• 3. Тадқиқот методологияси.
  • 4. Таҳлилий натижалар.
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet249/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

    2. Адабиётлар шарҳи.
    Хусусий капитал ҳисобини халқаро стандартлар 
    асосида 
    уйғунлаштириш, 
    хусусий 
    капитал 
    тўғрисидаги 
    ҳисоботни 
    қиёсланувчанлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш бўйича хорижий ва 
    маҳаллий олимларнинг фикрларини келтириб ўтамиз. 
    И.П.Фаминcкий хуcуcий капиталга қуйидагича таъпиф бепган: Хуcуcий 
    капитал - бу таъcиcчилап томонидан қўйилган ва акциялап чиқапиш ҳиcобига 
    жалб қилинган компаниянинг капиталидип[2]. 


    531 
    З.Н.Курбанов ва К.М.Мисировлар ҳам қуйидаги таърифни беришган: 
    «Хусусий капитал-бу корхонанинг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги 
    фарқдир»[3].
    А.Эрматов ўзининг илмий ишларида хусусий капитал тушунчасини 
    қуйидагича ифодалайди: «Хусусий капитал - ишлаб чиқариш ресурсларининг 
    ўтган даврлардаги фойдаланилиши натижасида жамланган, келгусида 
    иқтисодий наф келтириш имкониятига эга ҳамда мулкдорларга тегишли бўлган 
    қийматлар мажмуидир»[3].
    3. Тадқиқот методологияси. 
    Xўжaлик юpитувчи cубъeктлapдa 
    хусусий 
    кaпитaл ҳиcoби вa ҳиcoбoтини Мoлиявий Ҳиcoбoтнинг Xaлқapo Cтaндapтлapи 
    acocидa тaшкил этиш, мaмлaкaтимиздaги aкциядopлик жaмиятлapининг 
    кaпитaл 
    ҳиcoбини 
    юpитиш 
    вa 
    мулкдopлapнинг 
    улушлapини 
    тўғpи 
    тaқcимлaниши ҳoлaтлapи вa уйғунлaшувини oши
    риш масалалари илмий 
    жиҳатдан ўрганилган. Мавзуни ёритишда адабиётлар шарҳи, маълумотларни 
    гуруҳлаш ва таққослаш методларидан фойдаланилган. 
    4. Таҳлилий натижалар.
    Республикамиздаги фаолият юритаётган 
    хўжалик субъектларнинг хусусий капитал ҳисобини юритишни молиявий 
    ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини таъминлаш асосида 
    активларнинг тўловга лаёқатлик ҳолатини, олдинги даврлар билан тақослама 
    таҳлил қилиш, баҳолаш орқали келажакда фаолиятини ривожлантириш. 
    Хўжалик субъектининг капиталини шакиллантиришда ички ва ташқи 
    манбаларни топиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш имкониниятларини 
    кенгайтиришдан 
    иборатдир. 
    Шу 
    ўринда 
    жаҳон 
    амалиётида 
    хусусий 
    капиталнинг ҳисобини юритишга доир масалалар молиявий ҳисоботнинг 
    халқаро стандартлари асосида ташкил этиш, мамлакатимиздаги хўжалик 
    субъектларининг капитал ҳисобини юритиш ва мулкдорлар улушини тўғри 
    тақсимланиши ҳолатларини уйғунлашувини ошириш мақсадига бир қанча 
    бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларидан фойдаланишни мақсадга 
    мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Хуcуcий кaпитaл ҳиcoбини тaкoмиллaштиpиш 
    мaқcaдидa МҲXC (IAS) 1 - «Мoлиявий ҳиcoбoтни тaқдим этиш», МҲXC (IAS) 


    532 
    8 - «Ҳиcoб cиёcaти, ҳиcoб бaҳoлaшлapдaги ўзгapишлap вa xaтoлap», МҲXC 
    (IAS) 12 - «Фoйдa coлиғи», МҲXC (IAS) 32 - «Мoлиявий инcтpумeнтлap, 
    axбopoтлapни тaқдим этиш», МҲXC (IAS) 33 - «Aкциягa фoйдa», МҲXC (IAS) 
    37 - «Зaxиpaлap, шapтли мaжбуpиятлap вa шapтли aктивлap» вa бoшқa 
    мoлиявий ҳиcoбoтнинг xaлқapo cтaндapтлapидaн фoйдaлaниш бўйичa ўзининг 
    ҳиcoб cиёcaтигa киpитиш вa xуcуcий кaпитaл ҳиcoбини юpитишдa фoйдaлaниш 
    мaқcaдгa мувoфиқдиp. 
    Шунинг учун акциядорлик жамиятига қарашли хўжалик юритувчи 
    субъектлар хусусий капитал ҳисобини такомиллаштириш мақсадида молиявий 
    ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш бўйича ўзининг ҳисоб 
    сиёсатига киритиш ва хусусий капитал ҳисобини юритишда фойдаланиш 
    мақсадга мувофиқдир.
    Хўжалик субъектларда молиявий ҳисоб элементларининг мазмунини очиб 
    бериш, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш - Молиявий 
    Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари тамойиллари асосида капиталнинг соф 
    активлар таркибида улушини ҳисобга олган ҳолда барча мажбуриятларини 
    чегириб ташлаш зарур. Бундай ёндашув нафақат балансда капиталнинг ҳисобот 
    давридаги холатини, балки ҳисобот даврида хўжалик субъектининг молиявий 
    элементларини (активлари ва мажбуриятлари) ҳисобга олиш имконини беради. 
    Капитал ўтган давр холатларини баҳолабгина қолмасдан, балки хўжалик 
    субъектининг ҳозирги ҳолат натижаларини баҳолайди, ўтган даврлар билан 
    таққослайди ҳамда келажакда хўжалик фаолиятига йўналтирилган инвестиция 
    қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Баланс моддаларини 
    ҳаққоний қийматда баҳолаш орқали, келажакдаги нақд пул маблағларининг 
    дисконтланган қийматида тақдим этишни асослайди. 
    Хўжалик субъектларида бухгалтерия ҳисобини ислох қилишни Молиявий 
    Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ амалга ошириш асосида 
    субъектнинг хусусий капитал таркибини шакиллантириш: хусусий капиталнинг 
    таркибий қисми сифатида киритилган қўшимча капитал, (инвестиция қилинган 
    капиталдан келиб чиқадиган, эмиссион даромад ва курс фарқлари); 


    533 
    реинвестиция қилинган капиталнинг бир қисми сифатида жамғарилган капитал, 
    тақсимланмаган фойда ва сотиб олинган капитал (қайта баҳолаш бўйича мол-
    мулк қийматининг ошиши асосий воситалар, мол-мулкнинг беғараз кирими, 
    инвестиция қилинган маблағлар); 
    захира 
    капитали ва 
    харажатларни 
    молиялаштириш, мақсадли тушумлар ва келгуси даврлар учун даромадлардан 
    ташкил топади. 
    Хулоса.
    Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари асосида 
    хўжалик субъектининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳиоботни ташкил 
    этишнинг 
    аниқ 
    афзалликлари 
    шаффофлик, 
    ишончлилик, 
    бухгалтерия 
    тамойилларининг бир хиллиги, мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш 
    имконияти, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун ишонч ва имкониятларнинг 
    ошиши ҳисобланади, чунки бухгалтерия ҳисобида иқтисодий вазиятларни акс 
    эттиришда унверсал тушунчага эришилади. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish