587
16-БҲХСга асосан асосий восита объекти молиявий ҳисоботда қайта
баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олиниши керак[4].
Масалан, Ускунанинг бошланғич қиймати -200 000,0 минг сўм, эскириш
қиймати-50 000,0 минг сўм, баланс қиймати -150 000,0 минг сўм. Қайта
баҳолангандан кейинги баланс қиймати-160 000,0 минг сўм. Ускунанинг қолган
фойдали хизмат муддати – 4 йил.
Корхона қайта баҳолаш резервидаги суммани ҳар йили тақсимланмаган
фойдага олиб бориш усулидан фойдаланади.
Ушбу ҳолда ҳар йили тақсиланмаган фойдага олиб бориладиган ўсиш
суммаси 2500 минг (10000/4) сўмни ташкил этади.
Амалдаги БҲМСларига кўра қайта баҳолаш
натижасида активлар
қийматини ўсиши ёки камайиши 8510-“Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича
тузатишлар” счётида ҳисобга олинади. Мол-мулкни қайта баҳолаш ҳам
бошланғич қиймат бўйича ҳам эскириш қиймати бўйича амалга оширилиши
сабабли дастлаб активни қайта баҳолаш коэффициентини топиб оламиз. Сўнгра
активни қайта баҳоланган бошланғич ва эскириш қийматини топиб олиш талаб
этилади. Бу кўрсаткичлар қуйидаги тартибда ҳисоблаб топилади:
1. Активни қайта баҳолаш коэффициенти:
160000 : 150000 = 1,0667.
2. Қайта баҳоланган бошланғич қиймати:
200000 х 1,0667 = 213 333.
3. Қайта баҳоланган эскириш қиймати:
50000 х 1,0667 = 53333.
Қайта баҳолаш натижасида оширилган баланс қиймати суммаси
10000,0 минг ((213 333 -53 333)-150 000,0) сўмга тенг бўлади.
Ушбу сумма, активнинг баланс қиймати билан қайта баҳоланган қиймати
орасидаги фарққа ёки активнинг қайта баҳоланган бошланғич қиймати
билан
қайта баҳоланган эскириш қиймати орасидаги фарққа тенг бўлади. Бу
оширилган бошланғич қиймати суммаси (13 333,0 минг)га амалдаги миллий
стандартга кўра:
588
Дебет 0130 -Асбоб ва ускуналар
Кредит 8510- Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар.
Оширилган эскириш қиймати суммаси (3 333 минг)га:
Дебет 8510- Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар
Кредит 0230-Асбоб ва ускуналарни эскириши бухгалтерия ёзуви берилади.
Агар қайта баҳолаш натижасида ускунанинг қиймати камайса, камайган
сумма ўша ускунанинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у
8510-“Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида акс
эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган
арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430-Бошқа
операцион харажатлар счётида акс эттирилади.
16-БҲХСга асосан агар қайта баҳолаш
натижасида активнинг баланс
қиймати ошса, ошган қисм бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ва
капитал таркибидаги бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш
қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган ҳисобварақда йиғилиши
лозим. Бироқ, ошган қисм фойда ёки зарарларда шу даражада тан олиниши
лозимки, бунда олдин айнан шу активни қайта баҳолаш натижасида фойда ёки
зарарларда тан олинган унинг камайиши суммаси олдин қопланиши лозим.
Агарда активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш
натижасида камайса,
камайган қисм фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Бироқ, камайган
қисм бошқа умумлашган даромадда ушбу актив бўйича бошланғич қийматига
нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган
ҳисобварақининг ҳар қандай кредит сальдосига тенг миқдорда тан олиниши
лозим. Бошқа умумлашган даромадда тан олинган камайган қисм капитал
таркибидаги бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг
ошган суммаси ҳисобга олинадиган ҳисобварақда йиғилган суммани
камайтиради.
13-МҲХСга кўра ҳаққоний қиймат тадбиркорлик субъектига хос баҳолаш
эмас, балки бозорга асосланган баҳолашдир.
589
Хаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги
одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки
мажбуриятни ўтказишда (сўндиришда) тўланиши мумкин бўлган нархдир[5].
Масалан, хўжалик субъекти 2021 йил 1 мартда ишлаб чиқариш ускунасини
харид қилди. Ускунанинг ҳаққоний қиймати 122 000,0 минг сўм. 2021 йил 31
сентябрда ҳаққоний қиймати 128 000,0 минг сўм. 2021 йил 31 декабрда
ҳаққоний қиймати 120 000,0 минг сўм. 2022 йил 31 июлда ҳаққоний қиймати
126 000,0 минг сўм. Бу операцияларга қуйидаги
бухгалтерия проводкалари
берилади:
1. 2021 йил 31 сентябрда ускуна ва резерв суммасини ошишига:
Дебет 0130 кредит 8510 6000,0 минг сўм.
2. 2021 йил 31 декабрда резерв ва ускуна суммасини камайишига:
Дебет 8510 кредит 0130 -6000,0 +(-2000,0) минг сўм.
3. 2022 йил 31 июлда ускуна ва резерв суммасини ошишига:
Дебет 0130 кредит 8510 (-2000,0)+ 4000,0 минг сўм.
Буни жадвал кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин: