- расм. Мева-сабзавот маҳсулотлари кооперативларини ташкил этиш ва




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

 
1- расм. Мева-сабзавот маҳсулотлари кооперативларини ташкил этиш ва 
шаклланиш тамойиллари 


652 
Таҳлиллар кўрсатишича, республикада сабзавот етиштириш ҳажмлари 
2005-2020 йилларда барча тоифадаги хўжаликлар бўйича ўсган (1.1-жадвал). 
Сабзавот маҳсулотлари экин майдонлари 2005 йилдаги 137,7 минг гектар 
ўрнига 2020 йилга келиб 220,5 минг гектарни ташкил қилган ва ушбу йиллар 
давомидаги ўсиш 155,1 фоизга тенг бўлган. Ўртача ҳосилдорлик эса мос 
равишда 215,8 центнердан 301,6 центнерга ортиб, умумий ўсиш 140,6 
фоизни ташкил қилган. Натижада етиштирилган ялпи ҳосил миқдори 2005 
йилдаги 2971,6 минг тонна ўрнига 2020 йилда 6650,3 минг тоннани ташкил 
қилган ва ялпи ўсиш 2,2 мартадан ортиқни ташкил қилган. 
Республикада сабзавот етиштириш борасида юз бераётган ялпи ўсиш 
тенденцияси мутаносиб равишда Қашқадарё вилоятида ҳам кузатилади. 
Жумладан, 2005 йилда вилоятда жами сабзавот экин майдонлари миқдори 28,1 
минг гектарни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилган келиб 38,1 минг гектарга ёки 
128,8 фоизга ортган бир пайтда ялпи маҳсулот етиштириш миқдори мос 
равишда 549,3 минг тоннадан 810,3 минг тоннага ёки 142,0 фоизга ортган. Ялпи 
маҳсулот ҳажмидаги ўсиш суръати юқорилиги экинлар ҳосилдорлигининг экин 
майдонлари ўсишига қараганда тезроқ ўсиши ҳисобига юз берган. Сабзавот 
экинлари 
ҳосилдорлиги 
вилоятда 
республика 
кўрсаткичига 
нисбатан 
ўрганилаётган йиллар турлича нисбатларда бўлиб, асосан 2005 йилдан кейин 
29,5 га пасайиб борган. 
Сабзавотлар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги 
зарур маҳсулотлардан ҳисобланади. Аҳоли сони ортиб боришини ҳисобга 
оладиган бўлсак, сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмларининг доимий 
равишда ўсиб боришини таъминлаш зарурат ҳисобланади. Сабзавот 
маҳсулотлари билан аҳолини тиббий меъёрлар талаби даражасида таъминлаш 
ва бунда маҳсулот сифати сақланиши муҳим аҳамиятга эга. 


653 

Download 8,84 Mb.
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



- расм. Мева-сабзавот маҳсулотлари кооперативларини ташкил этиш ва

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish