СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИДА МОЛИЯВИЙ МУНОСАБАТЛАР
ТИЗИМИ
Назокат Қурбанқулова
Банк-молия академияси мустақил изланувчиси
Молия бозорини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли молиявий
хизматлар билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш, суғурта ташкилотлари
фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу соҳада истеъмолчиларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-
шароитлар
яратиш
чора-тадбирлари
мамлакатимизда
изчил
амалга
оширилмоқда.
Шу
билан
бирга
ислоҳотларнинг
ҳозирги
босқичида
иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга, аҳоли ҳаётининг сифати ва
579
даражасини
оширишга
йўналтирилган
молиявий
хизматларни
фаол
ривожлантиришда республикада суғурта бозорининг ролини кучайтиришни ва
суғурта воситаларини кенг қўллашни тақозо этмоқда.
Айнан
мамлакатимизда
суғурта
компаниялари
фаолиятида
рақамлаштириш жараёнининг хорижий рақобатчиларга нисбатан анча суст
кетаётганлиги, аҳоли ва бизнес вакилларининг суғурта тизимига ишончи
пастлиги боис асосий суғурта мукофотлари мажбурий суғурта ҳисобига
шаклланаётганлиги, суғурта бадалларини тўлаб беришда ҳаддан ташқари
бюрократияларнинг мавжудлиги, хорижий компанияларнинг миллий суғурта
компанияларига ишончи пастлиги боис қайта суғурталаш амалиётларининг
хорижий суғурта компаниялари томонидан амалга оширилаётганлиги кабилар
қатор йиллардан буён муаммолигича қолмоқда. Мазкур ҳолатларга суғурта
компаниялари молиясида маълум бир муаммоли ҳолатлар ҳам ўз таъсирини
кўрсатмоқда.
Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва
унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарорида суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу
жумладан халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу
соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш; суғурта
бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта
фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш;
суғурталовчиларнинг
инвестиция
фаолиятини
ривожлантириш;
суғурта
брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш
тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш,
шунингдек, умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини
ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва
кенгайтириш; суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг
бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта
саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш; янги инновацион
580
суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий
маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари
ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш; суғурта
фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот
технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон
турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш; миллий суғурта бозорининг
ижобий имижини шакллантириш, инвестициявий жозибадорлигини миллий
суғурта бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш
орқали ошириш каби вазифалар бугунги кунда ҳам кун тартибида турибди.
Қайд этиш керакки, бозор иқтисодиёти шароитида суғурта компаниялари
рискларни
бошқарувчи
молиявий
институт,
иқтисодиётни
молиялаштириштирувчи
институционал
инвестор,
индивидуал
ва
институционал
инвесторларнинг
қимматли
қоғозлардан
даромадларини
диверсификациялаш имконини берувчи эмитент сифатида намоён бўлади. Бу
жараёндаги энг асосий фаолият шубҳасиз рискларни суғурталашга қаратилган
суғурта фаолиятидир. Лекин суғурта компаниялари бизнес субъекти
эканлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир молиявий муносабатни самарали
ташкил этиш зарурати мавжуд. 2022 йилдан бошлаб суғурталовчиларнинг
фақатгина акциядорлик жамияти сифатида фаолият юритиш шартлигидан
келиб чиққан ҳолда суғурта компаниялари молияси барча манфаатдор томонлар
қатори акциядорлар манфаатларини ҳам таъминлаши лозим бўлади.
Суғурта компаниялари молияси ҳам кўп томонлама молиявий
муносабатларга асосланишини таъкидлашимиз лозим. Бунда аввало суғурта
компаниясини давлат рўйхатидан ўтказиш нуқтаи назаридан давлат боди
асосидаги молиявий муносабатлар ўрнатилади. Сўнгра компания устав
капиталини шакллантириш ва унда ўз ҳиссаларини қўшган акциядорлар билан
молиявий муносабатлар майдонга чиқади. Суғурта компанияларининг асосий
фаолияти суғурта ҳодисаларини суғурталаш бўлганлиги боис навбатдаги
молиявий муносабатлар суғурталанувчилар билан амалга оширилади. Бунда
суғурталанувчилар ўз суғурта мукофотлари эвазига суғурта полисларини қўлга
581
киритадилар. Ўз навбатида суғурта ҳодисалари юз берганда суғурталанувчига
суғурта бадаллари тўланиши орқали зарар қоплаб берилади. Мазкур жараёнда
суғурта агентлари, актуарийлар, суғурта брокерлари билан ҳам молиявий
муносабатлар ўрнатилишини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Суғурта ҳодисаси
рўй бермаганда эса олинган суғурта мукофоти компания фойдасига ўтказилади.
Шу ўринда қайд этиш керакки, суғурта компаниялари ўзлари суғурталаган
рискни пастроқ мукофот эвазига бошқа суғурта компаниясида яна суғурталаши
мумкин. Мазкур амалиёт қайта суғурта деб аталади ва суғурта компаниялари
ўртасида молиявий муносабатлар ўрнатилишига сабаб бўлади. Мазкур амалиёт
мамлакатимизда жуда ҳам тор доирада қўлланилиши боис истиқболда мазкур
жиҳатга суғурталовчилар алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Чунки мазкур
амалиёт риск тақсимотида ва фойдани диверсификациялашда муҳим аҳамият
касб этади. Суғурта компаниялари ўртасидаги молиявий муносабатлар нуқтаи
назаридан биргаликдаги суғурталаш амалиётлари халқаро тажрибада фаол
қўлланилади. Мазкур ҳолат суғурталанган риск суғурталовчилар ўртасида
тақсимланади.
Суғурта мукофотлари ҳисобига суғурта компаниялари томонидан жалб
қилинган маблағлар ҳисобига захиралар шакллантирилади. Маълум қисми эса
инвестицияларга йўналтирилади. Инвестицияларга йўналтиришдан мақсад
қўшимча фойда олишдир. Бунда қимматли қоқозлар (давлат қимматли
қоғозлари, корпоратив облигациялар, акциялар), депозитлар, кўчмас мулкларга
инвестиция
йўналтириш
орқали
суғурта
компаниялари
фойдаси
диверсификацияланади. Миллий амалиётда суғурта компаниялари асосан
депозитларга маблағлар жойлаштириш орқали инвестицион даромадга эга
бўладилар. Қимматли қоғозлар нуқтаи назаридан эса инвестицион фаолият
қисман амалга оширилади ва бунга қимматли қоғозлар бозорининг етарлича
ривожланмаганлиги асосий сабабдир. Келтирилган жиҳатлардан кўришимиз
мумкинки, инвестицион фаолият нуқтаи назаридан суғурта компаниялари
тижорат банклари, фонд биржалари, давлат ва ҳокозолар билан молиявий
муносабатларга киришадилар.
582
Суғурта компаниялари бизнес субъекти ҳисобланганлиги учун солиқ
тўловчи ҳамдир. Шу боисдан давлат билан солиқ муносабатларига ҳам
киришадилар. Бунда фойда солиғи, ижтимоий солиқ, мол-мулк солиғи, ер
солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқаларни
тўловчилар ҳисобланади. Ходимлари бўйича эса солиқ агенти сифатида намоён
бўлади. Бундан кўринадики, ишчи-ходимлар билан суғурта компанияси
ўртасида ҳам иш ҳақи, ҳам рағбатлантириш нуқтаи назаридан молиявий
муносабатлар ўрнатилади.
Умуман
олганда
суғурта
компаниялари
молиясида
молиявий
муносабатлар кўп қиррали бўлиб, унда ҳар бир муносабатни пировард мақсад –
молиявий натижани ошириб боришга қаратиш истиқболда ҳар бир манфаатдор
томон моддий фаровонлиги ортишига хизмат қилади.
|