ҳ.к.лар билан таъминлаш катта харажатларни 
келтириб чиқармоқда.
Бундай мураккаб ҳолатда аутсорсинг хизматидан файдаланиш яхши 
натижа беради. "Аутсорсинг" сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, шартнома 
асосида ташқи манбалардан ёки ресурслардан, корхона ва ташкилот фаолияти 
хизмат кўрсатиш функсиясининг бир қисмини бошқа бажарувчи корхона ёки 
кампаниясига бeриш, яъни аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхона ва 
компаниялар хизматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. 
Мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг - бу харажатларни 
минималлаштириш, 
сифатни 
таъминлаш 
(яхшилаш) 
ва 
белгиланган 
муддатларга риоя қилиш мақсадида юқори ихтисослашган компаниялар ёки 
алоҳида мутахассисларни жалб қилиш орқали мижознинг асосий бўлмаган 
функцияларини бажаришни ўз ичига олган хизмат туридир. 
Мактабгача таълим ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида ҳар қандай 
пухта ўйланмаган ҳаракат, ҳатто кичик хато ва камчиликлар ҳам ишга 
малакасиз ёндашув, хисоб-китоблар ноаниқлиги ва ҳатто катта жарималарга 
олиб келиши мумкин. Шунинг учун юқори малакали ва ўз соҳасининг устаси 
бўлган тажрибали бухгалтерларга талаб кун сайин ошиб бормоқда. Мактабгача 
таълим ташкилотларининг бюджетга тўланадиган солиқларни ҳисоблашда 
аутсорсинг хизматидан самарали фойдаланиш аҳамияти юқоридир.
Tаълим ташкилотлар штатида юқоридаги талабларга жавоб берадиган, 
ўз навбатида, юқори маош талаб қиладиган бухгалтерлар ёллаш имкони бор. 
Бироқ янги ташкил топган, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик 
билан шуғулланадиган корхоналар бундай катта харажатларга тайёр эмас. Шу 
сабабли мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ёлланма бухгалтерлар 
ҳеч қандай ҳужжатсиз, оғзаки келишув асосида хизмат кўрсатишни 
ҳохлайдилар, аммо бундай ҳолатда кўплаб муаммолар келиб чиқиши 


541 
мумкин. Шунинг учун ҳам аутсорсинг бухгалтерия эса масофадан туриб 
малакали соҳа мутахассислари томонидан олиб бориладиган бухгалтериядир. 
Мактабгача 
таълим 
ташкилотларига 
аутсорсинг 
бухгалтерия 
ёлланма 
бухгалтериядан фарқли равишда, бухгалтерияни қисман ёки вақтинчалик 
топшириш эмас, узоқ муддатга шартнома асосида ҳамкорлик қилишни кўзда 
тутади. Аутсорсинг бухгалтерия хизматини кўрсатувчилар аутсорсерлар 
ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда мактабгача таълим ташкилотлар штатдаги ходимларни 
таъминлашдан кўра аутсорсинг хизматларидан ва айниқса, аутсорсинг 
бухгалтерия хизматларидан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Беларусда - 30%, 
Европада - 86%, АҚШда - 92%, энг юқори кўрсаткич эса - Исроилда бўлиб, 96% 
ни ташкил этади.
Мактабгача таълим ташкилотлар аутсорсинг бухгалтерия хизматларидан 
фойдаланишга бутунлай ўтишлари у қадар самарали эмас, чунки бундай 
ҳолатда масофадан туриб иш олиб борилгани сабабли ҳисобни олиб боришда 
оперативлик пасайиш эҳтимоли ва харажатларнинг ошиб кетишига олиб 
келади. Бундай ҳолатга йўл қўймаслик учун бухгалтерия ҳисобини бутунлай 
эмас, қисман, масалан, ойлик маош ҳисоб-китоблари, ҳисоботлар топшириш, ва 
ҳ.к.ларни аутсорсерларга топшириш мақсадга мувофикдир.
Шуни қайд этиш лозимки, мактабгача таълим ташкилотлар учун 
аутсорсинг бухгалтерия хизматлари ҳисобини юритишнинг энг оптимал усули 
ҳисобланади. Бундай ҳолатда корхона юқори малакали, маъсулиятли, 
фақатгина бухгалтерия соҳасида эмас, балки кадрлар бўйича, юридик ҳамда 
солиқ масалалари бўйича маслаҳатлар олиш имкони яратилади. 
Тадқиқотлар натижасида, мактабгача таълим ташкилотларига аутсорсинг 
хизматларининг бир қанча бухгалтерия ҳисоби учун афзалликлари мавжуд:

Download 8,84 Mb.
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish