649
моддий ва бошқа талабларини қондириш мақсадида пай бадалларини
бирлаштиришга асосланган ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш ва бошқача
хўжалиги фаолият юритиш ташкилотларини билдиради” деган фикрни олдинга
сўрган [6].
Агроиқтисодчи олим Р.Ҳ.Ҳусанов ўз ишларида кооперациянинг
иқтисодий жиҳатларини тадқиқ этади. Бунда
асосий эътибор майда товар
ишлаб чиқарувчиларга қаратилган бўлиб, кооперациянинг иқтисодий ва
ижтимоий табиати ўша давр нуқтаи-назаридан талқин этилади [7]. Майда якка
деҳқон хўжаликларининг моддий-техник базаси жуда заифлиги, товарлилик
даражаси пастлиги хўжаликларнинг иқтисодий эмас балки кўпроқ ижтимоий
субъект сифатида фаолият юритишига олиб келган ва кооперация жараёнига
тўсиқ бўлганлиги кўрсатиб ўтилади.
Бизнинг фикримизга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперацияси– бу қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзларининг иқтисодий ва
бошқа талабларини қондириш мақсадларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги
кооперативлари ва уларнинг ҳамкорлари тизими.
"Қишлоқ хўжалиги кооперативи– бу хўжалиги юритишнинг ташкилий-
ҳуқуқий шаклларидан биридир. У ўзида қишлоқ хўжалиги товар
ишлаб
чиқарувчилари томонидан кооператив аъзоларининг моддий ва бошқа
талабларини қондириш мақсадида пай бадалларини бирлаштиришга асосланган
ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш ва бошқача хўжалиги
фаолият юритиш
ташкилотларини билдиради” [8] деган тариф бизнинг фикримизча масалани
тўлиқроқ ёритади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари бошқа кооперативлардан қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тузилиши билан фарқланади.
“Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси” тушунчаси кооперативни
қишлоқ хўжалиги мақомига нисбатан асос солувчи етакчисидир. У ўзи ишлаб
чиқарадиган маҳсулотҳажмининг 50% дан ортиғини қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ташкил этиши керак.
650
Аммо, шу билан бирга юқоридаги муаллифлар ишлари турли даврда,
умумий ҳолда бажарилган бўлиб маҳсулотни сотиш тизимини алоҳида муаммо
сифатида танлаган ҳолда чуқур ёндашилмаган. Айни пайтда мева-
сабзавотчилик соҳасида агрофирмалар фаолиятини ташкил этиш борасида олиб
борилаётган ишлар ҳам масалага жиддий ёндашган ҳолда илмий тадқиқотлар
олиб боришни тақозо этмоқда.