3-SHO‘BA
RAQAMLI IQTISODIYOT, INVESTITSIYA VA
INNOVATSIYALAR HISOBI, TAHLILI VA MOLIYAVIY
NAZORATINING USLUBIY MUAMMOLARI, NAZARIYA
VA AMALIYOT ISTIQBOLLARI
646
М\ЕВА-САБЗАВОДЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ КООПЕРАЦИЯСИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Эргашев Р.Х. -Қарши муҳандислик иқтисодиёт
институти профессори, иқтисод фанлари доктори
Аннотация
. Ушбу мақолада мамлакат мева-сабзавот маҳсулотларини
кооперация
асосида
барқарор
ривожлантириш
ва
унинг
иқтисодий
самарадорлигини оширишга доир таклиф ва тавсиялар берилган.
Калит
сўзлар:
мева-сабзавот,
кооператив,
кооперация,
агросаноатмажмуаси,
самарадорлик,
бозор,
инновации,
иқтисодий
самарадорлик, рақаботбардошлик, маркетинг.
Кириш.
Ўзбекистон
иқтисодиётининг,
жумладан
мева-сабзавот
тармоғининг истиқболдаги ривожланиши бевосита глобаллашув ва жаҳон
иқтисодиётига интеграциялашув жараёнлари билан бoғлиқ бўлиб, ушбу
интеграллашув халқаро рақобат муаммосини келтириб чиқармоқда. Мамлакат
ички талабини кескинлашуви эса мева-сабзавот маҳсулотлариниг етиштирувчи
субъектларларни янада мураккаб ҳолатга тушиб қолишига олиб келмоқда.
Бунинг натижасида маҳсулот етказувчилар хорижий рақобатчи корхоналар
билан икки йўналиш бўйича, яъни, ички бозорда ўз мавқеини сақлаш, ҳамда
янги ташқи бозорга кириб бориш мақсадида рақобат жангига киришмоқдалар.
Ўзбекистон
Республикасида мева-сабзавот маҳсулотлари асосан хусусий
тармоқда етиштирилаётган бўлиб, унинг 75-85 фоизи деҳқон ва фермер
хўжаликлари зиммасига тўғри келган бўлса, бугунги кунда боғдорчилик
соҳасидаги йирик тадбиркорлик субъектларининг сони ортиши мева-сабзавот
етиштирувчи хусусий тармоқ ўртасида рақобатнинг кучайишига олиб
келмоқда. Бундай тизимда мавсумий пишиб етиладиган ва транспортда
ташишга кўп ҳолларда ноқулай бўлган сабзавот маҳсулотлари жуда кўп сонли,
жойлашуви жиҳатидан тарқоқ ҳамда ҳажми кичик деҳқон ва фермер
хўжаликларининг рақобат курашида иштирок қилишлари учун уларнинг
кооперацияга бирлашишлари муҳим аҳамият касб қилади.
Ўзбекистон Республика Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги
647
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030
йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-
сонли фармони [1], шунингдек, 2019 йилнинг 14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик
соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора- тадбирлари
тўғриси-да”ги
ПҚ-4239-сонли
қарори
[2]
билан
мева-сабзавотчилик
ривожланган ҳудудларида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари
негизида
ихтисослашган
кооперативлар
ташкил
қилиш
ва
унинг
самарадорлигини ошириш назарда тутилган. Шунингдек, 2019 йил 11
декабрдаги
“Мева-
сабзавотчилик
ва
узумчилик
тармоғини
янада
ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли қарорлари [ 3 ] мева-сабзавот
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ,сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги
илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ушбу маҳсулотларни ишлаб
чиқарувчиларнинг кооперациясини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда
самарадорлигини ошириш зарурати мавжудлиги. Шу сабабдан мазкур
фаолиятига тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини
мустаҳкамлаш, озиқ –овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш, маҳсулотлар
билан савдо қилиш тизимини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар
яратишда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва маҳсулот
ишлаб чиқаришни кооперация тамойили асосида ташкил этиш дунёда тобора
кенгаймоқда.
Шу билан бирга республикада маҳсулотларни сақлаш технологияси замон
талабларига жавоб бермаслиги туфайли ҳар йили картошка, томат, карам,
лавлаги, сабзи ҳамда бошқа сабзавот ва меваларнинг кўп қисми
истеъмолчиларга етиб бормасдан исроф бўлмоқда. Жумладан, Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-Овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти
(FAO) маълумотларига кўра, дунё бўйича бир йилда инсон истеъмоли учун
етиштирилган маҳсулотнинг 1/3 қисми, яъни 1,3 млрд тоннаси нобуд бўлади.
Баъзи баҳолашларга кўра, фермер даласидан йиғиб олинган мева- сабзавотнинг
648
30–40 фоизга яқини нобуд бўлади ёки истеъмолга яроқсиз ҳолатга келганлиги
сабабли ташлаб юборилади.
|