Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Хулоса ва таклифлар. 
Қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулот-
ларининг экспорт ҳажми ҳамда географиясини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб 
чиқарувчиларга ўз маҳсулотлари экспортида янада қулай шарт-шароитлар 
яратиш мақсадида жамғарма Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда 
фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда республиканинг боғдорчилик ва мева-
сабзавотчиликка ихтисослашган барча туманларида янги агрофирмалар ташкил 
этмоқда. Мазкур агрофирмалар импортчилар ва йирик хорижий савдо 
мажмуаларининг талабидан келиб чиқиб, мева-сабзавот маҳсулотларини йил 
давомида узлуксиз ташқи бозорларга етказиб бериш ҳисобига мақбул 
нархларда экспорт шартномалари тузиш ҳамда экспорт салоҳиятини қўшимча 
даромад олиш ҳисобига ошириш имкониятига эга бўлди. Ушбу агрофирмалар 
ишини самарали ташкил этиш мақсадида бугунги кунда жамғарма ходимлари 
жойларда фермер, деҳқон ҳамда томорқа хўжаликлари ўртасида тушунтириш ва 
тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. 
Кооперация доирасида иқтисодий муносабатлар мажмуи - маҳсулотни 
тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ 
шартнома муносабатлари; коопертив фаолиятини бошқариш ва моддий- техник 
таъминотни йўлга қўйиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар; коопертив 
доирасидаги нарх-наво сиёсатини йўлга қўйиш; коопертив фаолиятини бозор 
талаби асосида бизнес-режалаштириш, соф фойда тақсимоти тизимини йўлга 
қўйиш; кооперативни ривожлантириш, замонавий илм-фан ютуқларидан, 
инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш тизимини ташкил этиш; 
маҳсулотни сотиш каналларини аниқлаш, ички ва ташқи бозорда ўрнашиш каби 
масалларини қамраб олади. 


659 
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолиятини тартига солиш билан 
боғлиқ ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш талаб этилади. Бунда ҳуқуқий 
асослар республикада кооперация жараёни ривожланиши учун маъмурий 
назорат билан боғлиқ ҳатарларни бартараф этишни кўзда тутиши лозим. 
Республикада ҳар қандай кооператив тамойиллари асосида ташкил этилган 
тузилма кейинчалик ўз моҳиятини ўзгартириб маҳаллий бошқарув идоралари 
қўлидаги маъмурий дастакка айланиб қолиши ҳавфи мавжуд. 
Хулоса қилиб айтганда аграр тармоқда умумий кооперациянинг бир 
тармоғи экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳисобланади. Бу 
жараён янгива қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш 
бўйича ихтисослаштирилган компанияларнинг таркибидаги ташқи савдо 
компаниялари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспортини 
ривожлантириш жараёнидаги ташкилий-иқтисодий муносабатларни ўз ичига 
олади. Шу сабабли мева ва сабзавотчилик соҳасида кооперацияни ташкил 
қилишда экспорт имкониятларини ҳисобга олиш зарур. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish