562
давлат бюджетига солиқлар тушумининг салмоғи
ортиб боришига хизмат
қилади.
Давлат бюджети даромадларининг бюджетга тушишининг узлуксизлиги
таъминланса, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ривожланиши учун етарли
даражада харажатлар қилиш имконияти мавжуд бўлади ва аҳоли турмуш
фаровонлиги
яхшиланади.
Давлат
бюджетининг
харажатлар
қисмини
оптималлаштириш, ортиқча харажатларга йўл қўймаслик,
ижтимоий зарурий
соҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўзлаган ҳолда харажатларни
мақсадли йўналтириш ва бу қилинаётган харажатларни келгусидаги
самарадорлик кўрсаткичларини эътиборга олиш бугунги кундаги фискал
сиёсатни асосий вазифаси ҳисобланади.
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда
давлат томонидан
юритилаётган солиқ сиёсатига, шу жумладан даромадларни режалаштиришга
қўйиладиган талаб ҳар доим ҳам долзарб бўлиб келган. Бунда аниқлик,
эҳтиёткорлик ва маъқул йўлни танлаш каби вазифалар муҳим ўрин тутади.
Чунки даромадларни режалаштириш, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлардан
кутилаётган натижаларни тўғри баҳолай олмаслик бир томондан,
катта
миқдордаги давлат маблағлари йўқотилишига ёки хатоларни тузатиш учун
кетадиган узоқ вақт сарфланишига олиб келса, иккинчи томондан эса, хўжалик
юритувчи субъектларга нисбатан солиқ юкининг ошиб кетиши, уларни ишлаб
чиқаришни ривожлантириш учун йўналтириши мумкин бўлган маблағларини
олиб қўйишга сабаб бўлиши мумкин. Шу нуқтаъи назардан,
давлат бюджет
даромадларини режалаштиришни иқтисодий ҳолатини чуқур ўрганган, кўзда
тутилаётган солиқ сиёсатининг натижаларини тўғри баҳолаш жуда муҳимдир.
Давлат бюджети даромадларининг таркиби билан танишар эканмиз, давлат
бюджети даромадлари қисмида солиқларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигига
гувоҳ бўлдик. Бюджет даромадларининг таркиби ва унинг тузилмаси доимий
бўлмасдан, улар мамлакат тараққиёти ва давлат олдидаги вазифаларнинг
ўзгаришига мувофиқ равишда ўзгариб боради. Бунинг яққол мисоли сифатида,
563
Ўзбекистон Республикасининг 2019-2021 йиллар мобайнидаги Давлат бюджети
даромадлари таркиби ҳолатини кўриб чиқсак (1-жадвалга қаранг).
1-жадвал
Давлат бюджети даромадлари таркиби тўғрисида маълумот (жамига нисбатан
млрд.сўмда)
68