• ТАШҚИ САВДОДА СОЛИҚ НАЗОРАТИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР Кулимова Хуснида Махсуд қизи “Молия” кафедраси катта ўқитувчиси
  • Тошкент молия институти
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet268/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

     
     


    570 
    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
    16.
    Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 
    Қонуни. 13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон. 
    17.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг 
    халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
    қарори. Тошкент ш., 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611 сонли. 
    18.
    Тaшнaзapoв C.Н. Мaжбуpиятлap ҳиcoбини xaлқapo cтaндapтлap 
    acocидa тaкoмиллaштиpиш. «Экoнoмикa и coциум» №5(84) 2021, 9 б. 
    19.
    Иcмaнoв И. Н. Буxгaлтepия ҳиcoби тизимининг мoлиявий 
    ҳиcoбoтлapнинг xaлкapo cтaндapтлapигa тpaнcфopмaцияcининг зapуpияти. 
    Иктиcoд вa мoлия / Экoнoмикa и финaнcы 2017, 38-44 б 
    20.
    Бердиев Қ.Ҳ. Хуcуcий капиталнинг бухгалтерия ҳиcоби ва 
    аудитини такомиллаштириш иқтисодиёт фанлари фалсафа док.....дисс. автореф. 
    –Тошкент, 2023. 26 б. 
    ТАШҚИ САВДОДА СОЛИҚ НАЗОРАТИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ 
    ОМИЛЛАР

    Кулимова Хуснида Махсуд қизи 
    “Молия” кафедраси катта ўқитувчиси 
    Тошкент молия институти 
    Ўзбекистонда иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш, 
    тадбиркорлик субъектларини фаолиятини солиқлар воситасида қўшимча 
    рағбатлантириш, солиқ қонунчилигини биринчи маротаба билмасдан бузаётган 
    тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жазо чораларини қўлламаслик 
    бўйича тизимли амалий ишлар амалга оширилмоқда.
    «Солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан солиқ солиш 
    объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини 
    таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг 
    жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш 


    571 
    билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш»
    73
    вазифаси 
    белгиланган. Мазкур вазифа ижросини таъминлашда экспорт фаолиятини 
    янада ривожлантириш, тадбиркорлар ўртасида рақобатбардош маҳсулотларни 
    ишлаб чиқаришни кенгайтиришда молиявий имтиёзларни қўллаш тартибини 
    такомиллаштириш, ташқи савдода солиқ назоратига таъсир қилувчи омилларни 
    ўрганиш бўйича таклиф ва илмий тавсияларни асослаш, халқаро бозорда 
    мамлакат ташқи савдода солиқ назоратига таъсир қилувчи омилларини 
    соддалаштириш масалалари долзарб муаммолардан биридир. 
    З.Қурбановнинг фикрига кўра, “мамлакатимиз валюта захирасини 
    мустаҳкамлашда товар ва ишлар, хизматларни хорижга экспорт қилиш 
    иқтисодий аҳамиятидан келиб чиқиб, экспорт операциялари солиқ аудити 
    методологиясини такомиллаштириш зарур”
    74

    Тошмуродованинг илмий ишларида солиқлардан самарали фойдаланиш 
    йўллари тадқиқ этилган 
    75

    Исламкулов ўз изланишларида бюджет даромадларида солиқлар тушуми 
    барқарорлигини таъминлашга доир масалалар тадқиқ этилган 
    76

    Ш.Д.Эргашходжаева томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари 
    экспорт 
    фаолиятини 
    рағбатлантириш 
    жаҳон 
    бозорининг 
    таркиби 
    ва 
    ривожланиш хусусиятларига боғлиқлигини кўрсатади 
    77

    Л.Гончаренконинг қайд этишича, “солиқ муносабати қатнашчиларининг 
    ўзаро боғлиқлигининг замонавий даражаси солиқ маъмурятчилигини ташкил 
    қиладиган назоратнинг икки элементидан иборат, шу жумладан, солиқ 
    73
    Ўзбекистон
    Республикаси
    Президентининг
    2018 
    йил
    29 
    июндаги
    ПФ
    -5468-
    сон
    «Ўзбекистон
    Республикасининг
    солиқ
    сиёсатини
    такомиллаштириш
    концепцияси
    тўғрисида»ги
    фармони

