Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2-курс магистрантлари
Аннотация.
Мақолада
мамлакатимизда
иқтисодиётнинг
барча
тармоқларида рақамли иқтисодиётнинг қўлланилиши, афзалликлари ва
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тутган ўрни тўғрисидаги
фикрлар келтирилган.
Калит сўзлар:
тадбиркорлик,
бизнес,
рақамли иқтисодиёт, ахборот
технологиялари, электрон хизматлар, дастурий маҳсулотлар, стратегик
лойиҳалар, инфратузилма, модернизация,электрон тўловлар.
Аннотация.
В
статье
представлены
взгляды
на
применение,
преимущества и роль цифровой экономики в развитии предпринимательства во
всех отраслях экономики нашей страны.
661
Ключевые слова:
предпринимательство, бизнес, цифровая экономика,
информационные технологии, электронные услуги, программные продукты,
стратегические проекты, инфраструктура, модернизация, электронные платежи.
Annotation.
The article presents views on the application, advantages and role
of the digital economy in the development of entrepreneurship in all sectors of the
economy of our country.
Key words:
entrepreneurship, business, digital economy, information
technology, electronic services, software products, strategic projects, infrastructure,
modernization, electronic payments
.
Дунё мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ҳам
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ҳамда тадбиркорлик фаолиятида
рақамли иқтисодиёт алоҳида аҳамиятга эга. Тадбиркорлик фаолиятида электрон
тўловлар, савдо, яратилган инфратузилмалар орқали хизмат кўрсатиш
масалаларида
рақамли
иқтисодиёт
ижобий
самаралар
бермоқда.
Мамлакатимизда рақамли саноат бозорини шакллантириш учун учта муҳим
шарт
белгиланган,
яъни:
- рақамли
муҳитни
меъёрий
тартибга
солиш (концепция, дастур ва қонун), -инфратузилмавий ривожланиш (data
марказ,
мобиль,
интернет,
бизнес
ва ишлаб
чиқариш
жараёнини
автоматлаштириш қурилмалари), -мутахассисларни тайёрлаш соғлом бозорни
яратишда тиргак бўлади.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган технопаркнинг
Нукус, Урганч, Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Гулистон шаҳарларида
филиаллари ташкил этилади ва ҳукуматимиз томонидан тез орада рақамли
платформаларни ривожлантириш ва ишга туширишнинг белгиланганлиги
алоҳида эътибор берилганлигини кўрсатади. Ушбу масалада белгиланган
вазифалар қуйидаги 8 турга ажратилган:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
Давлат харидлари портали;
Электрон кооперация портали;
Маҳаллийлаштириш дастури мониторинги;
662
Инвестиция дастурлари мониторинги;
Кичик саноат зоналари фаолияти мониторинги;
Ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
дастурлари
мониторинги;
Электрон тўлов тизимлари.
“Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида Ўзбекистон
Республикаси
ижтимоий-иқтисодий
тараққиётининг
барқарорлигини
таъминлаш, жаҳон тажрибасига суянган ҳолда миллий иқтисодиётни жадал
суръатларда рақамлаштириш учун қуйидаги ишларни бажариш лозимлиги
кўрсатиб ўтилган:
➢
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантиришнинг
меъёрий-ҳуқуқий
базасини шакллантириш;
➢
миллий
иқтисодиётнинг
барча
тармоқ
ва
соҳаларини
модернизациялашда имкон қадар энг сўнгги рақамли технологияларни жорий
этиш;
➢
энг сўнгги рақамли технологияларга асосланган коммуникацион
воситалар, машина ва ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва маҳаллий
кадрларнинг уларда ишлаш малакаларини ошириш;
➢
мактабгача таълим тизимидан бошлаб, то олий таълимдан кейинги
таълим тизимигача рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган
кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва юритиш.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5
октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни
самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-6079-сонли қарор
доирасида 2020-2022 йилларда ҳудудларни рақамлаштириш дастурлари
тасдиқланган бўлиб, унга асосан аҳоли пунктларининг интернетга уланиш
даражасини 78 фоиздан 95 фоизгача ошириш, шу жумладан, бунинг ҳисобига
2,5 миллион кенг полосали уланиш портларини кўпайтириш, 20 минг километр
оптик толали алоқа линияларини ўтказиш ва уяли алоқа тармоқларини
663
ривожлантириш, 400 дан ортиқ ахборот тизимларини, ҳудудларни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларига электрон хизматлар ва
дастурий таъминотларни жорий этиш, 587 минг кишини компьютер дастурлаш
