• Абиддинов Баховиддинхон Баходир ўғли Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2-курс талабаси, +998 97-294-54-73; Аннотация.
  • Аннотация. В данной статье описывается понятие цифровой экономики, перспективы развития цифровой экономики в Узбекистане. Annotation.
  • Калит сўзлар: рақамли иқтисодиёт, ахборотлашган жамият, рақамли технологиялар, Электрон ҳукумат. Ключевые слова
  • ЎЗБEКИСТОННИНГ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet318/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

     
    ЎЗБEКИСТОННИНГ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА
    РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
    Файзиева Ширин Шодмоновна 
    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти, и.ф.н.
    Абиддинов Баховиддинхон Баходир ўғли
    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2-курс талабаси, +998 97-294-54-73; 
    Аннотация.
    Ушбу 
    мақолада 
    рақамли 
    иқтисодиёт 
    тушунчаси, 
    Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш истиқболлари ёритилган. 
    Аннотация.
    В данной статье описывается понятие цифровой 
    экономики, перспективы развития цифровой экономики в Узбекистане. 
    Annotation.
    This article describes the concept of the digital economy, the 
    prospects for the development of the digital economy in Uzbekistan. 
    Калит сўзлар:
    рақамли иқтисодиёт, ахборотлашган жамият, рақамли 
    технологиялар, Электрон ҳукумат.
    Ключевые слова:
    цифровая экономика, информационное общество, 
    цифровые технологии, электронное правительство. 
    Keywords:
    digital economy, information society, digital technologies, e-
    government. 
    Инсоният учун жамият неъматларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва 
    истеъмол қилиш жараёнларида электрон ҳамда ахборот-коммуникацион 
    технологияларини кенг жорий этишни кўзда тутадиган иқтисодиёт - бу 


    666 
    рақамли иқтисодиётдир. Рақамли иқтисодиётнинг инновацион ғоя эканлиги 
    Жаҳон банки томонидан 2016 йил “Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза – 2016: 
    рақамли дивидендлар” маърузасида маълум қилинган. Рақамли иқтисодиётда 
    бошқарув жараёни - ўзаро алоқаларни бошқаришнинг компъютерли тизими 
    бўлиб, инсониятнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш борасида 
    электрон маълумотлардан фаол фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишларни 
    олиб 
    боради. 
    Рақамли 
    иқтисодиётнинг 
    белгилари 
    юқори 
    даражада 
    автоматлаштирилганлик, электрон ҳужжат алмашинуви, бухгалтерлик ва 
    бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви, маълумотлар электрон 
    базалари, SRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги, 
    корпоратив тармоқлар кабилардир. Рақамли иқтисодиётда тўловлар учун 
    харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар 
    тежалади), товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади, 
    рақамли дунёдаги 
    товар 
    ва 
    хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш 
    имкониятлари катта, фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва 
    хизматлар жадал такомиллаштирилади. 
    Рақамли маълумотлар қимматбаҳо иқтисодий ресурс ҳисоблансада, у 
    рақамли тафаккурга айланганидагина фойда келтиради. Рақамли иқтисодиёт 
    кириб келиши билан рақамли платформалар яратиш ва тез суръатларда ўсиб 
    бораётган рақамли маълумотларни монетизация қилиш муаммолари вужудга 
    келмоқда. Бунда қиймат ярата олиш йўлларини, мазкур жараёнлардаги 
    тўсиқларни бартараф этиш воситаларини аниқлаш муҳимдир. Бу қийматни 
    яратиш ва тарқатиш салоҳиятини, қийматни янгилаш, бошқариш ҳамда 
    қийматни қўлга киритиш шаклларини тушуниш имконини беради. Замонавий 
    тараққиётнинг кейинги истиқболида катта ҳажмли маълумотлар билан ишлаш 
    технологиялари (Big Data), сунъий интеллект, нейротехнологиялар, квант 
    технологиялари, буюмлар интернети, робототехника ва сенсорика, рақамли 
    электрон платформалар, булутли ва мобил технологиялар, виртуал ва қўшимча 
    реаллик 
    технологиялари, 
    краудсорсинг, 
    блокчейн 
    технологиялари, 


    667 
    криптовалюталар, 3Д-технологиялари сингари рақамли технологиялар ҳал 
    қилувчи аҳамият касб этмоқда. 
    Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 13 февраль куни ахборот 
    технологияларини 
    ривожлантиришга 
    бағишланган 
    тадбирда 
    келтирган 
    статистик маълумотларига мувофиқ АҚШда рақамли иқтисодиётнинг ялпи 
    ички маҳсулотдаги улуши 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 
    фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди[2]. 
    Дунё ҳамжамиятида рўй бераётган бундай жадал ўзгаришлар ва 
    рақобатнинг 
    кескинлашуви 
    жараёнида 
    инновациялар 
    ва 
    рақамли 
    технологияларни кенг жорий этмасдан туриб, яқин ва узоқ келажакда 
    мамлакатимиз 
    иқтисодиётини 
    барқарор 
    ривожлантириш, 
    унинг 
    рақобатдошлигини таъминлай олмаслигимиз айни ҳақиқат бўлиб, бу эса, ўз 
    навбатида, илмий ва амалий ҳаракатларни кучайтиришни талаб этади. Бу 
    борада, сўнгги йилларда миллий иқтисодиётимизни тубдан модернизация 
    қилиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида 
    мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва давлат бошқаруви тизимига 
    рақамли технологияларни жорий этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга 
    оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон 
    Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари 
    тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сонли Қарори қабул қилиниши 
    рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизда 
    рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар 
    белгилаб берилди.
    Шунингдек, мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш 
    рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб, 
    унинг 
    асосий 
    мақсади 
    маъмурий 
    тартиб 
    ва 
    таомиллардан 
    ўтишни 
    соддалаштириш, 
    аҳоли 
    турмуш 
    сифатини 
    ошириш, 
    инвестиция 
    ва 
    ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган. 
    Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, 
    аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини 


    668 
    яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини 
    кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил 
    чоралар кўрилмоқда. 2018 йил 21 ноябрда Ўзбекистон Республикаси 
    Президентининг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли 
    инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
    ПҚ-4022-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорда рақамли иқтисодиётни жадал 
    ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат бошқаруви тизимини 
    янада такомиллаштириш, ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, 
    замонавий инфратузилмани қўллаш мақсадида асосий вазифалар белгилаб 
    берилди. [4] 
    2019 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли 
    иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада 
    такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4321-сонли Қарори эълон 
    қилинди. Қарорда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизимини 
    такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини изчил 
    амалга оширишнинг муҳим вазифалари белгилаб берилди. [3] 
    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, инсоният тараққиётининг ҳозирги 
    даври ва яқин истиқболида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат 
    бошқаруви 
    тизимининг 
    сифат 
    жиҳатдан 
    ривожланиши 
    рақамли 
    технологияларни кенг жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлиб бормоқда. 
    Мамлакатимиз 
    тараққиётининг 
    истиқболи 
    ҳам 
    рақамли 
    иқтисодиёт 
    ривожланиши ва рақамли технологияларнинг қамров даражасига таянади. 
    Бунга 
    эришиш 
    учун 
    рақамли 
    иқтисодиётни 
    ривожлантиришнинг 
    институционал муҳит ва рақамли инфратузилмани яратиш, рақамли 
    технологияларни кенг жорий этиш каби асосий шартлари ва устувор 
    йўналишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ЎЗБEКИСТОННИНГ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish