584
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарлари талаби асосида маҳаллий
хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситаларни ҳисобга олиш
қуйидаги стандартлар билан тартибга солинади:
1-БҲХС-Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш;
13-МҲХС-Ҳаққоний қийматни баҳолаш;
16-БҲХС-Асосий воситалар;
36-БҲХС-Активларнинг қадрсизланиши;
40-БҲХС- Инвестицион мулк;
41-БҲХС-Биологик активлар.
Асосий воситалар – қуйидагилар учун мўлжалланган моддий активлардир:
- маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, ёки
хизматларни
кўрсатиш, ёки бошқа томонларга ижарага бериш, ёки маъмурий мақсадларда
фойдаланиш учун мўлжаланган;
- бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилган [1].
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот асосий воситалар суммаларни ҳам
акс эттирадиган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз ичига олиши лозим
[2] (1- БҲХС 54-банд).
16-БҲХС-Асосий воситаларга мувофиқ активни тан олиш мезонларига мос
келадиган асосий восита объекти таннарх бўйича баҳоланиши лозим.
Таннарх
– бу активни унинг хариди ёки қурилиши
пайтида сотиб олиш
учун тўланган пул маблағи ёки пул маблағи эквивалентидаги қиймат ёки бошқа
турдаги унинг эвазига берилган товоннинг ҳаққоний қиймати ёки ушбу
активнинг дастлабки тан олинишидаги қийматдир.
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (Бухгалтерия баланси)да асосий
воситалар баланс қийматида акс эттирилади.
Баланс қиймати –
бу ҳар қандай жамғарилган эскириш ва йиғилган
қадрсизланиш бўйича зарарлар чегириб ташланганидан сўнг активнинг тан
олинадиган суммасидир.
585
Эскириш
– бу активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини
унинг
фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб
боришдир.
Қадрсизланиш бўйича зарар -
бу активнинг баланс қийматининг унинг
қопланадиган қийматидан ошадиган қисмидир.
Асосий воситалар объектининг таннархи фақатгина қуйидаги
шартлар
бажарилганда актив сифатида тан олинади:
1-дан, тадбиркорлик субъекти томонидан асосий восита билан боғлиқ
келгуси иқтисодий наф олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса;
2-дан, активнинг таннархи ишончли баҳолана олса[2].
1-БҲХСга асосан молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот инвестицион мулк
ва биологик активлар суммаларини акс эттирадиган, сатрларда кўрсатиладиган
моддаларни ўз ичига олиши лозим. 40-БҲХСга асосан, унга қуйидагилар мисол
бўла олади:
- одатдаги хўжалик фаолияти доирасида қисқа муддатда сотиш учун эмас,
балки узоқ муддат давомида капиталнинг қиймати
ошиши учун эгалик
қилинадиган ер;
- келгусида фойдаланилиш мақсади аниқланмаган эгаликдаги ер
(капиталнинг қиймати ошиши мақсадида сақланаётган ер);
- тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик қилинадиган (ёки
молиявий
ижара шартномаси асосида тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик
қилинадиган) ҳамда бир ёки бир неча оператив
ижара шартномалари асосида
ижарага берилган бино;
- банд бўлмаган, аммо бир ёки бир неча оператив ижара бўйича ижарага
беришга мўлжалланган бино;
- келгусида инвестицион мулк сифатида фойдаланиш учун қурилаётган ёки
такомиллаштирилаётган мулк [3].
Амалдаги миллий стандартларга кўра инвестицион мулк
асосий воситалар
моддаси таркибида акс эттирилади.
586
41-БҲХСга асосан тирик ҳайвон ёки ўсимликлар биологик активлар
ҳисобланиб, амалдаги 5-БҲМС (Асосий воситалар)га кўра тирик ҳайвон ёки
ўсимликлар асосий воситалар моддаси таркибида акс эттирилади.
Бундан кўриниб турибдики миллий ҳисоб стандартларини халқаро
талаблар даражасига етказиш учун амалдаги счётлар режасини ҳам қайта кўриб
чиқиш, уларга ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.