асослари бўйича ўқитишни ташкил этиш, шунингдек “Бир миллион дастурчи”
лойиҳаси доирасида 500 минг ёшларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш ва
иқтисодиётнинг
реал
сектори
корхоналарида
логистика,
бошқариш
жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва
дастурий маҳсулотларини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотлари
ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини ошириш, уларни ахборот
технологияларига ўргатиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш кўзда
тутилган. Шунингдек, минтақалардаги тегишли Олий ўқув юртлари маъмурий-
ҳудудий бирликларда ҳокимият ва давлат идораларининг 12 минг ходимини
ахборот технологиялари бўйича ўқитиш учун масъул этиб тайинланганлиги
ушбу
масала
бугунги
кунда
долзарб
эканлигидан
далолат
беради.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга доир асосий
йўналишлар орасида миллий статистика тизимига оид қуйидаги муҳим
масалаларни қайд этиш мумкин: статистика тизимига рақамли технологияларни
жорий этиш; маълумотларни тўплашдан бошлаб, чоп этишга доир жараёнларда
самарадорликни ошириш учун янги, энг сўнгги дастурий таъминотларни
қўллаш; рақамли иқтисодиётга оид кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва
шакллантириш ҳамда уларни давлат бошқарув аппаратига, тегишли вазирлик ва
идораларга самарали қарорлар чиқаришлари учун етказиб бериш; рақамли
иқтисодиётга оид курсларни ишлаб чиқиш ва ўқитиш асосида кадрлар
малакасини ошириш ва бошқалар. “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-
сонли “Ўзбекистон Республикаси миллий статистика тизимини янада
такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
юқорида кўрсатиб ўтилган асосий масалалар билан бир қаторда рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам
белгилаб берилган. Айнан рақамли иктисодиёт ривожланишига оид миллий
664
индикаторлар
мажмуасининг
яратилиши
учун
меъёрий-ҳуқуқий
асос
мавжудлиги ҳам кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқишга пойдевор бўлади.
Рақамли иқтисодиёт ривожланишига оид миллий кўрсаткичлар мажмуини
ишлаб чиқишда тўртта йирик блокдан иборат индикаторлар тизими
шакллантирилди.
1. Мамлакатнинг халқаро рейтингдаги ўрнига оид кўрсаткичлар;
2. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ривожланишининг асосий кўрсаткичлари;
3. Бизнес ва соҳаларни рақамлаштириш кўрсаткичлари;
4. Ўз чегараси доирасида бир нечта индикаторлар тизимини қамраб олган ‒
АКТ соҳаси тараққиётига оид кўрсаткичлар мажмуидан иборат.
Рақамли иқтисодиёт шароитида аҳоли малакаси, кадрлар салоҳияти ҳамда
ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари тизимини рақамлаштириш
кўрсаткичлари
рақамли
иқтисодиёт
ривожланишига
оид
миллий
кўрсаткичлардир. Мамлакатнинг халқаро рейтингдаги ўрнига оид кўрсаткичлар
тизимини ишлаб чиқишда I-DESI, IDI, EGDI, EPART, GCI, GII, SGI,WDCI ва
бошқа халқаро индекслар мажмуидан фойдаланилади. Бизнесдаги рақамли
технологиялар индикаторлари мажмуини ишлаб чиқишда тизимга оид
кўрсаткичлар билан бир қаторда иқтисодий фаолият турлари бўйича
ташкилотларда CRM, ERP, SCM тизимларидан фойдаланиш даражасини ифода
этувчи кўрсаткичлар ҳам киритилади. Шунингдек, ҳудудларда рақамли
иқтисодиёт ривожланишининг асосий кўрсаткичларини ишлаб чиқишда
қишлоқ ёки шаҳар жойларига хос хусусиятлар, тармоқ ёки соҳалар
тараққиётига оид шу билан бирга рақамлаштириш жараёнига бевосита таъсир
кўрсатувчи омиллар ҳам ҳисобга олинади. АКТ соҳаси тараққиётига хос
кўрсаткичлар мажмуига - АКТ сектори фаолияти, AКТ соҳасидаги тадқиқотлар
ва ишланмалар, телекоммуникациялар, электрон ҳукумат хизматларидан
фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги, рақамли технологиялар қўлланилишига оид
индикаторлар тизимлари мужассамлаштирилмоқда. Шунингдек, рақамли
иқтисодиёт ривожланишига оид миллий кўрсаткичлар мажмуининг бешинчи
блокига ‒ рақамли иқтисодиёт бўйича кадрлар салоҳияти, ижтимоий соҳани
665
рақамлаштириш ва рақамли реалликдаги аҳолига оид индикаторлар
кўрсаткичлари ҳамда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва контент таркиби
киритилади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт ривожланишига
оид миллий кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқилиши ҳам мамлакатимизда
инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.
Ўз навбатида хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг
самарали фаолият юритишига замин яратади.
|