    Қонун
    ҳужжатлари
    маълумотлари
    базаси
    , 30.06.2018 
    й
    ., 06/18/5468/1420-
    сон
    ; 19.03.2020 
    й
    ., 06/20/5968/0331-
    сон
    .
    74
    Қурбанов
    З
    .
    Н
    . (2011) 
    Солиқ
    ҳисоби
    ва
    аудитининг
    назарий
    ва
    методологик
    асослари

    И
    .
    ф
    .
    д

    илм

    дар

    ол

    уч

    тақд

    эт

    дисс

    автореф


    Тошкент

    Б
    . 26
    75
    Тошмуродова Б.Э. Иқтисодий тараққиётга эришишда солиқлардан самарали фойдаланиш. Иқт. фан. док.
    дисс. автореф. – Тошкент , 44 б.2007.
    76
    Исламкулов А.Х. (2012) Бюджет даромадларида бевосита солиқлар тушуми барқарорлигини таъминлаш 
    йўллари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2012. - 21 б.
    77
    Ш
    .
    Д
    .
    Эргашходжаева

    Халқаро
    рақобат

    Ўқув
    қўлланма
    .- 
    Т
    .: 
    ТДИУ
    , 2013.-328 
    б
    .


    572 
    тўловчиларнинг солиқ қонунчилигига риоя қилишининг назорати; солиқ 
    органларининг қонунлар ижросини таъминлашининг назорати” 
    78

    А.Адвокатова солиқ назоратига қуйидагича таъриф берган: “Солиқ 
    назорати, солиқ маъмуриятчилиги тизимининг ажралмас қисми сифатида, 
    жамиятнинг барча жабҳаларида давлат олдида турган муаммоларни ҳал этишни 
    таъминлайдиган, 
    давлатнинг 
    молиявий 
    ресурсларини 
    энг 
    самарали 
    шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий механизмини 
    такомиллаштириш учун йўналишлар ва йўлларни таъминлайдиган давлатнинг 
    молиявий сиёсатини амалга ошириш”
    79

    Марcел Фисчернинг ўзининг тадқиқотида йирик корхоналар тўлайдиган 
    фойда солиғи ҳамда хўжалик юритувчи субектлар тўлайдиган даромад 
    солиғини ўрганган. 
    Хорижий олимлар орасида ташқи савдо операцияларини солиққа тортиш 
    борасида замонавий рус олимлари, хусусан Г. Aрутюняна, И.Блинова, 
    С.Гамидуллаева, 
    A.Козырина, 
    В.Мелихова, 
    В.Преснякова, 
    A.Холопова, 
    Е.Чеботаревой, Д.Черника, Г.Шагалова ва бошқалар томонидан ўрганилган 
    80

    Дунёнинг Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Қозоғистон 
    Ресубликаси 
    Ўзбекистоннинг 
    импорт 
    бўйича 
    ҳамкор 
    давлатларидан 
    ҳисобланади. Махсулот импортининг ўсиши валюта курсининг ошишига ва 
    инфляцини ошишига олиб келади. Бу эса божхонада ундириладиган 
    солиқларнинг йиғилувчанлигига таъсир кўрсатади. Чунки, божхона 
    тўловларини ҳисоблашда, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш, акциз ва 
    қўшилган қиймат солиқлари хорижий валютада ҳисобланади. Кейин эса 
    божхона тўловларини ҳисоб-китоб юритилишида ҳаммаси миллий валюта 
    эквивалетига айлантирилади. 
    78
    Гончаренко
    Л
    .
    И
    . (2012) 
    Методология
    налогообложения
    и
    налогового
    администрирования
    коммерческих
    банков

    монография

    Л
    .
    И

    Гончаренко


    2-
    е
    изд

    М

    Финансовый
    университет
    , 332 
    с
    . (190-191 
    с
    .). 
    79
    Адвокатова
    А
    .
    С
    . (2013) 
    Налоговый
    контроль
    в
    условиях
    модификации
    отношений
    налоговых
    органов
    и
    налогоплательщиков

    Автореферат
    диссертация
    на
    соискание
    ученой
    степени
    кандидата
    экономических
    наук
    Москва
    . 26 
    с

    80
    Д.В. Кузин. Налогообложение экспортных и импортных операций в России. Автореферат диссертации на 
    соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва.28с. 


    573 
    Барқарор 
    иқтисодий 
    ўсишда 
    саноатнинг 
    қайта 
    ишлаб 
    чиқариш 
    тармоқларининг тезда ривожланиши бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳолат ўз 
    навбатида, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини саноатлаштиришда меҳнат 
    унумдорлигини ошишида алоҳида аҳамият касб этади. Барқарор иқтисодий 
    ўсиш иқтисодий сиёсатнинг мақсади сифатида ҳам эътироф этилади. Бу 
    вазифани бажаришда фискал сиёсат муҳим аҳамиятга эга. 
    Рақамли иқтисодиёт шароитида умуман иқтисодиётни, хусусан ташқи 
    савдони давлат томонидан бошқариш шаклларининг бири солиқ назорати 
    бўлиб ҳисобланади. Мамлакатдаги ташқи савдо фаолиятида солиқ назоратига 
    қуйидаги иқтисодий омиллар таъсир кўрсатмоқда: 
    1.Ишлаб чиқарган товарларини экспорт қилган тадбиркорлар учун солиқ 
    тўловларидан яратилган имтиёзлардан ноқонуний тарзда имкон қадар кўпроқ 
    фойда олишга бўлган уринишлар;
    2.Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган тадбикорлар хорижий
    давлатларга кўпроқ товар экспорт қилганлиги учун солиқ тўловларини 
    тўламаслик ёки камроқ тўлаш учун экспорт қилаётган товарларини нархини 
    амалдаги реал нархдан ошириб, божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, чет 
    давлатларга олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган фаолиятлар; 
    3.Тадбиркорлар томонидан товарларнинг нархини сунъий равишда 
    ошириб 
    кўрсатиш 
    орқали 
    экспорт 
    қилиши, 
    божхона 
    ҳужжатларини 
    қалбакилаштириб, экспорт қилинган товарларни сотишдан тушадиган валюта 
    маблағларини Ўзбекистонга олиб кирмасликка уринишлари натижасида, солиқ 
    тўловларидан берилган имтиёзлардан қонунга хилоф равишда фойдаланишга, 
    “ёлғон экспорт”нинг вужудга келишига, экспорт қилинаётган товарларнинг 
    божхона статистикаси маълумотлари нотўғри шаклланишига, чет давлатлардан 
    валюта маблағларининг Ўзбекистон банкларига келиб тушмаслик хавфини 
    юзага келтирмоқда. 
    Бизнинг фикримизча, келгусида товарлар экспорти билан боғлиқ 
    ноқонуний валюта операцияларини олдини олиш учун тадбиркорлар томонидан 
    экспорт қилинган товарлар учун хорижий давлатлардан Ўзбекистон банкларига 


    574 
    ўтказилган валюта тушумларининг миқдорига асосан, экспорт ҳажмини 
    аниқлашни йўлга қўйиш ва шу тартиб асосида экспорт операцияларига оид 
    статистик маълумотларни шакллантириш ҳамда валюта тушумининг миқдорига 
    таяниб, тадбиркорларга келгуси солиқлардан имтиёз қўллаш чора-тадбирларни 
    амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз. Бу эса Солиқ 
    имтиёзларини ҳақиқатда экспорт қилинган товарлар учун қўлланилиши сохта 
    экспортнинг ҳажмининг камайишига ва дебитор қарздорликни камайтиришга 
    хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан қалбаки йўловчи божхона 
    декларациялари ва божхонага оид бошқа қалбаки ҳужжатлар асосида банк 
    кассаларига нақд хорижий валюта пул маблағларини тўланишини олдини олиш 
    мақсадида божхона органлари билан тижорат банклари ўртасида маълумотлар 
    алмашинувини таъминловчи электрон дастурни амалиётга жорий қилиш хам 
    мақсадга мувофиқдир. Марказий банк ва божхона қўмиаси ўртасида 
    товарларнинг экспорти билан боғлиқ ноқонуний валюта операцияларини 
    олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси ишлаб 
    чиқиб, ушбу чора-тадбирлар режасига биноан, сохта йўловчи божхона 
    декларацияси ва божхонага оид бошқа қалбаки ҳужжатлар асосида банк 
    кассасига нақд хорижий валюта пул маблағини топшириш учун мурожаат 
    қилган тадбиркор аниқланганда, тижорат банклари томонидан божхона 
    органларига дарҳол хабар бериш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. 
    Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, экспорт 
    салоҳиятини 
    кучайтириш, 
    инвестицияларни 
    жалб 
    қилиш 
    ва 
    унинг 
    жозибадорлигини 
    янада 
    ошириш 
    ва 
    божхона 
    фаолиятини 
    янада 
    такомиллаштиришга хизмат қилади. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish